Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти


Фармацевтик маркетинг функциялари



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/16
Sana07.03.2022
Hajmi0,82 Mb.
#485341
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
маркетинг укув кулланмаККучун

Фармацевтик маркетинг функциялари
. Бошқарув ва товарни 
сотишнинг бозор тамойили сифатида маркетингнинг умумий услубиятидан 
келиб чиққан ҳолда, маркетинг функцияларини таърифлашга универсал 
ёндашувни қўллаш мумкин. Уларни гуруҳлаш натижасида функцияларнинг 
тўрт гуруҳи ва бир қанча кичик гуруҳлар шаклланди. 
Таҳлилий функция


бозорни ўрганиш; 

истеъмолчиларни ўрганиш; 

фирма тузилмасини ўрганиш; 

маҳсулотни (маҳсулот тузилмаси)ўрганиш; 

корхона ички муҳитини ўрганиш. 
Ишлаб чиқариш функцияси


янги маҳсулотларни ишлаб чиқилишини ташкил қилиш, янги 
технологияларнинг ишланиши; 

моддий-техник таъминотнинг ташкил қилиниши; 

тайёр маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлилигини бошқариш. 
Товарни сотиш функцияси


маҳсулотни ҳаракатга келтириш тизимини ташкил қилиш; 

хизмат кўрсатишни ташкил қилиш; 

талабни шакллантириш ва сотишни стимуллаш тизимларини ташкил 
қилиш; 

аниқ мақсадли маҳсулот сиёсатини амалга ошириш; 

аниқ мақсадли нарх сиёсатини амалга ошириш. 
Бошқарув ва назорат функцияси


корхонада стратегик ва тезкор режалашни ташкил қилиш; 

маркетингни бошқаришнинг ахборотга доир таъминоти; 

корхонада алоқа ўрнатиш тизимининг ташкил қилиниши; 

маркетингни назорат қилишни ташкил қилиш (ўрнатилган алоқалар, 
вазиятга доир таҳлил). 
Фармацевтик маркетингнинг турлари, субъектлари ва вазифалари

Фармацевтик маҳсулот ишлаб чиқарувчисининг тижоратдаги ютуғи 
бозорнинг шакллари, турлари ва кўринишларини чуқур ва ҳар томонлама 
ўрганишга боғлиқдир. Бозорни ўрганиш икки нуқтадан амалга оширилади: 
унинг хусусиятлари, эҳтиёжлари ва имкониятлари нуқтасидан, унинг сиғими 
нуқтасидан, тўлақонли даражаси, рақобат ҳолати, маҳсулот-аналоглари ва 
ўрин босувчи маҳсулотлари пайдо бўлишининг ишончлилигидан иборатдир. 


У ёки бу ҳолатнинг афзаллиги маҳсулотга йўналтирилган маркетинг ёки 
истеъмолчига йўналтирилган маркетингга олиб боради. 
Маҳсулотга йўналтирилган маркетинг
корхона фаолияти янги маҳсулот 
яратилиши ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни такомиллашишига 
йўналтирилганда қўлланилади. Бунда асосий вазифа истеъмолчилар янги ёки 
такомиллашган маҳсулотни сотиб олишларига ундаш зарур. 
Истеъмолчига йўналтирилган маркетинг
корхона фаолияти бевосита 
бозордан келаётган эҳтиёжларни қондиришга қаратилган ҳолатда 
қўлланилади. Бу ерда маркетингнинг асосий вазифаси – эҳтиёрий товар 
эҳтиёжларни ўрганиш, бозордаги ўз ўрнини топишдан иборат. 
Ишлаб чиқариш корхонасининг хўжалик фаолиятида маркетингнинг 
икки турини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ишлаб чиқариш ва бозорнинг 
имкониятларини таҳлил қилишга ёрдам берадиган бу каби аралаш турдаги 
маркетинг фаолияти 
интеграцияланган маркетинг
деб аталади. 
Маркетинг фаолиятининг соҳасига боғлиқ равишда истеъмол 
маҳсулотлари, саноат маҳсулотлари, жамоат табиатли ғоялар, жойлар 
(объектларнинг жойлашуви), ташкилотлар, савдога оид маркетинги, 
маркетинг хизматлари ажратилади.

Истеъмол 
маҳсулотларининг 
маркетинги
истеъмолчига 
қаратилган бўлади. Фармациядаги бу каби маркетингнинг ихтисоси 
шундаки, истеъмолчилар тоифасига нафақат дори воситалари ёки 
бошқа фармацевтик маҳсулотларни қабул қиладиган индивидуал 
истеъмолчилар киритилади, балки, одатда, буни буюрувчи – 
шифокорлар ва провизорлар (фармацевтлар) ҳам киритилади.
Саноат маҳсулотларининг маркетинги (саноат маркетинги) ишлаб 
чиқариш-техник истеъмолчилар (ишлаб чиқариш ва тижорат корхоналари) 
йўналтирилган бўлади, улар маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки қайта сотиш учун 
олган бўладилар. 

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish