Бир турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни жойлаштириш
ва ривожлантириш модели
Корхоналарни ривожлантириш ва жойлаштириш моделлари мазмуни, кўриб
чиқилиши ва бошқа белгилари бўйича турли типларга бўлинади. Иқтисодий-математик
моделлаштириш назарияси ва амалиётига бағишланган адабиётларда қуйидаги типлар
келтирилган:
оптималлаштирилаётган тизимни (тармоқни) ифодаланишига қараб бир
босқичли ва кўп босқичли масалалар. Бир босқичли масалада тизим бир бутун деб фараз
қилинади ва бундай ҳолда уни бир модел ёрдамида моделлаштириш. Кўп босқичли
масалада тизим уни ташкил қилувчиларига ажратилади ва улар орасидаги муносабатлар
билан биргаликда оптималлаштирилади;
танланган
мақсад
мезонига
қараб
тузилган
масала
ҳаражатларни
минималлаштириш, юқори талабга эга бўлган камёб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни
кенгайтириш, олинадиган фойдани максималлаштириш, тежамкорлик самарасини
ошириш ва бошқалар;
масалага киритилган йиллар даврига қараб статик ва динамик моделлар;
ишлаб чиқариш усулларига ва киритилган ўзгарувчиларнинг ўзгаришига қараб
дискрет (ўзгармайдиган) ва ўзгарувчи характерли моделлар;
масалага киритилган маҳсулотлар ва ресурслар турлари бўйича бир маҳсулотли
ва кўп маҳсулотли ишлаб чиқариш моделлари;
ишлаб чиқариш режасига транспорт омилини таъсирини ҳисобга олиш бўйича
ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш-транспорт моделлари;
ишлаб чиқариш корхоналарини камраб олинишига қараб бир босқичли ва кўп
босқичли моделлар;
транспорт алоқаларини ифодаланишига қараб ишлаб чиқариш-транспорт
масаласи турли ва жадвалли моделларга бўлинади.
Юқорида келтирилган корхоналарнинг ривожлантириш ва жойлаштириш
моделларидан амалда фойдаланиш моделлаштирилаётган тармоқ, ишлаб чиқарилаётган
маҳсулот турлари, фойдаланилаётган ресурсларга ва бошқа бир қанча омилларга боғлиқ
бўлади.
Ҳар қандай иқтисодий объект - корхона ўз фаолияти даврида турли хилдаги
ўзгаришларни таъсири остида бўлиши мумкин; кенгайиши, қайта жиҳозланиши, ишлаб
чиқаришни камайтириши ва бошқалар.
Бунда корхонанинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан тўла фойдаланиш,
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таркибини бозор талабига мослаштириш ва уларнинг
ҳажмини аниқлаш, жорий режалаштириш муаммолари киради. Янги қувватларни яратиш,
мавжудларини ўзгартириш, кенгайтириш муаммолари эса истиқболли режалаштириш
усуллари орқали ҳал қилинади.
Тармоқни жорий режалаштиришни иқтисодий-математик масаласини умумий
кўриниши мавжуд ресурслар доирасида олинадиган натижани максималлаштиришга
қаратилган бўлиб, юқорида келтирилган маълум бир модел ёрдамида ечилади ва таҳлил
қилинади.
Тармоқни келажакка - истиқболдаги режалаштиришда эса аксинча, аввалдан
кўзланган натижаларга эришиш учун зарур бўлган ҳаражатларни камайтириш кўзда
тутилади. Бунда асосан келгусидаги бозор талабини башорат қилиш катта аҳамият касб
этади. Шундай қилиб, тармоқнинг истиқболдаги режалаштириш масаласида унинг
корхоналарини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кенгайтириш муаммолари ҳал
қилинади. Бундай масалани ечилиши натижасида тармоқ корхоналарини жойлаштириш
пунктлари, уларнинг қувватлари, ишлаб чиқариш корхоналарини истеъмолчилар билан
бириктириш муаммоларини ҳал қилади.
Бир турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни жойлаштириш ва
ривожлантириш масаласини қўйилиши ва ечилиши жараёнида қуйидагиларга эътибор
бериш керак бўлади: ҳар бир пункт ва туманга тааллуқли хом ашё базалари, хом ашёнинг
сифати ва кўринишига; транспорт тармоғининг истеъмолчиларга яқинлиги ва маҳсулотга
бўлган бозор талаби; янги корхоналарни қуриш ва эскиларини кенгайтириш ва қайта
жиҳозлаш учун зарур бўлган майдонларни ва капитал қўйилмаларни мавжудлиги ва
бошқалар.
Бир турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш ва
ривожлантириш масаласини моделини тузиш учун қуйидаги белгилашларни киритамиз:
i
- ишлаб чиқариш корхоналари пункти индекси,
m
i
,
1
;
j
- истеъмол қилиш пунктлари индекси,
;
-
j
-пунктнинг маҳсулотга бўлган талаби;
-
i
-пунктнинг максимал ишлаб чиқариш қуввати;
- бир бирлик маҳсулотни
i
-пунктдан
j
-пунктга ташиш билан боғлиқ бўлган
ҳаражатлар;
-
i
-пунктда бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ишлаб
чиқариш ҳаражатлари (кенгайтириш ёки қайта жиҳозлаш);
-
i
-ишлаб чиқариш пунктидан
j
-истеъмол пунктига ташилиши зарур бўлган
маҳсулот миқдори;
-
i
-пунктдаги корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати.
Юқоридаги белгилашлар орқали масаланинг мақсад функциясининг мезони ва
асосий шартларини ифодалаймиз: ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳаражатлари
белгиланган шартлар доирасида минималлаштирилсин:
Бунда қуйидаги чегаравий шартлар бажарилсин:
Ҳар бир истеъмол пунктига ташиб келтирилган маҳсулотларнинг умумий
йиғиндиси, унинг талабига тенг булсин:
Ҳар бир ишлаб чиқарувчи корхонадан ташиб кетилган маҳсулотлар миқдори,
корхонанинг максимал қувватидан ортиб кетмасин, корхонанинг қуввати эса унинг
максимал имкониятлари билан аниқланади:
Бунда ташилаётган маҳсулотларнинг ҳажми ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш
қувватлари манфий бўлмасликлари керак:
Do'stlaringiz bilan baham: |