96
Нутқ интонацияси, товушнинг
ифодалилиги устидаги ишлар
болаларнинг билдирилаётган фикрга нисбатан, матндан келиб чиққан ҳолда,
овозини баландлатиб ёки пасайтириб, талаффуз қилинаётган матнга
мантиқий ва эмоционал урғу бериш орқали ўз муносабатини билдиришни
ўрганишлари учун зарур. Бунинг учун педагог тегишли топшириқлардан
кўпроқ фойдаланиши лозим. Айнан ушбу қобилиятлар
болага турлича
интонацион ифодалашни талаб қилувчи турли хилдаги равон фикрларни
тузиш – ҳикоя қилиш, тасвирлаш, мулоҳаза юритиш учун зарур бўлади.
Тарбиячи нутқнинг товуш жиҳатини ривожлантирар экан, болага
фикрларнинг предмет, фикр билдириш мавзуси ва
тингловчилардан келиб
чиққан ҳолда коммуникация мақсадлари ва шартларига мос келишини
ҳисобга олишни ўргатиши лозим.
Нутқнинг паст-баландлиги ўринли бўлиши, тезлиги эса атрофдаги
муҳитга ва фикрнинг мақсадига мос келиши лозим. Яхши, тўғри нутқнинг
муҳим кўрсаткичи бўлиб унинг равонлиги ҳисобланади.
Артикуляцион ва интонацион қобилиятларнинг узвий боғлиқлиги кенг
маънодаги
тинглаш
ва
артикуляцион-талаффуз
кўникмаларини
шакллантиришни назарда тутади.
Иш жараёнида тарбиячи болаларга сўзнинг товуш таркибини, сўздаги
урғу ўрнини тинглаб, аниқлай олишга, қофия ва вазнни ҳис қилиш туйғусини
ривожлантиришга, аниқ талаффузни, сўзлар, иборалар, гапларнинг турли
интонацион тавсифларини бера олиш қобилиятини шакллантиришга ёрдам
берадиган машқлардан фойдаланиши зарур.
Бу мураккаб нутқий кўникмаларни шакллантириш фонетик машқларни
такрорлашни, уларни мунтазам равишда ўтказишни талаб қилади.
Ҳар бир нутқий вазифа устидаги ишларнинг устувор йўналишларини
ажратар эканмиз, уларнинг барчаси ўзаро боғлиқликда ва яқин ўзаро
ҳамкорликда иштирок этишини таъкидлаш лозим.
Равон нутқни ривожлантириш асосида турли алоқа воситаларидан
(сўзлар, гаплар, матн қисмлари ўртасида) фойдаланиш,
турли тоифадаги
97
матнлар – тасвирлаш, баён қилиш, мулоҳаза юритиш тузилмаси ҳақидаги
тасаввурларни шакллантириш қобилиятини ўргатиш этади.
Луғатни ривожлантиришда сўзнинг мазмуни устидаги ишлар
дастлабки ўринга чиқади, чунки айнан сўзларни матнга мувофиқ ҳолда
мантиқ танлаб олиш (кўп маъноли сўзлар мазмунини очиб бериш, синонимик
ва антонимик таққослашлар) тил ва нутқ ҳодисаларини англаб етишни
шакллантиради.
Нутқнинг грамматик тузумини ўзлаштириш устидаги ишлар жараёнида
нутқнинг турли қисмларида сўз ҳосил қилиш усулларини ўрганиш, тил
умумлашмаларини
шакллантириш, шунингдек синтактик тузилмалар қуриш
(оддий ва қўшма гаплар) вазифалари бош вазифа сифатида намоён бўлади.
Нутқнинг товуш маданиятини тарбиялашда интонацион ифодалилик,
темп, талаффуз ва фикрни баён қилишнинг равонлиги устида ишлашга
кўпроқ аҳамият бериш даркор, зеро, равон нутқнинг
шаклланиши ушбу
кўникмаларга асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: