301
Цезий ионларининг иккинчи гуруҳнинг ўрнига кўчиб ўтиши
оддий
ионалмашиниш механизми бўйича кечади. Бу механизм юқорида айтилганидек,
цезийга нисбатан юқори селективлик билан характерланади. Шундай қилиб,
Sr
90
нинг сорбциясидан фарқли ўлароқ (бу ерда биргина ионалмашиниш
механизми билан), Cs
137
нинг сорбцияси аралаш тарзда – ион алмашиниш ва
фиксация йўли билан амалга ошади.
Турли тупроқларни церий-144 ни сорбциялаши
масаласига мурожаат
қилинганда Амфлер, Родс, Броун, Фризингер ва Томас, Винклер, В.И.Спицын
ва В.Д.Балукова, Н.А.Тимофеева ва А.А.Титлянова, охирги вақтларда эса
Ю.А.Кокотовларнинг илгари ҳавола қилинган ишларини далил қилиш мумкин.
Кокотов чимли-кулранг тупроқ ва қора тупроқларга турли тузларни қўшганда
уларнинг Се
144
ни қандай сорбциялашини ўрганган, ҳамда турли катионлар
нитратларининг эритмалари ва
азот кислотаси билан Се
144
ни десорбциялаш
жараѐнини тадқиқ қилган, ва бунда қуйидагиларни аниқлаган:
Ушбу тупроқларда Се
144
га нисбатан юқори селективликнинг мавжудлиги
(чимли-кулранг тупроқларнинг алмашиниш сиғими жанубий қоратупроқникига
қараганда кичик бўлганлиги учун – селективлик кичик бўлади). Жанубий
минтақа қора тупроқларга натрий нитрат ва кальций нитрат қўшилса, Се
144
сорбцияси ортади, чимли-кулранг тупроқда
эса натрий нитрат Се
114
сорбциясига таъсир қилмайди, кальций нитрат уни батамом пасайтиради.
Алюминий нитрат солинса, иккала тупроқда ҳам Се
144
сорбциясини
пасайтиради, бу айниқса, чимли-кулранг тупроқда сезилади. Бу жиҳатдан азот
кислотасини қўшиш самарали ҳисобланади.
Бу тупроқлардан ювиш йўли билан Се
144
ни
десорбциялаш учун
кислоталарнинг эритмалари, кальций нитрат, темир, алюминий тузлари, ҳамда
церийнинг трилон Б билан оддий бирикмаларидан тузилган бир қатор
комплекс ҳосил қилувчилар ва шовул, вино, лимон кислоталари каби органик
кислоталар тавсия этилади.
Се
144
сорбциясини рН га боғлиқлиги максимум эгрилик билан ҳам
ифодаланади. Ушбу эгриликларнинг характери қуйидагича тушунтирилади. pH
ошганида алмашиниш ҳажмининг кучайиши (интенсификацияси) ва водород
ҳамда алюминий ионлари томонидан рақобат пасайиши натижасида
тупроқларнинг Се
144
га нисбатан сорбционлиги ортади.
pH нинг ортиб боришида церий
ионининг гидролизи бошланади,
гидролиз бутунлай катта қийматли рН да тупроқ сорбцияламайдиган манфий
зарядланган радиоколлоидларни ҳосил бўлиши билан якунланади. Буларнинг
барчаси максимумга етиши натижасида ишқорий муҳитда сорбциянинг
пасайишини тушунтиради.
Бироқ, эгри чизиғининг жуда юқори рН да кейинги ўсиши, афтидан,
натрий ионларининг анчагина қисми радиоколлоидларнинг коагуляциясини
302
чақириши билан тушунтирилади. рН ортгани сари тупроқни Се
144
ни
сорбциялашини пасайиши рН >7 дан катта бўлган
шароитда сорбция деярли
рН=12 гача доимий бўлиб сақланиб қоладиган тузли эритмаларга тегишли эмас.
Бошқа радиоизотоплар, рутений ва иттрийларнинг тупроқдаги сорбцияси
ўрганишда статистик динамик услуб ўрнига, яъни ўлчанган тупроқнинг эритма
билан сорбцион мувозанатга келгунича ўзаро таъсирлашишини ўрганиш йўли
билан эмас, балки эритманинг тупроқ намунаси орасидан секин оқиб
ўтаѐтганида ўзаро таъсирлашишини ўрганиш услуби қўлланилган. Рутений ва
церий ҳаракатчанлиги маъносида стронций ва церий ўртасидаги ўринни
эгаллайди, улардан энг кам ҳаракатланадигани иттрий ҳисобланади,
унинг
десорбцияси ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: