бирга фармацевтик бозорда самарали фаолият учун барча бўлинмаларнинг
кучини бир жойга тўплаш заруратини тушуниш керак булади. Корпоратив
мақсадларни аниқлаш умумий баёнотдан то савдонинг зарурий
кўрсаткичлари, даромад ва сармояларнинг қайтарилишини тушунарли
даражада таърифлашгача фарқланади. Бу каби мақсадлар компания барча
бўлинмалари фаолиятининг секторини кўрсатиш учун зарур бўлади. Бунда
ушбу фаолиятларнинг барчаси, замонавий менеджмент фалсафасига кўра,
беморлар ва шифокорлар эҳтиёжларининг аниқланган фармацевтик маркетинг
бўлимини қондиришга қаратилган бўлиши зарур. Бозорга қаратилмаган
корпоратив стратегия (яъни, истеъмолчиларни яратиш ва сақлаб қолишни
мақсад қилмаган бўлса), самарали бўлиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди
Т.Левитт. Барча қолган ҳақиқатлар – мана шу фикрдан келиб чиққан.
1.5. Фармацевтик маркетингнинг жамоавий ўрни
Дори воситалари саломатликка таъсир кўрсатади. Ўз табиатига боғлиқ
ҳолда улар жамиятда ўз ўрнига эга. Натижада, фармацевтик саноат ҳал
қиладиган масалалар ҳам муҳимдир. Йирик фармацевтик компаниялардан
бирининг президенти уларни шундай таърифлаган:
1. Янги фаол воситаларни кашф этиш ва ишлаб чиқиш.
2. Бу моддаларнинг қулай терапевтик воситаларга тез ва самарали
айлантириш.
3. Хавфсиз ва самарали препаратларни ишлаб чиқариш.
Мазкур вазифалар борасида аксарият фармацевтик саноат намоёндалари
уддасидан чиқмоқдалар. Шундай бўлса ҳам, Соғлиқни сақлаш соҳасида
фальцификаторлар ва очиқ ойдин ёлғончилар ҳам фаол ишламоқдалар.
Беморлар уларнинг енгилгина ўлжасига айланадилар. Беморларнинг заифлиги
туфайли саноат томонидан, ҳамда давлат томонидан жамиятни ҳимоялаш
назорат органларининг кенг тармоғи шаклланишига сабаб бўлди.
Рецепт асосида бериладиган дори воситаларнинг ишлаб чиқарувчилари
ўз обрўларига соҳа этик кодексига мувофиқ жуда диққат билан кузатиб
борадилар. Рецептсиз бериладиган дори воситаларни ишлаб чиқарувчи
компаниялар ёки соҳа тамойиллари ва меъёрларига риоя қилмайдиган
компаниялар ишлаб чиқилган қонунлар ва қоидалар тизими бўйича қаттиқ
назорат остида бўладилар, унда воситани кенг тарғиб қилишда чекловлардан
то препаратларни дипломга эга бўлган Соғлиқни сақлаш соҳаси
мутахассислари тарқатишига рухсат берилишгача белгилаб қўйилган.
Маркетинг тамойиллари ҳар қайси ишлаб чиқаришга тегишли бўла
олади, бироқ фармацевтика бозорида хар хил ҳолатлар шу қадар кўпки, бу
соҳадаги фаолият маркетолог учун ҳақиқий жиддий синов бўлади. Ушбу
омилларнинг уйғунлашиши фармацевтик маркетингни ўрганиш учун
қизиқарли ва муносиб қилади. Имкон қадар, ҳар бир истеъмолчи
маркетингнинг асосий тамойилларини билиши зарур, негаки у маҳсулотларга
нарх ва қийматни белгилаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: