Учинчидан, Ғарб ва Шарқ фалсафаси умуминсоний қадриятларга қараб
мўлжал олади.У инсонни ҳамиша қизиқтирувчи ҳодисаларни ўрганади
.
Қадимги манба ―Авесто‖да кўрсатилгани каби ―қандай қилиб яхши фикрлаш,
яхши сўзлаш ва яхши иш кўриш мумкин‖, деган саволга жавоб топишга
ҳаракат қилади. Бу ноѐб мевалардан баҳраманд бўлиш учун инсон фалсафий
донишмандликни ўзлаштириши лозим: у дунѐни англаб етиш, инсон ва
табиат, инсон ҳаѐтининг мазмуни ва бошқа шунга ўхшаш муаммоларда
мўлжал ола билиши керак. Аристотель ҳам шоҳ Искандарга насиҳатида
―Шуни билгилки, ўзинг бузуқ ва фосиҳ эрсанг, раияту фуқарони ислоҳ
қилолмайсан. Ўзинг адашган, гумроҳ экансан, уларга йўлбошчилик
қилолмайсан‖.
Тўртинчидан, Қадимда Шарқ фалсафаси ҳам, Ғарб фалсафаси ҳам
яхшилик ва ѐмонлик, гўзаллик ва хунуклик, адолат ва адолатсизлик, дўстлик,
25
биродарлик, муҳаббат ва нафрат, бахт, лаззатланиш ва азоб чекиш, илму
маърифат каби муаммоларнинг ечимини излаган
. Бу жараѐн ўша давр буюк
файласуфларининг фикрларида айниқса, бўртиб намоѐн бўлади, масалан:
- Конфуций: ―Одамлар сени билмасликларидан ғам чекма, ўзинг
одамларни билмаслигингдан ғам чек‖;
- Лао-цзи: ―Юксак фазилатли инсон одамлар билан муносабатларда
хушмуомала бўлиши, мамлакатни бошқаришда изчил бўлиши лозим; ишда
имкониятлардан келиб чиқиши, ҳаракатда вақтни ҳисобга олиши лозим‖;
- Зардўшт: ―Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал‖;
- Гераклит: ―Мен учун бир киши, агар у ҳаммадан яхши бўлса, ўн минг
кишига тенг‖;
- Демокрит: ―Ахмоқни мақтаган аслида унга ѐмонлик қилади;
- Эпикур: ―Ўлим қўрқинчли эмас: мен унгача мавжудман, у мендан
кейин мавжуд‖;
- Платон: ―Олийҳимматлилик – вазиятдан моҳирона фойдаланиш: ақл-
идрок билан боғланган саҳоватлилик‖;
- Аристотель: ―Дўстлик бирга яшашнинг зарурий шартидир‖ деб
ҳисоблайди. Шунингдек унинг фикрича, маънавият ва маърифат шундай
бебаҳо бойликки, дунѐда ундан наф кўрмайдиган инсон йўқ ва бўлмайди ҳам.
Маърифат оддий халқ оммасию, тижорат аҳли учун ҳам, олим-у фузало,
шоҳу султон учун ҳам бир хилда зарур ва муҳимдир. Ҳам ўнг қўлида ва ҳам
чап қўлида адолат тарозисини қўтариб олмаган, билими, одоби, муомаласи
билан халқининг кўнглига йўл топмаган шоҳ, юртни бошқара олмайди. Эл-
юртни обод ва фаровон қилиш, халқнинг олқишига сазовор бўлиш,
мазлумларни золимлар истибдодидан ҳимоя қилиш, адолатни қарор
26
топтириш учун подшоҳларда инсофу-диѐнат, меҳр-шафқат бўлиши лозим.
Арасту ўзининг бахт ҳақидаги фалсафий қарашларини ривожлантириб,
маълум вақтларда бахтли бўлиб, қолган вақтларда бахтсиз бўлган кишилар
эмас, бутун умр яхши яшаган одамни бахтли дейиш мумкин, мукаммал
яхшилик билан яшаш эса бахт саодатдир, деб ҳисоблайди.
Бешинчидан, фалсафий билимнинг дунѐқараш билан боғлиқлиги ҳам Ғарб
ва Шарқ фалсафаси ривожланишининг қонуниятидир
. Биз истаймизми,
йўқми, лекин фалсафий ғоялар, қарашлар, назариялар ва тизимлар ѐ
идеалистик, ѐ материалистик, баъзан эклектик (бу икки дунѐқарашнинг
бирикмаси) бўлади. Жумладан, қадимги Юнонистонда Милет фалсафий
мактаби
намояндаларининг
асарларида
фалсафий
муаммоларнинг
материалистик талқинига дуч келиш мумкин.
Бу мактаб асосчиси Фалес сувни, Анаксимен – ҳавони, Анаксимандр –
апейрон (мавҳумлик)ни ҳамма нарсанинг биринчи асоси деб ҳисоблайди.
Дунѐнинг материалистик асосларини Анаксагор таклиф қилади. Унинг
фикрича, барча нарсалар муайян «уруғлар»дан иборат. Уларни Анаксагор
гомеометриялар деб номлаган. Эмпедокл ўзининг ―Табиат ҳақида‖ асарида
олов, ҳаво (уни Эмпедокл эфир деб номлаган), сув ва ер турли нарсаларнинг
биринчи асосларидир, деб қайд этган.
Шунга ўхшаш фикрларга Шарқ фалсафасида ҳам дуч келишимиз
мумкин. Масалан, Зардуштийлик таълимотида олов, ҳиндларнинг қадимги
фалсафий китоби ―Упанишада‖да, шунингдек ―Чорвака‖ қадимги ҳинд
фалсафий мактабига доир манбаларда сув, олов, ер, ҳаво, бутун борлиқнинг
субстанционал асосидир, деб қайд этилади. Бу фикр эса Эмпидокл таълимоти
билан ҳамоҳангдир.
27
Олтинчидан, Шарқ ва Ғарб қадимги дунѐ фалсафасида идеализм ўзининг
икки кўринишида: объектив идеализм ва субъектив идеализм сифатида
намоѐн бўлади
.
Шарқ фалсафасида бу ―йога‖, буддизм, жайнизм, зардўштийлик,
конфуцийчилик, даочилик фалсафаси, Ғарб фалсафасида – бу Пифагор ва
Пифагорчилар уюшмаси фалсафаси, элей мактаби фалсафаси, шунингдек
Суқрот, Платон фалсафаси ва ш.кларда ўз ифодасини топади.
28
Жумладан, милоддан аввалги VI асрда яшаб ижод қилган қадимги юнон
файласуфи Платон икки дунѐ – ―ғоялар дунѐси‖ ва ―нарсалар дунѐси‖
мавжудлиги ҳақида сабоқ беради. ―Ғоялар дунѐси‖ умумий тушунчалардан
иборат, ―нарсалар дунѐси‖ эса ―ғоялар дунѐси‖нинг инъикосидир: ―ғоялар
дунѐси‖да идеал моҳиятлар мавжуд, ―нарсалар дунѐси‖ эса бу моҳиятлар
маҳсули бўлган айрим нарсалардан иборат.
Платоннинг ғоялар ҳақидаги таълимоти унинг ―Базм‖, ―Федон‖, ―Федр‖,
―Давлат‖ асарларида ўз аксини топган, мутафаккирнинг ―Театет‖,
―Парменид‖, ―Софист‖, ―Критий‖ асарлари эса ғояларнинг моддий дунѐга
бўлган муносабати муаммосига бағишланган.
Платон фикрига кўра, материя - ғоянинг соф ―акси‖, унинг
―аксилмоҳияти‖. Материянинг моҳияти эса - ғоя. Ҳақиқий борлиқ - бу
пирамидани эслатадиган идеал борлиқ. Унинг замирида ―билиш ва ҳаракат
асосининг моҳияти‖ сифатида амал қилувчи гўзаллик ғояси ѐтади. Унинг
ѐнидан яхшилик ғояси ва оқиллик (ҳақиқат) ғояси ўрин олади. Шундай
қилиб, Платон ―ғоялар дунѐси‖ ―нарсалар дунѐси‖ни вужудга келтиришини
назарда тутувчи объектив идеализм фалсафий тизимини яратган. Платон
ғоялар ва нарсаларни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини қайд этса-да,
лекин буюк мутафаккир учун ―ғоялар дунѐси‖ бирламчидир.
Афлотун Аристотель – Арасту (эр.авв. 584-322) томонидан қатъий
танқид қилинган. У йирик асарлари «Метафизика» ѐки «биринчи фалсафа»,
«Физика», «жон тўғрисида», «Аналитика», «Категориялар», «Этика»,
«Сиѐсат» ва бошқа асарларида Афлотуннинг «ғоялар» назариясини асоссиз,
деб ҳисоблайди. Арасту ғоялар билан предметлар ўртасида айирма йўқ деб
таъкидлайди. Унингча моддий олам абадий ва объектив характерга эга бўлиб,
у ҳеч кандай Платон «ғоялари» га мухтож эмас. Табиат моддий асосга эга
бўлган нарса ва ҳодисалар йиғиндисидан иборат, у ҳар доим ҳаракат ва
29
ўзгаришдадир. Арасту ўз асарларида ҳамма нарсанинг асосида материя
ѐтади, деб моддий дунѐнинг объектив мавжудлигини эътироф этади.
Марказий Осиѐ – цивилизациянинг
қадимги ўчоқларидан бири. VIII-IX асрларда
Марказий Осиѐ араб халифалиги таркибига
кирган. Бу даврда халифалик марказлари –
Бағдод ва Дамашқда маданият ва фан равнақ
топди.
Халифалар ал-Мансур (754-776), Ҳорун ар-Рашид (786-809), Маъмун
(813-833)
ҳукмронлиги даврида ҳинд ва юнон адабиѐтларининг
таржималарига қизиқиш айниқса кучайди, Аристотель, Гален, Гиппократ,
Архимед, Евклид каби юнон файласуфларининг илмий мероси ўрганилди. IХ
аср бошида Бағдодда «Дор ул ҳикмат» - «Билим уйи» ташкил этилди. Бу
даргоҳда халифаликнинг турли шаҳарларидан таклиф қилинган олимлар
астрономия, тиббиѐт, тарих, география, кимѐ, фалсафа ва бошқа фанларни
синчиклаб ўргандилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |