Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/16
Sana07.03.2022
Hajmi0,82 Mb.
#485341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
маркетинг укув кулланмаККучун

Маркетинг тизими модели

Компаниянинг маркетинг функциялари истеъмолчилар талабларига 
максимал мувофиқ бўлиши учун маркетолог амалиётчиларнинг ҳаракатлари 
билан “маркетинг тамойили” шаклланган ва кенг тарқалган. Аниқ равшан 


туюладиган, бироқ ҳар доим ҳам амалиётда қўлланилмайдиган маркетинг 
тамойилининг асоси қуйидагида мужассам: “Бозор талабларига мувофиқ 
бўлиши учун маҳсулот ва ишлаб чиқарувчининг фаолиятини ўзгартириш 
бутун бозорни айнан шу ишлаб чиқарувчининг маҳсулоти/хизматини 
истеъмол қилишга ундашдан енгилроқ”. 
Фармацевтик маркетинг тамойили истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини 
қондириш учун компания барча ўзининг заҳираларини умумий тизимга 
тўплашини талаб қилади. Ўз ишлаб чиқариш жараёнларининг мукаммаллиги 
билан ғурурланган компаниялар фармацевтик маркетинг соҳасида янгилик 
яратиш муҳимроқ эканини тан олдилар. Бозор талабларини қондиришга 
ҳаракат қилаётган ҳар қайси компания бугун ўз кучини маркетинг фаолиятига 
сафарбар қилмоқда, бу билан маълум маҳсулот муносиб нархда, муносиб 
жойда ва муносиб вақтда сотилишига ҳаракат қилишдир. Фармацевтика 
саноатининг маҳсулотлари инсонлар саломатлигига таъсир кўрсатгани боис, 
бу омилларнинг айримлари бошқа маҳсулотларнинг маркетингига нисбатан 
кўпроқ аҳамиятга бўлади.
 
Зарурий маҳсулот 
Фармацевтика каби айрим саноат тармоқлари уларнинг маҳсулотлари 
жиддий меъёрларга мос бўлиш эҳтиёжини сезадилар. Негаки таблетканинг 
фаол таркибий қисми миқдорининг меъёрдан бир неча миллиграмга оғиши 
нафақат савдога, балки бемор саломатлигига ҳам жиддий зарар етказиши 
мумкин. Сўнгги йилларда фармацевтика саноатидаги энг фойдали 
тенденцияларининг бири – “муносиб маҳсулот”ни ишлаб чиқишда маркетинг 
бўлинмалари ўрнининг ўсишидир. Маркетинг изланишларини амалга 
ошираётган мутахассислар дори воситаси терапевтик таъсирини баҳолаш 
тўғрилигига жавоб бериш билан бир қаторда, воситанинг ўлчами, ишлаб 
чиқарилиш шакли, қадоғи ва нархи шифокор учун ҳам, бемор учун ҳам 
максимал даражада қулай бўлишига ҳам жавоб беради. Замонавий 
фармацевтик компанияларда тиббий изланиш бўлимлари маркетинг 
тадқиқотлари мутахассислари билан елкама елка ишлайдилар, маҳсулотнинг 
беморнинг талабларига энг кўп жавоб берадиган тавсифларини биргаликда 
танлаб териб оладилар. Ишлаб чиқариш технологияси борасида ҳамкорлик 
туфайли бирор тадқиқот бўлинмалари у ёки бу масалаларни ечишда юзага 
келадиган муаммоларнинг олдида ёлғиз бўлмайдилар.
Зарурий миқдор 
Фармацевтика товарларининг миқдорий тавсифлари қадоқ билан 
чамбарчас боғлиқ бўлади. Айрим ҳолатларда препаратнинг қадоғи унинг 
самарадорлигига таъсир кўрсатади. Бошқа вазиятларда қадоқ ноодатий 
бўлади, ва у бозорда ўзини ўзи ҳаракатлантиради. Мисол учун, анальгетик 
таблеткаларнинг қадоқдаги миқдори ва қадоқ тури давлат дорихоналарида 
сотиладиган 100 дона таблетка солинган флакондан то шифохонада 


беморларда тарқатиш учун мўлжалланган 500 та индивидуал қадоқланган 
таблеткадан иборат контейнергача ўзгаради. Яъни, зарурий миқдор – 
маҳсулотнинг муҳим маркетинг тавсифидир, у соғлиқни сақлаш нуқтаи 
назаридан муҳим ҳисобланади.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish