Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Хўжалик юритувчи субъектларни қайта ташкил этиш ва



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99
 
Хўжалик юритувчи субъектларни қайта ташкил этиш ва 
тугатишга розилик бериш тартиби 
 
Капитализмнинг домополитик босқичида эркин рақобат ҳукм 
сурган. Эркин рақобат капитал оламида ҳамманинг ҳаммага қарши 
курашини англатади. Бу курашда йирик корхоналар кичикларига 
нисбатан ҳал қилувчи имкониятларга эга бўлишади. Корхона 
қанчалик йирик бўлса, унинг ишлаб чиқаришни яхшилаш, янги 
техника киритиш, уларни ишлатиш орқали товарларни ишлаб 
чиқариш ҳаражатларини камайтириш борасидаги имкониятлари 
шунчалик катта бўлади.
Йирик корхоналар кичик корхоналарга нисбатан тенглаштириб 
бўлмайдиган катта миқдорда кредитлардан фойдаланиши мумкин. 
Йирик корхоналар харажатлар тежамкорлигидан келиб чиқиб, 
ишлаб чиқариш биноларининг эскириши, ишлаб чирариш хом-
ашёлари ва маҳсулотларни сотиб олиш орқали ишлаб чиқариш 
харажатларини қисқартириши мумкин. Капитализмнинг эркин 
рақобат ҳукмронлигининг тўлиқ шартлари амал қилувчи иқтисодий 
қонунлари шуни кўрсатадики, нозик корхоналар денгиз тубига 
қараб, йирик акулалар сиртига қараб сузиб чиқади.
Иқтисодий 
қонунлар 
капиталнинг 
марказлашуви 
ва 
консентрацияси жараёнларини тақозо қилади.
Капиталнинг консентрацияси йирик корхоналарнинг аҳамияти 
ва роли ва марказлаштирилиши ишлаб чиқариш концентрацияси 
билан узвий боғлиқ.
Ишлаб чиқариш концентрацияси ривожланишнинг юқори 
поғонасига етиши натижасида монополия вужудга келади. Шу 
тариқа, монополияга ишлаб чиқариш концентрацияси орқали 
ўтилган, ишлаб чиқариш концентрацияси эса, эркин рақобат 
асосида ривожланган.


174 
Ишлаб чиқариш консентрацияси айрим ҳолларда бирлаштириш 
билан боғлиқ бўлиб, одатда бир корхонада хар хил ёки аралашган 
ишлаб чиқариш соҳалари мужассамлашган бўлади.
Турли хил ишлаб чиқариш соҳаларини бирлаштириш йирик 
ишлаб 
чиқариш 
имкониятларини 
оширади. 
Даставвал, 
бирлаштириш ишлаб чиқаришни арзонлаштиради, хом-ашёдан 
фойдаланишнинг рационал ва комклекс имкониятларини оширади, 
жиҳозлардан янада яхшироқ фойдаланиш имкониятларини беради. 
Кейинчалиқ, бирлаштириш ишлаб чиқарувчи корхоналарини 
савдогарлар ва хом-ашё эгаларининг даромадларибилан боғлиқ 
муаммолардан халос этади. Ва ниҳоят, корхонани бирлаштириш 
бир турдаги маҳсулотлардан олинган даромадлар билан бошқа 
турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни қоплаш 
имкониятига эга. Бу эса, уларга рақобатбардошликни таъминлайди.
Бирлаштириш билан бир қаторда, ишлаб чиқариш ва 
консентрация 
шакли 
замонавий 
капитализм 
шароитида 
диверсификацияни ҳосил қилади.
Диверсификация (лот. –diversificatio –ўзгартириш, хар ҳиллик) 
–бу хўжалик фаолиятини янги соҳаларга ёйиш, кенгайтириш 
демакдир 
(ишлаб 
чиқариш 
маҳсулотлари 
ассортименти, 
кўрсатилаётган хизматлар тури, фаолиятнинг географик соҳалари 
ва хкларга ёйиш, кенгайтириш.). Тор маънода, диверсификация 
тўғридан-тўғри алоқалар ёки уларнинг асосий вазифаларидан 
мустақил 
равишда 
корхоналарнинг 
тармоқлашувидир. 
Диверсификация натижасида корхона кўп тармоқли мураккаб 
комплексга айланиб боради. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги 
даврда диверсификация АҚШ, шунингдек Англия, Ғарбий 
Германия ва бошқа капиталистик давлатларда кенг қулоч ёзди.
Диверсификация натижасида корхона нафақат аралаш турдаги, 
балки бошқа маҳсулотларнинг алоҳида турларини ишлаб чиқаради. 
Маҳсулотларнинг деталлари ёки қисмларини ишлаб чиқарувчи 
корхона, алоҳида тайёр маҳсулотлар учун деталлар ишлаб 
чиқаришга ўтади.
Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб 
чиқариладиган маҳсулотлар номенклатурасини кўпайтиради. 
Бозор 
талабининг 
муаллақ 
бўлмаган 
шартларида 
диверсификация бир турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан 


175 
бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтишга имкон 
яратади. Бу эса диверсификациянинг асосий хусусияти-яъни хар 
хилликдан таъсирчанликка ўтишга олиб келади.
Бундай таъсирчанликдан кўзланган мақсад, маҳсулотларнинг 
бир қанча турини битта корхонада ишлаб чиқариш, катта бўлмаган 
ихтисослашган корхоналарда ишлаб чиқаришдан кўра афзалроқ. 
Хар хилликнинг асосий манбалари: 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish