Шайбонийлар сулоласи ва давлати тарихини ѐритишда турли тарихий


Бухоро хонлигида Шайбоний ҳукмдорларининг сиёсий фаолияти



Download 268,48 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi268,48 Kb.
#48894
1   2   3   4
Bog'liq
Шайбонийлар

Бухоро хонлигида Шайбоний ҳукмдорларининг сиёсий фаолияти 
Кўчкунчихондан сўнг тахтга ўғли Абу Саъид (1530-1533) ўтирди. 
Ундан кейин эса ҳукмронлик Шайбонийхоннинг укаси Маҳмуд султоннинг 
ўғли Убайдуллахон (1533-1539) қўлига ўтди. У 1533 йилда хонлик 
пойтахтини Самарқанддан Бухорога кўчиртирди. Убайдуллахон Бухорога ота 
мерос мулк деб қарар эди. Чунки, Шайбонийхон ҳаѐтлигидаѐқ Бухоро 
ҳокимлигини укаси – Убайдуллахоннинг отаси – Маҳмуд султонга берган 
эди. Шу тариқа шайбонийларнинг Мовароуннаҳрда ташкил этган давлатлари 
эндиликда Бухоро хонлиги деб аталадиган бўлди
1

Убайдуллахон Исмоил Сафавий ва қизилбошларнинг ҳужумларини 
бартараф этиб, Мовароуннаҳрни уларнинг ҳарбий-сиѐсий тазйиқларидан 
сақлаб қолди. Шайбонийхоннинг фожиали ўлими туфайли шайбонийлар 
орасида маънавий парокандалик юз беради. Бундан Эрон шоҳи фойдаланиб 
қолмоқчи бўлди. Убайдуллахоннинг ҳарбий маҳорати туфайли Нажми соний 
1
Ўзбекистон халқлари тарихи. Икки жилдлик. 2-жилд. – Т., 1994. 20-бет. 


бошчилигидаги ўн минг кишилик сафавийлар қўшини чекинишга мажбур 
бўлди. Уларнинг Қашқадарѐ шаҳар ва қишлоқларини ҳароб қилиб, юртни 
талон-тарож, қирғин қилиши тўхтатилди. Ғиждувон яқинида Убайдуллахон 
бошлиқ шайбоний шахзодаларнинг бирлашган кучлари Нажми соний 
қўшинларини қуршаб олиб, тор-мор келдирди. Улар талаган мол ва нақд 
пуллар ўлжага тушди. Убайдуллахон бу ўлжани Бухоро шайхулисломи Мир 
Араб ихтиѐрига топширди. Шайхулисломи бу маблағни Мир Араб 
мадрасаси қурилишига сарфлади. Унинг давлати халофати замонида 
Мовароуннаҳр, айниқса, Бухоро вилояти гуллаб-яшнади. Бухоронинг марказ 
сифатидаги нуфузи ҳар томонлама ўсди. 
Убайдуллахон ўз давлатининг чегарасини Шайбонийхон давридаги 
сарҳадларида қайта тиклашга ҳаракат қилди. Узоқ вақт қўлда сақлашга
эриша олмаган бўлсада, Ҳиротни ишғол этган, қизилбошларни бир неча 
марта мағлубиятга учратган эди. Айни пайтда у мамлакат ичкарисидаги 
ўзаро кураш ва тарқоқликка барҳам берди. 
Убайдуллахон 1537 йили Урганчни эгаллади. Хива хони Аванешхон
(1525-1538) қўшинлари тор-мор келтирилди, хоннинг ўзи эса ўлдирилди. 
Хонлик ҳудуди тўрт қисмга бўлинди. Убайдуллахон унинг бир қисмини ўз 
ҳокимияти остига, қолган уч қисмини эса Ҳисор, Самарқанд ва Тошкент 
ҳокимларига бўлиб берди. Ўғли Абдулализни Хоразмга нойиб этиб 
тайинлади. Бироқ, бу аҳвол узоқ давом этмади. Аванешхоннинг авлодлари 
Дарунга – Динмуҳаммадхон ҳузурига бориб ундан ѐрдам сўрадилар. 
Динмуҳаммадхон адоқли туркманлар ѐрдамида 1538 йили Урганчни 
эгаллаб, шайбонийларнинг доруғасини ўлдирди. Убайдуллахон юборган 
қўшинлар Динмуҳаммадхон томонидан тор-мор келтирилди. 
Убайдуллахон вафот этгач ички зиддиятлар яна кучайди. Ҳокимият 
учун қаттиқ курашлар бошланди. Шайбонийхон авлодларининг ҳар бирида 
10-12 нафардан ўғил бўлиб, уларнинг ҳар бири тожу тахтга даъвогар эдилар. 
Уларнинг ҳар бири ўз ота мероси бўлган ҳудудларда ўз қўшинига бош бўлиб 


мустақилликка интилар, ўзини олий ҳукмдор деб ҳис этар ҳамда имкони 
бўлса хонлик тахтини эгаллаш иштиѐқида эдилар. 
Шайбонийхон давлат бошқарувида суюрғол тизимини жорий этди. 
Яъни забт этилган ҳудудларни бошқариш ишини ўз фарзандларига, 
қариндош-уруғларига, 
биродарларига, 
қабила 
бошлиқлари 
бўлган 
султонларга топширди. Чунончи, Ҳирот – Жонфобийга, Ҳисор – Маҳди ва 
Ҳамза султонларга, Марв – Қўбиз найманга, Балх – Султоншоҳга, Қундуз – 
Аҳмад Султонга, Тошкент – Суюнчхожахонга, Андижон – Маҳмуд султонга, 
Хоразм – Кепакбий Қушчига, Туркистон – Кўчкунчихонга, бухоро ва 
Қоракўл – укаси Маҳмуд султонга, Самарқанд ва Кешни Муҳаммад Темурга 
тақдим этилган эди. 
Самарқанд пойтахт сифатида хон тахтига ўтқазиладиган жой 
ҳисобланган. У ерда хон шарафига хутба ўқитилган ва пул зарб этилган. 
Лекин, суюрғол мулклари марказий ҳокимиятдан мустақил бўлишга интилар 
эдилар. 
XVI асрнинг биринчи ярмидан бошлаб Мовароуннаҳрда феодал 
тарқоқлик ва ички зиддият ниҳоят авж олди. Бу ҳол Убайдуллахон вафот 
этгандан сўнг яна ҳам кучайиб кетди. Кўчкинчихоннинг ўғли Абдуллахон I 
нинг ҳукмронлиги олти ойдан (1539-1540) ошмади. Унинг вафотидан сўнг 
мамлакатда қўшҳокимлик ҳукм сурди: Бухорода Убайдуллахоннинг ўғли 
Абдулазизхон (1540-1550), Самарқандда эса Кўчкинчихоннинг учинчи ўғли 
Абдулатиф ҳокимиятни қўлга олди. Шу йиллари Шайбоний султонлар ва 
феодалларнинг тожу тахт учун талашишлари шу қадар кучайдики, на 
Абдулазиз ва на Абдулатиф кун сайин ўсиб бораѐтган феодал тарқоқликнинг 
олдини олишга ва феодалларнинг бошбошдоқлик ҳаракатига барҳам беришга 
қодир бўлмай қолдилар. Бу вақтда Тошкент ва Туркистонда Наврўз Аҳмад 
(Бароқхон), Кармана ва Миѐнколда Абдуллахоннинг отаси Искандархон, 
Балхда унинг амакиси Пирмуҳаммадхон, Насаф вилоятида Абдуллахоннинг 
амакиваччаси Қилич Қора султон, Ҳисор ва Бадаҳхонда Шайбонийхоннинг 
набираси Бурҳон султон ҳоким эдилар. 


Абдулазизхон 1550 йили вафот этди. Лекин унинг ўрнига хон қилиб 
кўтарилган Муҳаммадѐр султон ҳокимиятни қўлда тутиб қололмади. Ўша
йилиѐқ Бухоро тахтини Пирмуҳаммадхон эгаллади. Лекин унинг 
ҳукмронлиги ҳам узоққа бормади. Орадан бир йилча ўтгач, 1551 йили 
Тошкент ҳокими Бароқхон ва Самарқанд ҳокими Абдулатифхон 
иттифоқлашиб, Бухоро тахтини эгаллаш учун қўшин тортдилар. Шу кунлари 
Миѐнкол вилоятида турган Рустамхон ўз ўғли Ўзбекхон билан Бухорога
Искандар султон бўлса Карманани ташлаб кетди ва Амударѐдан ўтиб Андхуд 
ва Шибирғонга қараб қочди. Пирмуҳаммадхон бўлса Бухорони Муҳаммадѐр 
султонга топшириб Балхга қайтди. 
Бароқхон ва Абдулатиф бошқа бир неча султон, хусусан Султон 
Саъид, Муҳаммадѐр султон ва Бурҳон султон билан иттифоқлашиб, Насаф, 
Кармана ва Миѐнқолни қўлга киритиш учун кураш бошладилар. Мана 
шундай оғир кунларда ѐш Абдуллахон (у ўша вақтда 18 ѐшда эди) Миѐнқол 
қолъасини мустаҳкамлаб, иттифоқчиларга қарши курашди. Лекин 12 кун 
давом этган қамал сулҳ билан тугади. 
1551-1552 йиллар давомида Абдуллахон Миѐнқолни қайтариб олиш 
учун ҳаракат қилди, лекин бу кураш бирор натижа бермагач, яна Балхга 
кетишга мажбур бўлди. Абдуллахон 1551-1556 йилларда бир неча бор 
Амударѐдан ўтди ва Мовароуннаҳрни қўлга киритишга уринди. Лекин 
Бароқхон уни ҳар гал мағлубиятга учратди. Абдуллахон фақат Бароқхон 
вафотидан (1556) сўнггина ўз душманлари устидан ғалаба қилди ва 
Мовароуннаҳрни қисман бирлаштиришга муваффақ бўлди. Бу курашда 
ширин, қушчи, ўторчи, кенагас, юз, жалоир, можор, қипчоқ, минг, баҳрин ва 
бошқа кўчманчи ўзбек қабилалари, руҳонийлар, хусусан, жўйборий хожалар,
термизлик сайидлар уни қўллаб-қувватладилар. Абдуллахоннинг бу
ғалабасига Мовароуннаҳрдаги бошқа Шайбоний султонлар билан Наврўз 
Аҳмадхон (Бароқхон) ва унинг авлодлари ўртасида кучайиб кетган 
зиддиятлар ҳам ѐрдам берди. Абдуллахон Бароқхоннинг ўғли Бобо султон ва 
Жуванмардалихон ўртасида Самарқанд учун бошланиб кетган ўзаро уруш-


жанжаллардан ҳам усталик билан фойдаланди. У Гадой султон ва 
Жуванмардалихон билан иттифоқлашиб Бобо султон ва унга кўмакка келган 
Тошкент ҳокими Дарвишхонни Илонўтти мавзеида тор-мор келтирди. Бу 
ғалаба Абдуллахонга Насаф, Чаҳоржуй ва Мовароуннаҳрнинг бошқа 
вилоятларини ҳам босиб олишга йўл очиб берди. 
1557 йили Абдуллахон Бурҳон султон устидан ҳам ғалаба қилди ва 
Бухорони қўлга киритди. 1567 йили Кеш вилояти, 1569 йили Самарқанд, 
Сайрам, Туркистон, Фарғона, 1583 йили Хуросон, 1595 йили Хоразм ҳам 
Абдуллахон қўлига ўтди. 
Баъзи бир фикрларга қараганда, ҳарбий юришларида Абдуллахон 
амакиси Пирмуҳаммадхоннинг ѐрдамига ҳам таянган. Лекин манбалардаги 
маълумотлар бу фикрни тўлиқ тасдиқламайди. Пирмуҳаммадхон ѐш 
Абдуллахоннинг тобора кучайиб боришидан чўчиди ва унга қарши зимдан 
курашди. Пирмуҳаммадхон 1552 йили Абдуллахонни турли баҳоналар билан 
Балхда тутиб қолди, Насафни эса Ўзбек султонга инъом қилди. Лекин 
Абдуллахон яширинча Балхдан чиқди ва ўша йили Насафни олди. Тўғри, 
Наврўз Аҳмадхон Муҳаммадѐр султон ва Бурҳон султон билан бирлашиб уни 
Насафда қамал қилганда, Пирмуҳаммадхон Абдуллахонга ѐрдамга келди, 
аммо қамал бартараф қилингач, Абдуллахоннинг бўлажак юришларида
қатнашмай яна Балхга қайтиб кетди. Бароқхон эса бундан фойдаланиб 
Абдуллахонни яна Миѐнколдан суриб чиқарди. Абдуллахон бу гал ҳам 
Балхга чекинишга маждур бўлди. Бу ҳол Пирмуҳаммадхон билан 
Абдуллахон ўртасидаги зиддият келиб чиқишига сабаб бўлди. Бу низо 
Бухоро олингандан кейин (1557) кимни хон қилиб кўтариш масаласида 
янада чуқурлашди.
Маълумки, Шайбонийлар ўртасидаги қоидага биноан шу хонадондан 
бўлган султонлар ичида ѐши улуғи хон кўтариларди. Шу вақтда улар ичида 
энг улуғи Пирмуҳаммадхон эди. Лекин Абдуллахон Балх ҳокимлиги 
масаласидаги тортишувни баҳона қилиб, унинг номзодига қарши чиқди ва 
ўзи отасини тахтга ўтказди. Бунинг тафсилоти шундайки, Абдуллахон 


Пирмуҳаммадхоннинг таклифига биноан, унга Мовароуннаҳрни 
топширишга, ўзи эса Балхга ҳоким бўлишга рози бўлган ва бу ҳақда ҳар 
икки ўртада аҳднома ҳам имзоланган эди. Лекин Пирмуҳаммадхон ўз
аҳдида турмади. Шундан кейин Абдуллахон ўз отасини Миѐнколдан 
Бухорога олиб келди ва уни Мовароуннаҳрнинг ягона ҳукмдори деб эълон 
қилди. 
Абдуллахоннинг 1551-1582 йилларда олиб борган узлуксиз урушлари 
Шайбонийхон вафотидан сўнг майда қисмларга бўлиниб кетган 
Мовароуннаҳрни қайта бирлаштириш, Шайбонийхон давлатини қайта
тиклаш, марказий давлатни кучайтиришга қаратилди. Бунда у деярли ҳамма 
ўзбек қабилалари, Жўйбор хожалари ва руҳонийларнинг ѐрдамига таянди. У 
Шайбоний султонлар ва йирик феодалларнинг бошбошдоқлиги билан 
шафқатсизларча курашди ва ҳатто ўз қариндош-уруғларини ҳам аямай қириб 
ташлади. Бу курашда Абдуллахон ва унинг ўғли Абдулмўминдан бошқа 
Абулхайрхон хонадонидан бўлган ҳамма Шайбоний султонлар қириб 
ташланди. Тинимсиз ҳарбий юришлар туфайли марказий ҳокимиятни 
мустаҳкамлади. 
Абдуллахон қарийб 40 йил ҳукм сурди, лекин бари бир ички феодал 
уруш ва низоларни тамоман бартараф қилолмади. У давлатни қурол воситаси 
билан, аниқроғи, зўрлик билан бошқарди. Феодалларнинг сепаратистик 
ҳаракати Абдуллахон ҳаѐтининг сўнгги йилларида яна бошланди ва унинг 
вафотидан (1598) кейин кучайиб кетди. 
Абдуллахоннинг саъйи ҳаракати билан ташкил топган ва ҳар 
томонлама қудратли бўлган бу хонлик ўзбек давлатчилиги тарихида Амир 
Темур салтанатидан кейинги энг йирик давлат эди. Лекин бу давлатнинг 
куч-қудрати ҳам худди Амир Темур тузган давлатдек, ҳокимият тепасида 
турган ҳукмдорнинг шахсий фазилатларига суянар, даврнинг ҳар қандай 
синовларига бардош берадиган мустаҳкам давлатчилик тизими яратилмаган 
эди. Шу туфайли ҳам Абдуллахоннинг ўлимидан сўнг (1598) катта 
қийинчилик билан барпо этилган бу давлат ҳам тез орада инқирозга юз


тутди. Унинг ворислари Абдуллахоннинг буюк давлатчилик сиѐсатини давом 
эттира олмадилар ва ҳокимиятни жуда қисқа вақтгина ўз қўлларида сақлаб 
тура олдилар. 1598 йилда, Абдуллахоннинг ўлимидан кейин тахтга ўтирган 
унинг ўғли Абдулмўмин 6 ойдан сўнг сарой фитначилари томонидан 
ўлдирилди. Ҳокимиятни Шайбонийхоннинг сафдошларидан Жонибек султон 
(1528 йилда вафот этган)нинг уруғидан бўлган Пирмуҳаммад ибн Сулаймон 
(1599-1601) эгаллади. Абдуллахоннинг жияни бўлган бу хон шайбонийлар 
сулоласининг сўнгги вакили бўлиб қолди
1

Абдуллахон бутун Мовароуннҳрни, Ҳисорни, Хуросоннинг катта 
қисмини, Хоразм ва Туркистонни қўлга киритиб, марказлашган давлат барпо 
этган эди. Унинг вафотидан кейин марказий давлат ҳокимиятининг 
заифлашуви 
натижасида 
Хоразм 
ва 
Хуросон 
қўлдан 
кетди. 
Мовароуннаҳрнинг марказий вилоятларига қозоқ хони Таваккалхон катта 
қўшин билан бостириб кириб Фарғона водийсини, Тошкентни, Самарқанд ва 
Зарафшон воҳасининг катта қисмини босиб олди, ҳамда Бухорони қамал 
қилди. Ўзбек султонларининг бирлашган қўшинлари Пирмуҳаммадхон 
бошчилигида Бухоро ѐнида қозоқларга қаттиқ зарба бериб уларни 
чекинишга мажбур қилган бўлсада, лекин Мовароуннаҳрдаги сиѐсий вазият 
яхшиланмади.
Шайбоний ҳукмдорлар ўртасидаги ўзаро курашлар охир-оқибат бу 
сулола вакилларининг бутунлай қирилиб кетишига олиб келди ва 1601 
йилда Пирмуҳаммадхоннинг ўлимидан кейин Бухоро тахти янги сулола – 
Аштархонийлар (жонийлар) қўлига ўтди. 
Шайбонийлар давлатидаги ички зиддиятлар икки йўналишда намоѐн 
бўлди: 
1.Марказий ҳокимият билан маҳаллий ҳокимият ўртасидаги 
зиддиятлар; 
2. Ҳукмрон табақалар билан меҳнаткаш омма ўртасидаги зиддиятлар. 
1
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Кўрсатилган нашр. 195-бет. 

Download 268,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish