Шайбоний ҳукмдорлар сиёсий фаолиятининг тарихшунослиги
Ўрта Осиѐнинг ўрта аср тарихини манбалар асосида ўрганиш,
тарихшунослик тадқиқотчилиги тўғрисида тарихшунос Б.Аҳмедов ўз
асарларида дастлаб ѐзган эди.
Ўрта
Осиѐ
тарихининг
тарихшунослик
жиҳатидан
тўла
ўрганилмаганлигига сабаб тарихий манбаларнинг йўқлиги эмас, балки
уларнинг хилма-хиллигидир. XVI асрдаги Ўрта Осиѐ халқлари тарихининг
муфассал, кўп сонли тарихий манбаларга асосланган таҳлили жуда кам.
Улар жумласига Б.А.Аҳмедов, Е.А.Давидович, Х.З. Зияев, Р.М.Мукминова,
О.Д.Чехович ва бошқаларнинг бир қатор асарларини киритиш мумкин.
Ўрта Осиѐнинг XVI аср тарихини ўрганишда “Ўзбекистон тарихий
манбаларда” сериясида чиқарилаѐтган китоблар муҳим аҳамият касб этади.
Ундан шарқшунос Б.В.Лунин тўплаган саѐҳатчилар, географ олимлар
ҳақидаги маълумотлар ўрин олган
2
. Муаллиф Самарқанд ва Бухоро XVI
асрда Узоқ Шарқ мамлакатлари, Осиѐ ва Европага борадиган савдо
йўлларида ва халқаро маданий алоқаларда муҳим ўрин тутганини
таъкидлайди, дарҳақиқат бу даврда Ғарбий Европа ва Россиядаги Ўрта Осиѐ
тўғрисидаги билимлар, бир-бири тўғрисида билишга қизиқиш тобора
кучаймоқда эди.
XV аср охири – XVI асрда ѐзилган тарихий-географик, фалакиѐтга оид,
мемуар ва биографик мазмундаги, Шайбонийлар ҳақида бой маълумотлар
берувчи қўлѐзмаларни таҳлил қилган Б.А.Аҳмедов асарининг иккинчи
бўлимда рус ва чет эл элчилари, хусусан Антоний Женкинсон ҳақидаги
маълумотлари келтирилади. Шунингдек, кўпгина маълумотлар форс-турк,
араб тилларидаги манбалар билан таққосланиб, анча тарихий фактлар
аниқлаштирилди.
Б.А.Аҳмедов
воқеа
ва
фактларни
аниқлашга
интилди
ва
тарихшуносликнинг муҳим шарти – қиѐслаш ва маълумотларни тубдан
2
Лунин Б.В. Ўзбекистон тарихи манбалари. XVI-XIX аср саѐҳатчилари, жуғрофиюн олимлари, ѐзувчилари.
– Т., 1988.
қайта текшириш қоидасига амал қилган. Бунинг учун Б.А.Аҳмедов ўз
таҳлилига бир давр бўйича бир неча асарларни киритган. Булар “Таворихи
гузида” (Нусратнома), “Фатхнома”, “Шайбонийнома”, “Меҳмонномаи
Бухоро”, “Зубдат ул-асар”, “Бодое ул-воқое”дир. Муаллиф бу асарига илгари
босилган манбаларга оид тарихшунослик лавҳаларини ҳам киритган.
“Таворихи гузида” (“Нусратнома”) 1502-1505 йиллар орасида, эски
ўзбек тилида ѐзилган, бироқ муаллифи айтилмаган. Тадқиқотчилар орасида
бу хусусда турлича фикрлар мавжуд. А.А.Семѐнов, Р.Г.Мукминова ва
В.П.Юдин ушбу китобни Шайбонийхон томонидан ѐки унинг фаол
иштирокида ѐзилган деб ҳисоблайдилар. Ушбу асарни атрофлича ўрганган
А.М.Икромовнинг фикрича бу асар ижодкори Муҳаммад Солиҳдир.
Шунингдек, бу асарда В.В.Бартольд, С.К.Иброҳимов, С.А.Азимжонова,
К.Э.Петров, Б.А.Аҳмедовлар ҳам ўз илмий изланишларида фойдаланишган.
Бу асарнинг матни факсимилеси (фотонусҳа) илмий изоҳлар билан 1967
йилда Тошкентда А.М.Икромов томонидан эълон қилинган. Ундан айрим
парчалар рус тилида 1969 йили Олма-Отада В.П.Юдин томонидан эълон
қилинган.
Шайбонийлар ҳақида батафсил маълумот берувчи асар “Вақойиъ” –
воқеалар, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарининг асл
номидир. Бу асарнинг асл матни уч марта: 1857 йили Қозонда
Н.И.Ильинский томонидан Бухоро қўлѐзмаси ва икки марта 1905 ва 1970
йиллари Лондонда А.Бевериж хоним томонидан Ҳайдаробод қўлѐзмаси
асосида чоп қилинган эди. Кирил-рус алифбосида 1948-1949 йиллари икки
жилдли С.Мирзаев ва П.Шамсиев томонидан биринчи бор ва 1960 йили бир
жилд сифатида чоп қилинган эди. М.Салье томонидан рус тилига таржима
қилиниб, 1958, 1993 йиллари Тошкентда босилиб чиқди.
С.Ҳасанов томонидан 2002 йили П. Шамсиев, С.Мирзаев ва япон
олими Эйжи Ману нашрлари асосида “Вақойиъ” асар матни чоп этилди. Бу
асар тўғрисида С.Азимжонова томонидан рус тилида учта китоб чоп
этилган бўлсада, ўзбек тилидаги тадқиқотлар, асосан филологик йўналишда
амалга оширилган.
Шайбонийларга хизмат қилган муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома”
асарида Биноийнинг “Шайбонийнома”сига нисбатан янги маълумотлар
берилган. Асар 1505 йилдан кейин ѐзилган бўлиб, иккита қўлѐзмаси сақланиб
қолган. Китобнинг 1885 ва 1908 йилларда асл матни 1961 йилда Н.Даврон
томонидан, ҳамда 1989 йилда ўзбек тилида нашр этилган.
“Шажараи турк ва мўғул” асарининг муаллифи Абулғози Баҳодирхон
Хива хони ва тарихчи олим сифатида машҳур. Асарнинг IX боби
Шайбонийларга бағишланган бўлиб, асар XVIII асрда немис, француз, рус,
инглиз, турк тилларига таржима қилинди. Асарнинг Г.Я.Кер, Г.С.Саблуков,
П.И. Деземон ва Я.О.Ярцев, А. Векиф пошо амалга оширган нашрлари
мукаммалдир. “Шажараи турк” асарининг янги ўзбекча нашрини 1992 йил
Қ.Муниров ва Қ.Маҳмудовлар амалга оширди.
Мунис ва Огаҳийнинг “Фирдавс ул-иқбол” (Жаннат боғи) тарихий
асарининг тўртинчи боби Хоразмнинг ижтимоий-сиѐсий тарихи ҳақидадир.
Асарда Хоразмнинг 300 йиллик тарихи (1511-1825), асосан Шайбонийлар
даври тарихи яхлит, хронологик тартибда баѐн этилган. Бироқ, “Фирдавс ул-
иқбол” асари тарихчилар томонидан кам ўрганилган. Ҳ. Муниров “Хоразмда
тарихнавислик” китобида “Шажараи турк” ва “Фирдавс ул-иқбол”
асарларини тарихшунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилган.
Ўзбек тилида яратилган юқоридаги манбаларнинг хусусиятлари ҳақида
Туркистон китоби тарихининг тадқиқотчиси Э.О.Охунжонов ўз илмий
изланишларида ѐзма манбаларни китобат тарихи нуқтаи назаридан очиб
берган.
XV асрдан бошлаб яратилган тарихий, бадиий ва илмий асарлар
қўлѐзмалари, китоблари биринчи навбатда ѐзув, хат тури хусусиятлари,
китобат фани, санъати жиҳатидан юксак савияси, балиий безаклари билан
ажралиб туради. Шайбонийлар даврида яратилган қўлѐзмалар асосан
подшоҳ ва аъѐнлар учун мўлжалланган. Шунинг учун ҳам улар китобат
санъатининг шоҳ асарлари даражасида яратилган.
Шайбонийлар даврига оид форс тилидаги манбалар тарихшунослиги
ҳам бир мунча тадқиқ қилинган. Шайбонийхоннинг иниси Маҳмуд Султон
топшириғи билан ѐзилган (1502) “Фатҳнома” шеърий достони муаллифи
Мулла Шодийдир. Асар бирорта тилга таржима қилинмаган. Унинг қўлѐзма
нусҳалари кўпгина мамлакатларнинг кутубхоналарида сақланади. ЎзР ФА
Шарқшунослик институтидаги (Инв.№ 5369) қўлѐзма жуда қимматли бўлиб,
XVI асрда қўчирилган ва унда турли мавзудаги 9 та ажойиб миниатюра
билан безатилган.
Камолиддин Биноийнинг “Шайбонийнома” шеърий достони матни ҳам
чоп этилмаган. Лекин, унинг қўлѐзма нусҳалари кўп тарқалган. Фақат ЎзР
ФА Шарқшунослик институти қўлѐзмалар хазинасида 7 та нусхаси мавжуд.
Бу ҳақида биринчи параграфда маълумот берилди.
Фазлуллоҳ ибн Рузбехоннинг “Меҳмонномаи Бухоро” асарининг
қўлѐзма нусҳалари кам. Фақат иккита нусхаси борлиги аниқланган. Улардан
бири муаллиф дастхати бўлиб, ЎзР ФА Шарқшунослик институтида 1414
тартиб рақами остида сақланмоқда. Ушбу қўлѐзма асосида асар матнини
эронлик олим М. Студе 1962 йили чоп этган. Русча қисқартирилган
таржимасини Р.П.Жалилова фото матни билан Москвада 1976 йили нашр
этган.
Алишер Навоийнинг эътиборини қозонган тарихчи олим Ғиѐсиддин
Хондамирнинг
1
“Ҳабиб ус-сияр” асари ҳам XV аср охири – XVI асрнинг
биринчи чорагидаги ижтимоий-сиѐсий тарихни ўрганишда муҳим манба
бўлиб, унинг қўлѐзма нусҳалари кўп. Асарнинг матни 1857 йили Бомбейда
ва 1954 йили Теҳронда чоп қилинган. Хондамир ижодини Ўзбекистонда
Б.Аҳмедов, Д.Юсупова, М.Аҳмедов тадқиқ этганлар.
1
Алишер Навоий. Мажолис ун-нафоис. 12-жилд. – Т.: Фан, 1996.
Мирза Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” асари ўтган асрнинг
ўрталарида илмий жамоатчилик эътиборини жалб этиб келади. Тўлиқ русча
таржимаси 1996 йили ва ўзбекча нашри 2010 йили Тошкентда чоп этилди.
Шайбонийлар даврининг сиѐсий вақеалари батафсил баѐн этилган
Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома” ѐки “Шарафномайи шоҳий”
асари қофияли наср, яъни саж - мураккаб бадиий услубда ѐзилган. Асарнинг
қўлѐзма нусҳалари кўп, асл матннинг учдан икки қисмини Санкт-
Петербурглик олима М. Салоҳиддинова русча таржимаси билан чоп этган.
Китоб 1942-1952 йиллари С.Мирзаев ва охирги қисми Ю.Ҳакимжонов
томонидан 60-йилларда ўзбек тилига таржима қилиниб, зарур тузатиш ва
изоҳлар билан 1966 ва 1969 йиллар Б.Аҳмедов томонидан чоп қилинган.
1995-1997 йилларда икки китоб ҳолида Б.Аҳмедов томонидан нашр этилди
3
.
Муҳаммадѐр ибн Араб Қатаған ва унинг “Мусаххир ал-билод”
(мамлакатларни
бўйсундирувчи)
асари
яқин
вақтларгача
илмий
жамоатчиликка яхши маълум бўлмаган, қолаверса асар ҳақида турлича, кўп
ҳолларда бир-бирига зид фикрлар ҳукм сурарди. И.А.Салоҳиддинова
“Мусаххир ал-билод” мустақил асар эканлигини аниқлади ва асар ҳамда
унинг муаллифи ҳақида қисқа илмий ахборот эълон қилди.
“Мусаххир ал-билод” кам ўрганилган, қўлѐзма нусҳалари ҳам кам.
Яқинда бу асар Теҳронда ва Тошкентда нашр этилди. Форс тилидан таржима,
изоҳлар ва кўрсатгичлар муаллифлари И.Бекжонов ва Д.Сангировалардир.
Машҳур адабиѐтшунос олим Амир Аҳмад Розийнинг “Ҳафт иқлим”
(Етти иқлим) номли географик-биографик асарида XVI асрда фаолият
кўрсатган шайх, олим, шоир ва давлат арбоблари ҳақида қимматли
маълумотлар беради. Асарнинг қўлѐзма нусҳалари кўп, лекин ҳали тўлиқ
нашр қилинмаган.
Эронлик тарихчи Искандарбек Мунший томонидан яратилган “Тарихи
оламоройи Аббосий” асарида Ўзбекистоннинг XVI аср охиридаги сиѐсий
аҳволи ҳақида ноѐб маълумотларни учратамиз. Асардан айрим парчалар
3
Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. Абдулланома (Шарифномайи шоҳий). 1-2 жилд. – Т., 1999-2000.
Б.Дорн (матни) ва В.В.Вельяминов-Зернов томонидан матни ва
қисқартирилган русча таржимаси нашр этилган. Китоб матни Теҳронда 1896
йили тошбосма ва 1956 йили босмаси чоп этилган.
География ва космографияга оид манбаларда ҳам Шайбонийлар ва
Шайбонийлар даври ҳақида атрофлича маълумот беради. Хусусан, Султон
Муҳаммад Балхийнинг “Мажмуъ ал-ғаройиб” (Ғаройиботлар мажмуаси)
асари Балх хони Шайбоний Пирмуҳаммад I нинг топшириғи билан 1569 йили
ѐзилган. Султон Муҳаммаднинг отаси Балх муфтийси лавозимида хизмат
қилган. Отаси вафотидан кейин Султон Муҳаммад унинг мансабини
эгаллайди. “Мажмуъ ал-ғаройиб” илм аҳли орасида кенг тарқалган асар,
қўлѐзмалари 80 дан ортиқ. Асарнинг танқидий матни тайѐрланиб чоп
этилиши арафасида.
Муҳаммад Тоҳирнинг “Ажойиб ат-табоқат” (Ер қатламларининг
ажойиботлари) асари сўнгги Шайбоний ҳукмдорлар ҳақида маълумот
берувчи гео-космографик мазмундадир. Асар кам ўрганилган, ЎзР ФА
Шарқшунослик институти фондида унинг учта қўлѐзма нусҳаси мавжуд.
Ўзбек
халқининг
шаклланишига
оид
манбалар:
“Тарихи
Абулхайрхоний”,
“Мактуботи
Алломий”
китобларида
келтирилган
маълумотларга қараганда XV аср охири ва XVI аср бошида Шайбонийлар
билан бирга Мовароуннаҳрга Дашти Қипчоқдан 20 дан ортиқ қавмлар кўчиб
келиб қўшилади. Ушбу манбаларни тарихчи Б.Аҳмедов ва бошқалар
тарихшунослик йўналишида таҳлил қилган.
Шайбонийлар даврига оид биографик асарлар, тазкиралар, маноқиблар
ва мемуар асарлар ҳам тарихшунослик нуқтаи назаридан ўрганилган.
Шайбонийхон ва унинг авлодлари шахсий ҳаѐти ҳақида қимматли
маълумотлар берувчи Баҳоуддин Ҳасан Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб”
тазкирасининг ўзбекча таржимаси 1993 йили Тошкентда И.Бекжонов
томонидан чоп этилган. Мутрибийнинг тазкирларида ҳам бу давр ҳақида
қимматли маълумотлар мавжуд бўлиб, тарихшунослик нуқтаи назаридан
кам ўрганилган.
XVI асрга оид кўпгина мақоматлар ҳам биографик асарлар сирасига
киради. Маҳдуми Аъзам Косонийнинг набираси хожа Абулбақо қаламига
мансуб “Жомиъ ул-мақомати Маҳдуми Аъзам Косоний”, Муҳаммад
Раҳимнинг “Сирож ус-салокин ва латоиф ул-орифин”, Дўстмуҳаммад ал-
Бухорийнинг “Жуйбор ул-асрор”, Муҳаммад Толиб ибн Хожа Тожиддиннинг
“Матлаб ут-толибин”, Бадриддин Кашмирийнинг “Равзат ур-ризвон ва
ҳадиқат ул-ғилмон” асарлари шу даврда яъни, XVI-XVII асрларда яратилган.
Бадриддин Кашмирий бир қанча назмий ва насрий асарлар ѐзган.
Сўнгги асари “Расулнома” (1593) бўлиб, унинг тўртинчи қисми “Зафарнома”
шеърий достонида Шайбоний Абдуллахон 2 тарихи баѐн қилинган. Унинг
“Ревзат ур-ризвон” асари хорижий тилларга таржима қилинмаган, фақат бу
асар ҳақида Б.Аҳмедов ва И.Саидаҳмедовларнинг мақолалари эълон
қилинган.
XVI асрнинг биринчи ярмида Шайбоний султонларнинг ўз улусларида
ҳукмронлигини тўла ўрнатиш йўлида олиб борган курашлари ҳақида
Маҳдуми Аъзам Косонийнинг набираси ѐзган “Жомиъ ул-мақомати Маҳдуми
Аъзам Косоний” асарида берилган. Асар тарихшунослик жиҳатидан
батафсил ўрганилмаган. Унинг қўлѐзма нусҳалари кутубхоналарда мавжуд.
Муҳаммад Толибнинг “Матлаб ут-толибин” асарида Шайбонийлар
даврида сиѐсий фаолият олиб борган Жўйбор хожалари ҳамда Абдуллахон 2
ҳақида маълумотлар берилган
1
. Бу асар чоп этилмаган. Унинг қўлѐзма
нусҳалари ЎзР ФАШИ қўлѐзмалар хазинасида сақланмоқда.
Шайбоний Наврўз Аҳмадхоннинг тарбиячиси, Келди Муҳаммадхон
ҳукуматида қози аскар лавозимида хизмат қилган, хуросонлик Зайниддин
Восифийнинг “Бадойиъ ул-вақойиъ” (1539) асарида Мовароуннаҳрнинг XV
аср охири – XVI аср биринчи ярмидаги ижтимоий-сиѐсий ва маданий ҳаѐтига
оид маълумотлар кўп. Асарнинг танқидий матнини А.Н.Болдирев 1961 йили
чоп этган. Асар 1826 ва 1907 йилларда Хоразмда Диловархожа ва Муҳаммад
1
Иноятов С., Тўраев Ҳ., Саидов М. Қосим Шайх Азизон. – Т.: 2000; Махдуми Аъзам Даҳбедий. Зубдат ус-
соликин. Танбият ус-салотин (нашрга тайѐрловчи Б.Валихўжаев). – Самарқанд, 1994; Абдурауф Фитрат.
Танланган асарлар. Уч жилдлик. 2-жилд. – Т., 2000.
Амин тўра томонидан ўзбек тилига таржима қилинаган. Унинг айрим
қисмлари Н.Норқулов томонидан таржима қилиниб, 1979 йили нашр
этилган
1
.
Турк адмирали Сейди Али Реиснинг “Миръот ул-мамолик” асарида
Шайбоний ҳукмдорлар билан учрашувлари баѐн қилинади. Асар Ш.Зуннунов
томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, 1963 йили Тошкентда нашр
этилган.
Шайбоний ҳукмдорлар ичида нақшбандия тариқати пирларига мурид
бўлганлари ва ижодий фаолият билан шуғулланган Султонлар ҳақида
филологик нуқтаи назардан қилинган тадқиқотлар ҳам бу давр ҳақида
қисман маълумотлар беради. Айниқса, Шайбоний Убайдуллахон ижоди ва
сиѐсий
фаолияти
тўғрисида
бир
қанча
тадқиқотлар
қилинган.
Убайдуллахоннинг ижод намуналари, хусусан девони бир неча марта нашр
қилинган.
Шайбоний ҳукмдорларининг сиѐсий портретларини тадқиқ қилиш
мақсадида XVI асрда яратилган манбалар таҳлили ва тарихшунослиги
юзасидан қуйидагиларни хулоса тариқасида умумлаштириш мумкин:
- туркий-ўзбек
тилидаги манбалар ва уларнинг қиѐсий таҳлили,
тарихшунослиги ўрганилди;
- Шайбонийлар даврида яратилган форс тилидаги манбаларнинг ўрни,
ўзбек тилига қилинган таржимаси ва тарихшунослиги таҳлил қилинди;
- XV аср охири – XVI асрга оид география ва космографияга оид
асарлардаги тарих илми учун қимматли томонлари очиб берилди;
- ўзбек халқининг шаклланишига оид манбаларнинг умумий хусусиятлари
кўрсатиб берилди;
- мемуар асарлар, биографик, агиографик асарларнинг тавсифи ва
хусусиятлари, тарихшунослиги таҳлил қилинди.
1
Восифий, Зайниддин Маҳмуд. Бадоеъ ул-вақоеъ. – Т., 1979.
Do'stlaringiz bilan baham: |