Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Иқтисодий концентрацияни назорат қилиш мақсади



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   99
 
Иқтисодий концентрацияни назорат қилиш мақсади: 
Бозорда ушбу битм лар ва ҳолат харакати натижасида хўжалик 
юритувчи субъектлар томонидан ўзига хос шартлар ва шароитлар 
мавжудлиги, ўзининг салмоқли мавқеини суистеъмол қилиши, 
шунингдек, бундай суистеъмолчиликни пайдо бўлишини олдини 
олиш. 
Иқтисодий концентрацияни назорат қилиш вазифаси: 
Бозорда хўжалик юритувчи субъектнинг (шахслар гуруҳи) 
салмоқли ўрнини вужудга келиши ёки кучайишига йўл қўймаслик, 
агарда бу борада рақобатни чеклашга ва бартараф қилишга олиб 
келиши мумкин бўлса. 
 
 
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил 
этишда монополияга қарши талаблар 
 
Дастлабки назорат. 
Монополияга қарши курашиш назорати 
дастлабки ва келгуси шаклларда бўлиши мумкин. Монополияга 
қарши курашиш назорати қўшиб юборилгунга, қўшиб олишга, 
ташкил этишга, битм тузишга ёки давлат назорати объекти 
ҳисобланган бошқа харакат содир этишга қадар амалга оширилади 
ва монополияга қарши курашиш органлари томонидан рақобат 
тўғрисидаги Қонунга мувофиқ илтимосномада кўрсатилган 
харакатларни 
бажаришга 
рухсат 
бериш 
ҳақидаги 
илтимосномаларни кўриб чиқишдан иборат бўлади. Бу ҳолатда 
монополияга қарши курашиш орган рухсати мавжудлиги 
илтимосномада кўрсатилган харакатларни амалга оширишнинг 
зарур шарти ҳисобланади, бу эса давлат назоратидаги харакатларни 
амалга оширишга рухсат берувчи тартиб ўрнатилганлигини 
англатади. 


171 
Келгуси назорат. 
Келгуси назорат монополияга қарши 
курашиш орган томонидан хўжалик юритувчи субъект томонидан 
содир этилган фактлар тўғрисида хабарномаларни кўриб чиқишдан 
иборат. 
Иқтисодий концентрация шакллари: 
Халқаро 
амалиётда 

турдаги 
(хилдаги) 
иқтисодий 
концентрацияларни фарқлаш мумкин (уни ифодалаш учун “қўшиб 
юбориш” тушунчаси ишлатилади): горизонтал, вертикал ва 
конгломерат. Қўшиб юборишнинг классификация (бахолаш) 
мезони сифатида иқтисодий концентрация иштирокчилари, рақобат 
соҳасида хўжалик юритувчи субъектлари, ўртасидаги муносабат 
ҳисобланади. 
Горизонтал қўшиб юбориш деганда бир хўжалик юритувчи 
субъект томонидан ўша ҳудудда бир ҳилдаги ёки шунга ўхшаш 
махсулотни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи иккинчи хўжалик 
юритувчи субъектни қўшиб юбориши тушунилади. Горизонтал 
қўшиб юбориш рақобат учун сезиларли хавф туғдиради. 
Қўшиб юборишни назорат қилишдан асосий мақсад қўшиб 
юбориш натижасида устун мавқе юзага келиши ёки ривожланиши 
мумкин. Бу туфайли эса истеъмолчилар соғлом рақобат натижасида 
эришиладиган кўплаб ютуқлардан маҳрум бўлишлари мумкин, 
хусусан, паст нархлар, маҳсулотнинг юқори сифати, товарлар ва 
хизматларнинг кенг танлови ва инновациялар. Қўшиб юбориш 
натижасида 
эса 
компания 
тегишли 
бозордаги 
нархни 
мувофиқлаштириши ва ошириши мумкин
36

Иқтисодий концентрациянинг иккинчи кўриниши вертикал 
концентрация 
ҳисобланади, 
бунда 
концентрациянинг 
бир 
иштирокчиси ўзининг махсулотларини харидорини ёки етказиб 
берувчисини сотиб олади. 
Вертикал 
иқтисодий 
концентрация 
бозорга 
бошқа 
субъектларнинг киришига тўсқинлик қилади ёинки бошқа 
субъектларни ҳам рақобатга бардош бериши учун ушбу вертикал 
иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун мажбурлайди. Бу 
36
Moritz Lorenz. An introduction to EU competition law. Cambridge University Press, 2013, раge 242. 


172 
эса ўз навбатида, потенциал тадбиркорлик субъектларини бозорга 
чиқишини чеклаши мумкин. 
Вертикал концентрациянинг мақсади бозорда салмоқли ўринга 
эга бўлган хўжалик юритувчи субъект иштирокчилари томонидан 
бозорга бошқа субъектларнинг киришига тўсқинликлар яратиш 
бўлиши мумкин, чунки бошқа субъектлар иштироки уларга бозорда 
ўз мавқеидан фойдаланган холда катта миқдорида фойда 
олишларига тўсқинлик қилиши мумкин. Юқоридагилардан келиб 
чиқиб вертикал концентрация мавжуд бозорларга рақобат 
муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, айниқса бозорга 
кириш учун тўсиқлар яратади. Ушбу хавфга қарши курашиш, 
кўрсатилган салбий оқибатларга қарши курашиш монополияга 
қарши курашиш орган рақобатга зарар етказиши мумкин бўлган, 
вертикал иқтисодий концентрацияни амалга оширишга тўсқинлик 
қиладиган қонунчиликнинг мақсадини ташкил қилади. 
Концентрациянинг 
учинчи 
кўриниши 
– 
конгломерат 
концентрацияси унинг иштирокчилари бир хилдаги ёки вертикал 
босқичдаги бозордаги хўжалик юритувчи субъектлардир. Ушбу 
концентрация горизонтал ва вертикал турдаги концентрация билан 
қамраб олимаган барча бошқа ҳолларни ўз ичига олади. Бу 
концентрация иштирокчилари: 
а) ўзаро шартномавий хўжалик муносабатларида бўлишмайди; 
б) бир типдаги махсулотларни ишлаб чиқарувчи, лекин 
географик жойлашуви нуқтаъий назаридан рақобатчи бўла 
олмайдиган хўжалик юритувчи субъектлари ҳисобланади; 
в) махсулот ишлаб чиқарувчи ёки сотиш билан функционал 
боғлиқ бўлган хўжалик субъекти ҳисобланади. 
Иқтисодий концентрация турли ҳил кўринишларни фарқлаб 
олиш нафақат назарий, балки кўпроқ амалий жихатдан мухимдир, 
чунки улар ўртасидаги сезиларли фарқ уларни монополияга қарши 
курашиш органлари томонидан фаолиятини амалга ошириш учун 
рухсат бериш ёки рад қилиш масаласини ҳал қилишда ҳар ҳил 
ёндашув асосида бўлиши керак. Рақобатга энг катта хавфни 
горизонтал концентрация тўғдиради, чунки у хўжалик субъекти 
мақомини бозорда кучайтиришга тўсқинлик қилади. Шунинг учун 
кўп давлатларнинг қонунчилиги биринчи навбатда ушбу 
кўринишдаги концентрацияни тартибга солади. 


173 
екин қонунчиликда бошқа концентрациялар (вертикал ва 
конгломерат) бир бозорда кўрсатмаётган субъектларни қамраб 
олмасада, аммо рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи тегишли 
бозорга кириш учун тўсиқлар ўрнатувчи ва кўпайтирувчи, бозордан 
рақобатчиларни йўқ қилувчи ёки бошқача тарзда рақобатга реал 
хавф туғдирувчи иши инобатга олинади. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish