2 Ўзбекистон республикаси



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/46
Sana06.03.2022
Hajmi2,74 Mb.
#484878
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
4.1-мтм-2-тил

Биринчи босқич
- бу 1 ёшу б ойдан то 3 ёшгача бўлган давр. Ушбу 
босқичда (айниқса, унинг бошида) фаол луғат жадал ривожланади. Илгари 
шаклланиб улгурган артикуляция харакатлари яxлит сўзларни талаффуз 
қилишда иштирок этгани холда унга айрим ўзгартиришлар киритилади, яъни 
бунда аниқлаштириш юз беради, у янада барқарорлашади. Боланинг яxлит 
сўзни айтишга онгли равишда тақлид қилиш қобилияти ривожланади, шу 
туфайли тарбиячи бола нутқининг товуш жихатига сезиларли таъсир 
кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Турли товуш тақлидларидан фойдаланиш 
нутқнинг товуш маданиятига доир ишларнинг асосини ташкил қилади. 
Ишнинг самарадорлиги ортади, чунки ушбу ёшдаги болалар билан 
машғулотлар кичик гурухларда олиб борилади. 
Иккинчи босқич -
3 ёшдан 5 ёшгача бўлган давр. Бу ёшда сўзнинг 
фонетик ва морфологик таркибини шакллантириш жараёни боради. Энг 
қийин артикуляция харакатларини такомиллаштириш давом эттирилади. Бу 
бола учун оралиқ, аффрикат ва сонор товушларини чиқариш имкониятини 
яратади. Ушбу босқичдаги ишлар болаларнинг сўзнинг товуш жихатига 
нисбатан сезиларли равишда ажралиб турадиган онгли муносабатига таянади 
ва у она тилининг барча товушларини изчил равишда машқ қилиш асосида 
қурилади. 
Учинчи босқич
-
5 ёшдан 7 ёшгача бўлган давр. Бу босқич гўёки 
мактабгача таълим муассасасида мактабгача ёшдаги кичкинтойлар 
нутқининг товуш томонини шакллантиришдаги якунловчи давр хисобланади. 
Давр бошида энг қийин арткуляция харакатлари шаклланиб бўлади, бироқ 
бунда шу нарса мухимки, артикуляция ёки акустик белгилари бўйича яқин 


93 
бўлган (с-ш, з-x, с-з ва бошқ.) товушлар бир-биридан аниқ фарқланиши 
(талаффузда хам, нутқни тинглаш орқали қабул қилишда хам) лозим. Бундай 
товушларни табақалаштириш, фарқлашни такомиллаштиришга оид маxсус 
ишлар болаларда фонематик тинглаш қобилиятини янада ривожлантиришга, 
фонемаларни мазмун фарқловчи товушлар сифатида ўзлаштиришга ёрдам 
беради (сурат - суръат, дур-тур ва бошқ.). 
Мазкур даврда нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш асосий 
товушлар жуфтлигини табақалаштириш асосида қурилади ва бир вақтнинг 
ўзида дикция, суръат, интонацион ифодалилик ва х.к. ларни ўз ичига олади. 
Тарбиячи хар бир босқичда нутқнинг товуш маданиятини тарбиялашга 
доир ишларнинг асосий мазмунини назарда тутгани холда айни пайтда 
болалар нутқини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларини хам хисобга 
олиши лозим. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish