Б. Сапаров ф а л с а ф а


Та я н ч т у ш у н ч а л а р



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Та я н ч т у ш у н ч а л а р: 
Фалсафа, файласуф, фалсафий муаммолар, 
дунѐқараш, мифологик дунѐқараш, диний дунѐқараш, фалсафанинг 
умуминсонийлиги, материализм, идеализм, дуализм, монизм, субстантсия, 
плюрализм, агностицизм, гностиклар. 
Т а к р о р л а ш у ч у н с а в о л л а р. 
1. Фалсафа атамасининг луғавий маъноси нима?
2. Дунѐқараш нима?Дунѐқарашнинг тарихий типлари ва уларнинг бир
биридан фарқи? 
3. Фалсафанинг предмети ва унинг бахс мавзулари нималардан иборат? 
4.Фалсафанинг асосий вазифаларини қандай тушунасиз? 
5. Фалсафанинг умуминсонийлиги деганда нимани тушунасиз? 
6. Фалсафий муаммолар билан боғлиқ қандай оқим ва таълимотлар бор?


20 
2- МАВЗУ. ФАЛСАФИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ: 
ШАРҚ ФАЛСАФАСИ 
 
Режа:
1.
 
Марказий Осиѐдаги энг қадимги фалсафий қарашлар
2.
 
Қадимги Шарқ ва Антик дунѐ фалсафаси. 
3.
 
Ўрта асрлар Шарқ фалсафий тафаккурининг ривожланиш
хусусиятлари. 
 
Марказий Осиѐ жаҳоннинг илм фан, 
фалсафа, дин, адабиѐт ва санъат қадимдан 
ривожланган, 
тарихи 
ниҳоятда 
бой 
минтакалардан иборат. Милоддан илгари 
10-8 асрларда Марказий Осиѐда қулдорлик муносабатлари равнак топди. Шу 
даврда Марказий Осиѐда яшаган халклар Юнон тарихчилари томонидан 
скифлар деб аталса Эрон манбаларида саклар деб номлаганлар. Қадимги 
Марказий Осиѐ халқлари ҳаѐтида деҳқончилик ва чорвачилик муҳим 
аҳамият касб этган. Бу худудда деҳқончилик сунъий суғоришга асосланган 
бўлиб, у суғориш иншоатларининг ривожланишига олиб келган. Шундай 
қилиб дастлабки маданий марказлар вужудга кела бошлайди. Мана шу 
даврда Марказий Осиѐда орамийлар алифбоси кенг тарқалган. Унинг 
асосида эса Хоразмликлар, Суғдиѐналиклар алифбоси вужудга келади. Шу 
билан бирга Марказий Осиѐ халқларининг бой абадий мероси пайдо бўла 
бошлайди. Саклар оғзаки ижодининг энг дастлабки ѐдгорликлари келиб 
чиқади. Масалан, Тумарис, Спитамен ва Зарин, Чўпон, Широқ ҳақидаги 
афсоналар шулар жумласидандир. Уларда Марказий Осиѐ халқларининг 
ватанпарварлик хислатлари мадҳ этилади. Милоддан авв. 6-асрдан то 
милоднинг 3-асригача Марказий Осиѐда Зардуштийлик ва у билан боғлиқ 
дунѐқараш ҳукмронлик қилган. Зардуштийлик фақат дин бўлиб қолмай, 
балки ўша даврнинг ҳукмрон мафкураси ҳам эди. Зардуштийликни муқаддас 
китоби Авесто матнлари (12000 ишланган қора мол терисига ѐзилган) 
милоддан илгари бир қанча асрлар давомида тўпланган. Искандар 
Зулқайнарнинг босқинчилик даврида унинг кўп қисми йўқолган. 
Аршакидлар даврида унинг қолган қисми Авесто сифатида тартибга 
солинган. Марказий Ўрта Осиѐ халқларининг ижтимоий-иқтисодий, 
ҳуқуқий, ахлоқий қарашлари ва умуман дунѐқараши ўз ифодасини топган. 
«Авесто» да ўтмиш аждодларимизнинг диний тасаввурлари, коинот ва ердаги 
дунѐнинг яратилиши билан боғлиқ афсона ва ривоятлар, ижтимоий-сиѐсий, 
иқтисодий ҳаѐти, географияси, табиати, нобототи, илм-фани ўз аксини 
топган. Унда қадимги Турон ўлкасининг иқлими, суви, ҳайвонот дунѐси, ер 
тузилиши, саҳролари, тоғлари ҳақида қимматли маълумотлар берилган. 
Ғаразгуйлик, ҳасад, манманлик, фитна фасад «Авесто» да қаттик қораланса, 
ваъдага вафо қилиш, аҳдга садоқат, самимият, холислик, ўзаро иззат – икром 
каби одамлар ўртасида устувор бўладиган ахлоқий қоидалар улуғланади. 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish