Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти


Фармацевтик маркетингнинг ижтимоий вазифалари



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana07.03.2022
Hajmi0,82 Mb.
#485341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
маркетинг укув кулланмаККучун

 
1.3.Фармацевтик маркетингнинг ижтимоий вазифалари 
 
Фармацевтик маркетингнинг макроиқтисодий нуқтаи назардан кўриб 
чиқамиз яъни иқтисодиёт самарадорлигига қандай ёрдам беришини кўриб 
чиқамиз. 2-расмда ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш гетероген бўлади 
(турлича) ва мазкур гетерогенлик уларни фарқлаб туради. Маркетингнинг 
вазифаси ушбу ҳолатни тенглаштиради. Аксарият мутахассисларнинг фикри 
бир жойга жамланди яъни уларнинг фикрига кўра ушбу фарқлар 
маркетингнинг универсал функциялари билан бартараф этилади: сотиб олиш, 
сотиш, етказиш, сақлаш, стандартлаш ва навларга ажратиш, товар молиялаш, 
хавфларни инобатга олиш ва б. Фарқларни самарали бартараф этиш иқтисодий 
фойдани таъминлайди ва аҳолининг саломатлиги ва ҳаёт сифати 
яхшиланишига имкон яратади. 
Ишлаб чиқариш сектори 
Меҳнатнинг махсуслиги ва тақсимланиши ишлаб чиқаришнинг гетерогенлигини 
аниқлаб беради 
Ма
рк
ети
нг 
ба
ртара
ф э
та
ди

ЖОЙДАГИ ФАРҚЛАНИШ 
♦ Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар 
бир биридан маълум масофада бўлади 
♦ Ишлаб чиқарувчилар тармоқ бўйича 
гуруҳлашга ҳаракат қиладилар ва бир 
неча жойда тўпланадилар 
♦ Истеъмолчилар ҳамма жойга 
тақсимланган 
ВАҚТДАГИ ФАРҚЛАНИШ 
♦ Истеъмолчилар маҳсулот ишлаб
чиқарилган вақтда уни қўллашни 
хоҳламасликлари мумкин 
♦ Ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига 
маҳсулотни етказиш учун маълум вақт 
зарур бўлади 
АХБОРОТДАГИ ФАРҚЛАНИШ 
♦ Ишлаб чиқарувчилар кимга нима 
кераклиги, қаерда қачон, қайси нархда 


зарурлиги ҳақидаги ахборотга эга 
эмаслар
♦ Истеъмолчилар қаерда, кимда, қачон 
ва қанақа нархда маҳсулот оммабоп 
эканини билмайдилар 
ҚИММАТЛИЛИГИДАГИ 
ФАРҚЛАНИШ 
♦ Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ва 
хизматларни таннархи ва рақобат 
нархлари нуқтаи назаридан 
баҳолайдилар 
♦ Истеъмолчилар маҳсулот ва 
хизматларни иқтисодий фойда ва 
уларни тўлай олиш имкониятлари 
нуқтаи назаридан бахолайдилар 
МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШДА 
ФАРҚЛАНИШ 
♦ Ишлаб чиқарувчилар ўзлари истеъмол 
қилмайдиган маҳсулотлар ва 
қўлламайдиган хизматларига эгалик 
қилишга ҳуқуқлари мавжуд 
♦ Истеъмолчилар ўзлари эгалик 
қилмайдиган маҳсулотлар ва хизмат 
турларига муҳтож бўладилар 
МИҚДОРДАГИ ФАРҚЛАНИШ 
♦ Ишлаб чиқарувчилар катта миқдорда 
ишлаб чиқариш ва сотишни афзал 
кўрадилар 
♦ Истеъмолчилар кичик миқдорда сотиб 
олиш ва истеъмол қилишни афзал 
кўрадилар 
МАҲСУЛОТ 
ТУРЛАРИДАГИ 
ФАРҚЛАНИШ 
♦ Ишлаб чиқарувчилар маҳслот ва 
хизмат турларининг кичик турларига 
ихтисослашган бўладилар 
♦ Истеъмолчилар маҳсулот ва хизмат 
турларининг кенг турларида эҳтиёж 
сезадилар 
Истеъмолчилар сектори 
Эҳтиёж ва ҳоҳхишларни қондириш учун шакл, вақт, жой ва фойдалилик бўйича 
фарқланишлар 
2-Расм. Истеъмол орасидаги воситачи сифатида ва маркетинг ишлаб 
чиқариш.
 
Мазкур функцияларнинг қисқача таърифи уларнинг муҳимлигини 
тушунтириб беради: харид маҳсулот ва хизмат турларини излаш ва баҳолашни 
назарда тутади. Улгуржи ва чакана савдода бу мижоз томонидан бажарилади. 
Савдо – энг ошкор вазифаси бўлиб, у ўз ичига маҳсулотни юритишнинг барча 
турларини қамраб олади. Фармацевтик маркетингнинг мақсади истеъмолчини 
шу қадар яхши тушуниш ва билиш натижасида маҳсулот ёки хизмат тури 
ўзини ўзи сотишидадир. Энг омадли ҳолатда маркетинг натижаси харидга 
тайёр бўлган харидор бўлади. Етказиш – маҳсулотнинг зарурий жойга 
жисмоний етказилишидир. Сақлаш – истеъмолчилар талаби пайдо бўлгунига 
қадар маҳсулотни сақлашдан иборат. Бу дистрибуциянинг энг асосий 
функцияларидан биридир. Маҳсулотларни стандартлаш ва гуруҳларга 
ажратиш - маҳсулотларни истеъмолчилар мазкур функцияни ўзлари мустақил 


бажармасликлари учун саралашдир. Ушбу фаолиятнинг катта қисми турли 
назорат қилувчи институтлар томонидан амалга оширилади.
Молиялаштириш - ишлаб чиқарувчини товарларга ишлов бериш, 
ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва тақсимлаш учун зарурий воситалар билан 
таъминлаш демакдир. Хавфларни инобатга олиш – ноаниқ натижа олиш 
эҳтимолини пасайтиришдир, бу айниқса, фармацевтика учун тегишлидир. 
Ахборотлаштириш – маркетинг фаолиятини режалаштириш, амалга ошириш 
ва назорат қилиш учун зарурий ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва 
тақсимлашдан иборат. 
Барча ушбу функциялар бажарилиши зарур, бироқ ҳар бир компания 
томонидан бажарилиши шарт эмас. Бу қандай ишлаши 3-расмда кўрсатилган. 
Ҳар бир компания фақат ўзига тегишли фармацевтик маркетинг 
концепциясини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради (маҳсулотлар, хизматлар 
комбинацияси, уларни юрғизиш ва тақсимлаш). Бозорнинг барча талабларига 
жавоб берадиган функциялар бирикмаси энг ютуқлиси бўлади.
Расм 3. 

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish