Б. Сапаров ф а л с а ф а


Абу Наср Муҳаммад ибн Тархон ал Форобий



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Абу Наср Муҳаммад ибн Тархон ал Форобий
(870-950, асарлари: 
Китоб-ул хуруф, Фозил одамлар шаҳри, Эҳсоул улум, Сиѐсат фалсафаси, 
Фуқаролик сиѐсати) фалсафа ва табиий фанлар тарихига оид юзга яқин асар 
муаллифидир. У фанлар билиш воситалари эканлигидан келиб чиққан. Бунда 
мутафаккир назарий (мантиқ, фалсафа, табиий фанлар) ва амалий (ахлоқ, 
сиѐсат) фанларни фарқлаган. Фанлар тизимида у инсонга ҳақиқий билимни 
сохта билимдан фарқлаш имконини берувчи мантиқни биринчи ўринга 
Ўрта асрлар Шарқ 
фалсафий 
тафаккурининг 
ривожланиш 
хусусиятлари. 


30 
қўйган. Айни шу сабабли файласуф инсон тафаккурига алоҳида эътибор 
берган. Айнан фалсафа инсонга борлиқнинг моҳиятини тушуниш имконини 
беради. Борлиқ «ягона» ва айни вақтда «кўп»дир. Борлиқнинг мазкур ҳолати 
эманация, яъни «ягона» муҳитдан борлиқнинг турли муҳитлари келиб 
чиқиши маҳсулидир. Форобий асарларида дунѐ бир-бирига кирувчи тўққиз 
гумбаз кўринишида намоѐн бўлади. Бу гумбазларда уларнинг Ер атрофида 
айланиши сабаби ҳисобланган жонлар яшайди. Гумбазлар ўз ҳаракатини 
дастлабки турткидан бошлаган. Форобий дунѐнинг ранг-баранглигини 
тушунтириш учун Аристотелнинг шакл ва материя ҳақидаги таълимотидан 
фойдаланган. У жоннинг умрбоқийлиги ҳақидаги масалада Платон фикрига 
қўшилмаган, чунки унинг пайдо бўлиши ва ўлими тананинг пайдо бўлиши ва 
ўлими билан бир вақтда юз беради, деб ҳисоблаган. Айни шу сабабли 
Форобий ижодида билиш назарияси Платондаги каби хотирлаш назарияси 
эмас, балки дунѐни сезги ва ақл бирлиги сифатида англаб етиш 
назариясидир. Бунда ақлли жон нарсалар табиатини сезгилар идрокидан 
фойдаланиб англаб етади. Нарсаларнинг моҳияти ақл билан англаб етилади. 
Бунда ақл аввало мантиққа таяниши, лекин сезги аъзолари берувчи 
материалдан фойдаланиши лозим.
Форобий борлиқнинг биринчи сабаби ва ҳаракат манбаи сифатида Худо 
мавжуд деб ҳисоблаган бўлса-да, унинг фалсафаси билиш ва борлиқнинг 
мураккаб масалаларини ечишга интилиш билан тавсифланади. Айни шу 
сабабли файласуф борлиқнинг ҳолатларини, унинг шаклларини: оддий 
элементлар – ҳаво, олов, ер, сувни; шунингдек минераллар, ўсимликлар, 
ҳайвонлар, инсон ва осмон жисмларини синчиклаб ўрганади. Шу тариқа у 


31 
ташқи дунѐнинг объектив мавжудлигига урғу беради. Форобийнинг 
фалсафий қарашлари Шарқ фалсафасининг ривожланишига кучли таъсир 
кўрсатди.
Форобийнинг гносеологияси табиатшунослик, математика, мусиқа, 
тилшунослик ва бошқа фанлар соҳасидаги билимларга асосланади. У табиат 
инсондан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир, деб 
ҳисоблайди. Фаробий фикрича, объект субъектга қадар мавжуд бўлган. 
Сезиладиган нарсалар сезгилардан олдин пайдо бўлганидек, билиш мумкин 
бўлган нарсалар ҳам билишдан олдин пайдо бўлган.
Форобий фикрича, инсон билимларни ташқи дунѐдаги ҳодисаларни 
билиш жараѐнида ўзлаштиради. Бу жараѐн сезиш, идрок этиш, хотирлаш, 
тасаввур қилиш ва энг муҳими – мантиқий мулоҳаза юритиш, тафаккур каби 
усулларни қамраб олади. Бу воситалар ѐрдамида инсон фанни ўрганади. 
Форобий «Фан ва санъатнинг ўзига хос хусусиятлари» асарида табиатни 
билишнинг узлуксизлигини, билиш – бу билишдан билимга, сабабни 
билишдан оқибатни билишга, ҳодисани билишдан моҳиятни билишга 
элтувчи йўл эканлигини қайд этади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish