2 Ўзбекистон республикаси



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/46
Sana06.03.2022
Hajmi2,74 Mb.
#484878
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46
Bog'liq
4.1-мтм-2-тил

Назорат саволлари: 
1. Мактабгача таълим муассасасидаги луғат ишларининг мохияти 
нималардан иборат? 
2. Болаларнинг луғатни эгаллаш жараёни 
қандай ўзига хос 
хусусиятларга эга? 
3.Барча 
ёш 
гурухларида луғат ишлари дастури таркибини 
мураккаблаштириш қайси йўналишларда рўй беради? 
5-амалий машғулот: Нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш. 
Ишнинг мақсади:
Нутқнинг товуш маданияти тушунчаси. Нутқнинг 
товуш маданиятига доир ишлар. 
Боланинг ҳар бир ёш босқичида нутқнинг товуш маданиятини 
тарбиялаш. 
Бир ярим ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда нутқни тушуниш тез 
ривожланади, луғат бойлиги кескин ортади, сўз таркиби такомиллашади. 
Улар дастлаб товуш бирикмаларини, сўнгра эса оддий иборалар, кичик 
шеърларни осон такрорлайдилар. Агарда икки ёшда бола икки-учта сўздан 


119 
иборат бўлган ибораларни қўллаётган бўлса, у уч ёшга кирганида уч-бешта 
ва ундан ортиқ сўзлар иштирокида мураккаб ибораларни тузади. Ушбу 
даврда нутқ нафақат катталар билан, балки тенгдошлар билан хам мулоқот 
воситаси сифатида шаклланади. Бу даврда болаларда нутқнинг товуш 
томони, яъни: овоз ва артикуляция аппарати, товуш талаффузи, тинглаш 
қобилияти жадал ривожланади. Яxши, аниқ ва интонацион жихатдан тўғри 
бўлган ифодали нутққа эришиш учун илк ёшлардан бошлаб болалар билан 
нутқнинг товуш маданиятини ривожлантиришга доир ишларни амалга 
ошириш зарур. 
Нутқнинг товуш маданиятини шакллантириш болаларнинг катталар 
билан мунтазам равишда мулоқотда бўлиши орқали амалга оширилиши 
лозим. Ушбу даврдаги асосий вазифа-тинглаш қобилиятини доимий 
ривожлантириш, артикуляция аппарати аъзоларини мустахкамлаш ва 
ривожлантиришдан иборатдир. 
Ушбу мақсадларга эришиш учун муайян товушлар гурухи танлаб 
олинади ва болалар товушга тақлид қилиш асосида уларни машқ қиладилар. 
Асосан бу энг оддий товушлар гурухларидир: унлилар - а, и, о; лаб-лаб - п, б, 
м; орқа тиллилар - к, г, x; лаб-тишлилар - в, ф; олд тиллилар - т, д, н. Икки 
йилдан кейин аста-секин артикуляция жихатидан нисбатан мураккаб бўлган 
олд тилли товушлар xам берилади -хуштаксимонлар - с, з; шувилловчилар - 
ш, ж, ч; сонорлилар - л, р, аммо бу 3 ёшдан бошлаб болаларнинг тўғри 
талаффуз қилишларига эришиш зарур, дегани эмас. Болалар ушбу 
товушларни мунтазам машқ қилиш натижасида аста-секин, 5-6 ёшларга тўғри 
талаффуз қила бошлайдилар. 
Товушга тақлид қилишни турли иш шаклларига қўшиш болаларнинг 
нафақат турли кўринишдаги товушларни тўғри талаффуз қилишларини 
аниқлаш ва мустахкамлашга ёрдам беради, балки яхши дикцияга эришишда, 
яъни уларнинг товушлар хамда сўзларни аниқ ва тушунарли қилиб талаффуз 
этишларига эришишда хам кўмаклашади. Айнан бир хил товуш 
тақлидларини бир неча марта қўшиб талаффуз қилиш нутқий нафаснинг 


120 
ривожланишига ёрдам беради, уларни турли баландликда талаффуз қилиш 
боланинг овоз аппаратини ривожлантиради. 
Товуш тақлидлари бола томонидан кўп марта амалга оширилгани боис у 
бола учун намунага айланиб қолади хамда акустик ва артикуляция 
кўникмаларини орттириш учун яхши материал бўлиб хизмат қилади. 
Дастлаб икки ёшгача шундай товуш тақлидларини бериш керакки, токи 
улар боланинг тинглаш-нутқ кўникмаларини ривожлантиришга мос келсин, 
масалан: на-на, ба, у, му, ав, га-га, ту-ту, ва х.к. Боланинг фонетик 
имкониятларига ва унинг оддий сўзлари, товушга тақлид қилиш шаклларига 
мослашиш товуш талаффузини аниқлаш имконини беради. Бу нутқий 
харакат тахлилчисига нормал ривожланиш ва «пишиб етилиш» имкониятини, 
болага эса - айрим товушларга қулоқ тутиш имконини беради, бу эса ўз 
навбатида тинглаш қобилиятининг ривожланишига ёрдам беради. 
2-3 
ёшли болалар билан ишлашда товушга тақлид қилиш 
мураккаблашади, хусусиятларига кўра турлича бўлган товушларни ўз ичига 
олади, масалан: диш-диш, ға-ға-ға, ку-ку-ку ва х.к. Бу товушга тақлид 
қилишда хам, мустақил нутқда хам товушларни аниқ, тушунарли қилиб 
талаффуз қилишга ёрдам беради, шунингдек нутқий тинглаш қобилиятини 
ривожлантиради. Бундан ташқари, товушга тақлид қилишга мактабгача 
ёшдаги болалар ноаниқ талаффуз қиладиган ёки умуман айта олмайдиган 
товушларни аста-секин қўшиб бориш товуш талаффузини яхшилашга ёрдам 
беради. Болаларда мавжуд товушлар аниқлаштирилади, янгилари пайдо 
бўлади. 
Шундай қилиб, машғулотларда ва ундан ташқарида турли товуш 
тақлидларини мунтазам равишда қўллаган холда тарбиячи бир вақтнинг 
ўзида нутқнинг товуш маданиятини хам шакллантиради. Талаффуз учун 
осонлаштирилган нутқий материалда бола нутқнинг товуш маданиятига оид 
қатор бўлимларни машқ қилади хамда шу билан нутқни тинглаш ва нутқий 
харакат анализаторларини нисбатан мураккаб акустик-артикуляция ишига 
тайёрлайди. 


121 
Ишларнинг ушбу босқичида болаларнинг ёшига қараб уларга ўзида 
турли товуш тақлидларини жамлаган ўйинлар, қўшиқлар, шеърлар, саноқ 
шеърлар ва хикоялар берилади. 
Тарбиячи 
товушга 
тақлид 
қилишни 
ўйин-машқлар, 
нутқни 
ривожлантириш ва атроф-мухит билан таништиришга оид машгулотлар,
дидактик ўйинли машғулотлар, мусиқий машғулотлар таркибига киритади. 
3 ёшдан 5 ёшгача бўлган даврда болаларнинг нутқи ривожланишни 
давом этади. Ушбу ёшда луғат йиғилади, аниқлаштирилади ва 
такомиллаштирилади. Болалар сўзларни мазмунига қараб аниқроқ айта 
бошлайдилар. Улар грамматик шакллардан тўғри фойдалана бошлайдилар, 
кичик эртаклар, хикояларни мантиқий изчиликда хикоя қилиш ва суратлар 
мазмунини айтиб беришга қодир бўладилар. Нутқнинг товуш жихати хам 
жадал ривожланади. Болалар она тилининг кўпгина товушларини 
ўзлаштириб оладилар ва тўғри талаффуз қиладилар, сўзлар ва ибораларни 
соф ва аниқроқ айта бошлайдилар, ўз нутқининг суръатига эътибор бера 
бошлайдилар. 
Мазкур босқичда нутқнинг товуш маданиятини шакллантиришдаги 
асосий вазифа болаларда фонематик тинглаш қобилиятини ривожлантириш 
хамда сўзлар ва ибораларни аниқ ва тушунарли қилиб талаффуз қилган холда 
она 
тилининг 
барча 
товушларини 
тўғри 
талаффуз 
қилишни 
ривожлантиришдан иборат бўлади. 
Бу ёшда асосий вазифани хал этиш билан бир қаторда нутқнинг товуш 
маданиятини тарбиялашнинг бошқа бўлимларига оид ишларни хам амалга 
ошириш, яъни: овоз баландлигини вазиятга қараб мослаштириш, сўзларни 
улардаги урғуларни аниқ қўйган холда шошмасдан, тўғри ва аниқ қилиб 
айтиш қобилиятини тарбиялашга доир ишларни хам амалга ошириш зарур. 
Илк ёшдаги болалар билан ишлашда товушга тақлид қилиш кенг 
қўлланилади. 3-4 ёшли болалар учун нутқнинг товуш маданиятини 
тарбиялаш товуш талаффузига оид ишларни олиб бориш жараёнида амалга 
оширилади. Уни шакллантириш мактабгача таълим муассасасида нихоясига 


122 
етказилиши лозим, нутқнинг товуш маданиятига оид қолган бўлимларни 
такомиллаштириш эса мактабда давом эттирилади. Айни пайтда товуш 
талаффузи бўйича ишларни нутқни тинглаш қобилиятини, нутқий нафас 
олишни, овозни, артикуляция аппарати, дикция ва интонацияни 
ривожлантириш билан қўшиб олиб бориш осондир. 
Тўғри товуш талаффузини тарбиялаш она тилининг барча товушларини 
изчил машқ қилиш жараёнида амалга оширилади. Бунда нафақат у ёки бу 
товушни тўғри талаффуз қилиш кўникмаларини шакллантириш, балки 
боланинг тинглаш ва талаффуз қилиш имкониятларини шакллантириш, яъни 
тинглаш ва артикуляция назорати ўртасидаги боғлиқликни хам 
шакллантириш зарур, зеро уларсиз товушларни тўғри талаффуз қилиш 
мумкин эмас. 
Агарда 3 ёшли болалар - с, з, ш, ч, р, л каби товушларини етарли 
даражада яхши талаффуз эта олмасалар, дархол уларни машқ қилишга 
киришиш керак эмас, чунки бу болаларнинг уларни нотўғри талаффуз 
қилишга одатланиб қолишларига олиб келиши мумкин. Нутқнинг товуш 
маданиятини тарбиялашга оид ишларининг барча бўлимлари бўйича 
ишларни олиб бориш зарур. Нутқни тинглаш қобилияти ва талаффуз
имкониятларини такомиллаштириш бу товушларнинг бола нутқида пайдо 
бўлиши хамда уларнинг тўғри талаффуз этилишига ёрдам беради. 
Масалан, 3 ёшли болалар билан талаффуз учун нисбатан осон бўлган - 
«ф», «в» товушларини машқ қилишда тарбиячи янги товушлар гурухи - яъни 
артикуляция аппарати органларининг «и» товушига яқин бўлган муайян 
жойлашуви xос бўлган, шунингдек «ф», «в» товушларини машқ қилишда 
хосил бўладиган мақсадли хаво тўлқини мавжуд бўладиган шувилловчи - 
«с», «з», товушларининг пайдо бўлиши учун шарт-шароитларни яратади. Бир 
товушлар гурухи учун ишлаб чиқилган кўникмаларнинг бошқасига ўтиш 
имконияти шу тариқа яратилади. 


123 
Товушларни кетма-кет машқ қилиш нутқнинг товуш маданиятини 
шакллантириш ва уни янада такомиллаштириш борасидаги ишларни 
мунтазам равишда ўтказиб бориш имкониятини яратади. 
Она тилининг барча товушларини машқ қилиш бир-бирини кетма-кет 
алмаштирувчи тўрт иш турини кўзда тутади: артикуляция аппарати 
органларини 
тайёрлаш, 
ажратилган 
товушни 
талаффуз 
қилишни 
аниқлаштириш (бўғинларда) ва ушбу товушни бошқа товушлардан ажрата 
олиш, сўзларда товушни тўғри талаффуз қилишни мустахкамлаш, иборали 
нуткда товушни тўғри талаффуз қилишни мустахкамлаш. 
Сўнгги учта иш турига нутқий тинглаш қобилиятини ривожлантириш 
хам киради. Бу иш турлари машғулотларда машғулотлардан ташқари 
вақтларда хам амалга оширилиши мумкин. 
Ушбу барча ишлар турларини битта машғулотда амалга ошириш тавсия 
этилмайди, чунки товушларни тўғри талаффуз қилишни ўзлаштириш 
жараёни - бу муайян кўникмага эга бўлишдан иборат, уни яратиш эса 
изчиллик ва доимийликни талаб этади. Юқорида санаб ўтилган ишлар 
турларини 3-6 кун оралиғида бажариш болаларга артикуляция аппарати 
органларининг муайян жойлашуви ва харакатини ўзлаштириш хамда мустах-
камлаш имконини беради, товушни тўғри талаффуз қилишни шакллантириш 
хамда уни яхши тинглай олишга ёрдам беради. 
Товуш талаффузига оид ишлар нутқ товуш маданиятининг бошқа 
бўлимларига доир ишлар (нутқни тинглаш қобилияти, артикуляция, нутқий 
нафас олиш, овозлар, дикция, нутқ суръати, унинг интонацион 
ифодалилигини ривожлантириш) билан биргаликда олиб борилади. Энди хар 
бир иш турини батафсил кўриб чиқамиз. 
1-иш 
тури 

артикуляция 
аппарати 
органлари 
харакатини 
аниқлаштириш. Тарбиячи харакатларни ривожлантириш ёки аниқлаштириш, 
товушнинг тўғри артикуляциясига ёрдам берадиган муайян холатларни 
ишлаб чиқиш учун ўйин машқларини ўтказади. Бунда нутқ товуш 
маданиятининг навбатдаги бўлимларига оид ишлар ажратилади: аниқ ва 


124 
тўғри артикуляцияни, оғиздан узоқ муддат давомида бир текис нафас чиқа-
ришни ўргатиш, товуш баландлигини ривожлантириш. 
2-иш тури - ажратиб қўйилган товушни талаффуз қилишни 
аниқлаштириш ва нутқни тинглаш қобилиятини ривожлантириш. Тарбиячи 
ажратиб қўйилган товушни талаффуз қилишни аниқлаштириш ёки уни 
тақлид асосида аташ учун ўйинларни ёки ўйинли машқларни олиб боради. 
Болаларнинг диққат-эътибори ушбу товушни талаффуз этишда артикуляция 
аппарати органларининг холатига ва унинг жаранглашига қаратилади. Ушбу 
товушни товушлар гурухи ичидан ажратиб олиш учун ўйинлардан 
фойдаланилади. 
Бу иш тури нутқни тинглаш, овоз баландлигини таққослай олиш 
қобилиятларини тарбиялаш, артикуляция аппаратини, нутқий нафас олишни 
ривожлантиришга ёрдам беради. 
3-иш тури - сўзларда товушни тўғри талаффуз қилишни тарбиялаш ва 
фонематик тинглаш қобилиятини ривожлантириш. 
Тарбиячи сўзларда товушларни аниқ ва тўғри қўллашга ёрдам берувчи 
турли материалларни (асосан, дидактик ўйинлар) беради. Дастлаб машқ 
қилинаётган товуш урғули бўғинда турган сўзларда берилади. Болалар уни 
янада аниқроқ, чўзиб талаффуз қилишни ўрганадилар, яъни товушни овоз 
ёрдамида ажратиш кўникмасини машқ қиладилар, кейинчалик эса уларни 
нафақат ажрата олиш, балки унинг бўғиндаги жойини аниқлашни 
ўрганадилар. Бир вақтнинг ўзида фонематик тинглаш, сўзларни орфоэпия 
меъёрларига мувофиқ холда талаффуз қилиш вазифалари хал этилади. 
4-иш тури - товушларни иборали нутқларда тўғри талаффуз қилишни 
тарбиялаш ва нутқни тинглаш қобилиятини ривожлантириш. 
Педагог махсус танлаб олинган нутқий материаллар, яъни: сўзли 
ўйинлар, тез айтишлар, топишмоқлар, шеърлар ва хикояларни беради. У 
мазкур товушнинг юқорида санаб ўтилган материалда тўғри қўлланишини 
кузатиб боради. Мустақил нутқда товушни тўғри талаффуз қилишни 
тарбиялаш нутқни тинглаш ва нутқий нафас олиш қобилиятларини 


125 
ривожлантириш, нутқнинг охиста суръати ва интонацион ифодалилигидан 
фойдалана олиш қобилиятини шакллантириш билан биргаликда олиб 
борилади. 
Мактабгача катта ёшдаги болалар кўп холларда она тилидаги барча 
товушларни ўзлаштириб оладилар ва тўғри талаффуз қиладилар, сўзлар ва 
ибораларни аниқ ва тўғри талаффуз қилишни, нутқ баландлигини вазиятдан 
келиб чиққан холда ўзгартиришни, ифода қилишнинг интонацион 
воситаларидан фойдаланишни биладилар, етарли даражада ривожланган 
тинглаш қобилиятига эга бўладилар. Бироқ бу ёшда хали хам айрим 
товушлар ва мураккаб сўзларни, айниқса бир неча ундошлар иштирокидаги 
сўзларни унчалик аниқ талаффуз қила олмайдиган болалар хам учрайдилар. 
Улар хар доим хам охиста нутқ суръатларидан фойдалана олмайдилар, анча 
баланд ёки паст овозда сўзлайдилар ва х.к. Айрим болалар эса товушларни 
тўғри талаффуз этгани холда уларни тинглаш жараёнида ажратиб олишни 
қийналадилар, бу эса келгусида савод чиқаришда қийинчиликларни келтириб 
чиқариши мумкин. 
Болалар одатда мактабгача таълим муассасаларига турли ёшларда келиши 
ва нутқ товуш маданиятининг барча бўлимларини хар хил ўзлаштиришлари 
туфайли уни шакллантиришга доир ишлар катта гурухларда давом эттирилиши 
лозим. 5-7 ёшли болалар нутқида товуш маданиятини шакллантиришнинг асосий 
вазифаси нутқни тинглаш қобилиятини янада такомиллаштириш, аниқ, тўғри ва 
интонацион ифодали нутқ кўникмаларини мустахкамлашдан иборатдир. 
Ушбу босқичда нутқ товуш маданиятини шакллантиришни болалар 
томонидан кўпинча аралаштириб талаффуз қилинадиган товушларни 
табақалаштириш ишлари билан боғлиқ холда амалга ошириш мумкин: 
шиппиловчи ва чийилловчи товушлар - ш-с, ж-з; жарангли ва жарангсиз 
товушлар - в-ф, з-с, ж-ш, б-п, д-т, г-к; «л» ва «р» товушлари ва бошқалар. 
Зарур холларда кўпинча болалар томонидан аралаштириб юбориладиган 
бошқа товушлар жуфтликларини хам табақалаштириш мумкин. 


126 
Товушларни табақалаштиришга доир ишлар товушларни фарқлаш билан 
бир вақтнинг ўзида уларнинг акустик ва артикуляция хусусиятларига қараб 
ўтказилган холлардагина тўғри ташкил этилиши мумкин. Бу хусусиятлар 
болалар томонидан анча илгари, товушларни машқ қилиш чоғида 
ажратилган. Масалан, «с-ш» товушларини машқ қилиш жараёнида тарбиячи 
болаларга 
ушбу 
товушларнинг 
асосий 
акустик 
ва 
артикуляция 
хусусиятларини ажратган холда уларни бир-бирига таққослашга ундайди: 
совуқ хаво насосдан чиқади ва хуштак чалади: ссссс..-биз «с» товушини 
талаффуз қилганимизда тил пастки тишлар ортида туради; ёрилиб кетган 
шинадан шувиллаб иссиқ хаво чиқмокда: шшшшш.....биз «ш» товушини 
талаффуз қилганимизда тил юқори тишлар ортига кўтарилади. 
Товушларнинг 
фарқловчи 
хусусиятларини 
амалий 
ўрганишга 
қаратилган бундай тизимли иш мактабгача таълим муассасасига кечроқ 
қатнай бошлаган болаларга ўз товуш талаффузини аниқлаштириб олишда 
ёрдам беради, фонематик тинглаш қобилияти ривожланиши ва артикуляция 
аппаратининг товушларни фарқлашга хос бўлган табақалаштирилган нозик 
харакатларини ўзлаштиришда кўмаклашади. Буларнинг барчаси она тилини 
муваффақиятли ўқитишни давом эттиришнинг зарур шарти хисобланади. 
Ажратиб қўйилган товушларни табақалаштириш билан бир қаторда 
сўзлар ва иборали нутқлардаги товушларнинг хам табақалаштирилиши бир 
вақтнинг ўзида болаларда нафас олишни, дикцияни, интонацион 
ифодалиликни, яъни такомиллаштириш ишларини хам олиб бориш 
имконини яратади. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish