Ь Ў З Ч И Н И Н Г м о к и с и
БЎЗЧИНИНГ МОКИСИДАЙ
Кўп
қатнамоқ,
тинимсиз бориб келавермок; сарсон бўлмок.
Кейин алла-паллага қадар кўрғон,
ичкари ховли эшиги билан
шийпон орасида бўзчининг мокисидай
қатнади,
мехмонлар
учун дам ясоглик патнислар, дам чой, дам нон, оч коринни кеми-
радиган
лаган-лаган мантилар, дам косаларда шўрвалар ташиди
(Ойбек. Қутлуғ кон). Оиламиз бошига мусибат тушгунга кадар,
у хонадонимизга бўзчининг мокисидек
қатнар,
дадамлар билан
кечалари узок сухбатлашиб ўтирарди. (О. Ёкубов. Музкаймок).
Шердорларникига бўзчининг мокисидай
гиз-гиз қатнайди
(А. Кўчимов. Қайта туғилган бола). Мезбон аёлнинг чеҳраси
очилиб кетганини дарров пайкадим, унинг салқи, рангсиз афт-
башарасига кон югургандек - ўзи уй билан ошхона ўртасида
бўзчининг мокисидай югургилаб колганди (X. Дўстмуҳаммад.
Масковлик яхши одам). Бўзчининг мокисидек Авлиёота билан
Тошкент орасида йўрғалашдан нима фойда? (Ойбек. Қутлуғ қон).
Б Ў Й Р А
БЎЙРАДАЙ
Юзаси кичик, кичкина, арзимаган.
Бўйрадай жойга шолғом эккан одамга ҳам сувми!.. Эҳ-ҳе,
пахтамизга канча пул сарф бўлди, буни тушуниш керак (Ойбек.
Қутлуғ кон). Ҳаммамиз ҳам бир куни бўйрадек
жойга бориб
ётамиз (Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Ўз уйини чет эл мебе-
ли билан тўлдириб кўйганида онасига ақалли бўйрадеккина ги-
ламча совға килишни унутмадимикан? (Ў. Ҳошимов. Дунёнинг
ишлари). Шунда четки чинор остида саргайиб ётган бўйрадек
жойни кўрдим (Ш. Холмирзаев. Мангу йўлдош). Ғор ичи жим-
жит Тепадан тунгаб турган бўйрадек
офтоб нури дурдан ясал-
ган деворларни ғалати ёритган (С. Аҳмад. Сумбул). Хонадон
соҳиби бўйрадек бир саҳнда икки туп хурмо кўкартирибди
(X. Султон. Бобурийнома).
Б Ў Р Д О Қ И
БЎРДОҚИДАЙ
Семиз; керагидан ортик
семирмоқ.
Одам ҳақида; салбий му-
носабат ифодаланади.
Қирк йил халқнинг
нонини яримта килган, унинг ҳисобига
бўрдокидай
семирган
бу юлғичлар ҳануэ отда бўлса-ю, элнинг
53
www.ziyouz.com kutubxonasi
энг ҳалол, энг адолатли ўғлонлари туҳмат балосига дучор бўлиб
юрса? (О. Ёкубов. Оккушлар, оппок кушлар). Туш, туш, очик
ҳавода пиёда юриш фойдали. Бўрдокидай
лорсиллаб кетяпсан
кундан-кун, озишинг керак (Ж. Абдуллахонов. Хонадон).
б ў р д о к и г а
б о қ и л г а н
КЎЙДЕК
Жуда
семиз
; беҳад
семирмоқ.
Одам ҳақида;
кучли салбий му-
носабат ифодаланади.
Элликни уриб кўйган, бўрдокига бокилган кўйдек биққи
семиз
туршакфуруш алпанг-жалпанглаб эмаклаганича кават-
кават тўшалган кўрпачаларни итқитар ...эди (X. Дўстмуҳамад.
Жажман). Кейин кечкурунлари отаси билан ўзига чала-чулпа
бир нарсани пишириб беради ва яна ўзини кўрпага уради.
Пировардида бўрдокига бокилган кўйдек
семириб кетди
(Б. Абдураззок. Ришта). Яна емишдан гапирасан-а! - дея ўғлига
зардаси кайнаб тикилди Қўзи кассоб. - Бўрдокига бокилаётган
кўйдек ялтиллаб кетганингни кара. Тўп-мўп тепиб турсанг, сал
пойинг пишармиди? (А. Обиджон. Олтин юракли автобола).
Б Ў Р И
БЎРИДАЙ (КАБИ, -ГА ЎХШАБ)
\ . Довюрак, ёвқур. мард.
Одам ҳакида.
Бўридай
довюрак,
бакувват бўлиб ўсармиш (М. Ҳазратқулов.
Таътил кунлари). Шовурсиз оламда у ўзини айиқдек
хотиржам,
бўридек
Do'stlaringiz bilan baham: