Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
§9.6.
Ўзбекистон шароитида тупроқларнинг шўрланганлигини 
баҳолашда электр ўтказувчанлик (электрокондуктометрик) услубини 
жорий этиш 
(Ю.И.Широкова, Н.Ш.Шарафутдиновалар маълумотлари) 
Ушбу бобнинг §9.1. параграфида келтирилганидек, электр ўтказувчанлик 
– бу тупроқ эритмасининг электр токини ўтказиш хусусиятининг миқдорий 
ифодаланишидир. Табиий сувларнинг электрни ўтказиш хусусияти, асосан 
сувда эриган минерал тузлар концентрацияси ва ҳароратига боғлиқдир. Табиий 
сувлар таркибида кучли электролитларнинг аралаш эритмалари мавжуд бўлади. 
Сувнинг минерал таркибида Na
+
, K
+
, Ca
++
, Cl
-
, SO
4
--
, HCO
3

ионлари учрайди. 
Ушбу ионлар эритманинг электр ўтказувчанлигини таъминлайди. Агар сувда 
Fe
2
+
, Mn
2
+
, Al
3
+
, NO
3
-
, HPO
4
--
, H
2
PO
4

каби бошқа ионлар кам миқдорда бўлса, 
электр ўтказувчанликка сезиларли таъсир этмайди. Табиий сувнинг электр 
ўтказувчанлиги миқдори бўйича аввалдан аниқланган боғлиқликлар ѐрдамида 
сувнинг минераллашганлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин. 
Минерал моддаларни уларнинг солиштирма электр ўтказувчанлиги 
бўйича миқдорини баҳолашда туғиладиган қийинчиликлар турли тузлар 
эритмаларининг солиштирма электр ўтказувчанлиги бир хил эмаслиги, 
қолаверса ҳарорат ортиши билан электр ўтказувчанликни ошиб бориши билан 
боғлиқдир. 
Солиштирма электр ўтказувчанлик қиймати, асосан, ноорганик 
электролитларнинг умумий концентрациясининг тахминий кўрсаткичи бўлиб 
хизмат қилади, бу кўрсаткич сув муҳитининг ҳолатини кузатиб боришда ва 
сувнинг минераллашганлик даражасини баҳолашда фойдаланилади. 
Солиштирма электр ўтказувчанлик
– муҳитга антропоген таъсирнинг 
қулай ва умумий индикатор кўрсаткичи ҳисобланади. Тупроқ ва сувнинг 
шўрланганлигини электр ўтказувчанлигини
5
(электрокондуктометрия усули) 
ўлчаш йўли билан аниқлаш дунѐ амалиѐтида 1955 йилдан бошлаб қўлланилиб 
келинмоқда. Физик – кимѐ курсидан бизга маълум бўлган диссоциацияланиш 
қонунига мувофиқ эритмада электролитлар концентрацияси қанча юқори бўлса, 
солиштирма электр ўтказувчанлик
6
ҳам шунча юқори бўлади. 
5

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish