258
2.
Тупроқнинг электр ўтказувчанлигини ўлчашнинг қандай усуллари
мавжуд?
3.
Тупроқнинг электр ўтказувчанлигига ҳароратнинг таъсири ҳақида
гапириб беринг?
4.
Тупроқ заррачаларининг шакли, умумий ғоваклиги ва электр
ўтказувчанлиги ўртасида қандай боғлиқликлар бор?
5.
Электр ўтказувчанлик тупроқ намлигига боғлиқми?
6.
Шўрланган тупроқларни баҳолашда электр ўтказувчанликнинг
аҳамияти?
7.
Электрокондуктометрия усулининг афзалликлари нимадан иборат?
8.
Ўзбекистон
шароитида
шўрланган
тупроқларни
баҳолашда
электрокондуктометрия усулининг жорий этилиши ҳақида гапириб беринг?
9.
Республикамизда тупроқнинг электр ўтказувчанлигини ўрганиш
бўйича қайси олимлар изланишлар олиб борган?
X- боб. Тупроқнинг магнит хоссалари
§10.1. Тупроқнинг асосий магнит хоссалари
Барча тупроқлар у ѐки бу даражада магнит хоссаларига эга бўлади. Бу
биринчи навбатда тупроқнинг минерал қисмидаги асосий элементлар учун аниқ
кўринадиган парамагнит хусусиятларнинг хослиги ҳамда уларда темир
бирикмаларининг мавжудлиги ва ферромагнит хоссаларга (тез ва кучли
равишда магнитланадиган) эга эканлигига боғлиқдир.
Маълумки, тупроқнинг
минерал таркибида маълум бир миқдорда магнетит (магнит темиртош
Fe
2
O
3
∙FeO), пирротин (магнит колчедани Fen∙Sn+1), ильменит (титанли
темиртош FeО∙TiО
2
), лимонит (қўнғир темиртош Fe
2
O
3
∙
п
∙Н
2
O), гематит (темир
(III) оксиди Fe
2
O
3
) ва ҳ.к. бўлади.
Кўплаб тупроқларда кенг тарқалган магнетит бошқаларга қараганда
магнит хоссасини кўпроқ намоѐн қилади. Тупроқдаги газли ва суюқ
фазалар
нисбатан кучсиз магнит хоссаларини намоѐн қилади.
Тупроқнинг магнит хоссаларини баҳолаш учун қайси параметрларни
ҳисобга олиш керак? Бу ерда гап биринчи навбатда магнитланиш катталиклари,
қолдиқ магнитланганлик, коэрцитив куч ҳақида кетмоқда.
Маълумки, ҳар бир электрон ўзининг элементар магнит моментига эга.
Модданинг барча элементар магнит моментларининг вектор йиғиндиси
умумий магнит моментини ташкил қилади. Тупроқ
намунаси бир хилда
бўлмаганлиги сабабли ушбу момент унинг турли участкалари учун ҳам турлича
бўлади, шунинг учун тупроқ қисмининг қай даражада магнитланганлигини
тавсифлаш учун магнитланиш жадаллиги (ѐки шунчаки магнитланиш)
тушунчаси киритилган ва у сонли қиймати тупроқ ҳажми бирлигининг магнит
моментига тенг бўлган J векторини ифодалайди:
dv
dM
M
=
J
(1)
259
Бундай йўл билан аниқлаганда магнитланишнинг бир жинсли эканлиги
ҳақидаги тахмин фақатгина чексиз кичик миқдордаги тупроқ
dv
га
тегишли
бўлади. Табиийки, v миқдордаги бир қисм тупроқ магнитланишининг умумий
катталиги
(2)
деб топилади. Бир хил жинслар учунгина MM = Jv. Шундай қилиб,
J
катталик
электростатикадаги поляризация вектори ўйнайдиган ролни бажаради.
Магнитланишнинг СГСМ системасидаги бирлиги – бу токнинг чизиқли
зичлигидир (яъни, г½∙см–½∙сек-1
)
(электроннинг магнит моменти, бу
электроннинг орбита майдонида орбита бўйлаб ҳаракатланишидан ҳосил
бўлган токнинг ҳосиласи бўлганлиги сабабли)
МКСА системасидаги J нинг
ўлчов бирлиги бўлиб 1а∙м-1 ҳисобланади.
Маълумки, Н кучланганликдаги магнит майдони таъсирида пара- ва
диамагнит намуналар магнит моментига эга бўлади, майдон йўқлигида ўртача
момент нолга тенг бўлади ва Н кўтарилгани сари унинг катталиги ҳам тўғри
пропорцияда ортиб боради. Шундай қилиб,
(3)
бу ерда, ϰм – магнит таъсирчанликни ифодалайди.
Ферромагнетиклар учун бундай тўғри пропорцияни ѐзиб бўлмайди,
бунинг сабаби ϰм Н катталикнинг мураккаб функцияси ҳисобланади,
модданинг аввалги ҳолатига боғлиқ бўлади, Н ортиши билан маълум бир
нуқтагача кўтарилиб боради, сўнгра J→Jx шарт
билан характерланадиган
тўйиниш бошланади.
ϰм катталиги СГСМ да 1 бирлик токни э∙см га нисбатини билдирадиган
СГСМ системасидаги бирликларда ўлчанади; МКСА системасида нисбий ϰм
бирлиги бўлиб ўлчамсиз катталик ҳисобланади. Баъзида нисбий таъсирчанлик
катталиги киритилади
(4)
бу ерда, ρ — материалнинг зичлиги.
Магнит ҳодисалар физикасида ϰм турли шаклга кира олувчи
таъсирчанлик катталиги ҳам учрайди ва у ҳақиқий таъсирчанлик билан
қуйидаги нисбатда боғланади:
(5)
бу ерда,
Do'stlaringiz bilan baham: