ТЕГИРМОН ТОШИДАЙ
Эзмоқ; огир.
Рухий азоб бермоқ, рухий кийнокка солмок;
қаттиқ рухий азобга солувчи.
Мени тегирмон тошидай
эзиб ётган
мағлубият аламлари,
тожу тахт армонлари - хаммаси ҳозир хаёлимдан узоқлашди,
худди кечиб ўтилган ботқоқликдек орқада қолди (П. Қодиров.
Ҳумоюн ва Акбар). Аллақандай мудхиш бир ғашлик тегирмон
тошидек юрак-бағрини
эзарди
(Ф. Мусажонов. Ҳиммат). Шун-
дай хотинлари бўла туриб, ҳалигача биронта фарзанди йўқлиги
уни тегирмон тошидай
эзади
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар).
Пошшахонни ҳайҳотдай ҳовлида кичик бир ўғил
билан ерга
михланиб ўтиравериш тегирмон тошидек кун сайин
эзиб юбо-
рарди
(Д. Нурий. Осмон устуни). Бу ҳукм кабр тошидек совуқ,
тегирмон тошидек
огир,
мавҳум сатрлар эди (Шукрулло. Ка-
фансиз кўмилганлар).
Т О Ш Б А Қ А
ТОШБАҚАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, -ГА ЎХШАБ)
Имилламоқ, судралмоқ.
Ҳеч бир шошилмасдан юрмоқ, жуда
ҳам секин ҳаракатланмоқ, секии ўтмок.
Тоғни ағдариб ташлайдиган шиддат билан киришганда ҳам
бир кунлик ишни энди бир соатда эплаёлмайсан! Тош бақадек
имиллаган
кишини айтмаса хам бўлаверади!.. (О. Мухтор. Эгил-
ган бош). Вақт илдамлаган
сари тун тош бакадай
судралади
(И. Зойир. Қисмат ўчи). Отманг, жон ака! - Ҳусан тиз чўкди.
Қорда тош бакадек
судралиб
келди-да, оёғини кучоқлади
(V. Ҳошимов.Тушда кечган умрлар). Кунлар тош бакадай огир
судралар,
Ҳувуллаган уйда ёлғиз чол, кампир (Э. Шукур. Худой-
берди чол ҳикояси).
т о ғ
ТОҒДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. Катта, улкан; мустаҳкам; зўр, буюк, улуғ.
Фарғона водийсида «Кичкина» деган ўйин бўларкан. Бир
кўрик танловга борганимизда кўрувдим. «Кичкина»
деб куйла-
ганингиз сари тоғдай одам бора-бора муштдек бўлиб қолади
(Ш. Холмирзаев. Кузда баҳор хавоси). Йўқ эса қалбида тогдай
матонат Яшашдан не маъно эди Машрабга (А. Орипов. Иро-
да). Ўн кун ғуслхона - сизнинг тоғдай гунохдарингиз ўтрусида
зигирдай кичик бир жазо холос, - деди Салимга (П. Қодиров.
220
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ҳумоюн ва Акбар). Тогдай-тогдай гунохлар ҳам
унча-мунча
бўлар экан-да (Чўлпон. Кеча ва кундуз). Кўрпа-тўшакни ҳовлига
ташиб ётган Зеби бу ҳасратларни тингларкан, шўрлик онанинг
тогдай бардошига койил бўларди (Чўлпон. Кеча ва кундуз). Бу
дард етар Сизга ўла-ўлгунча, Бардошингиз тогдек бўлмаса бунча?
(М. Юсуф. Хурсаной опа). Кўзига одамлар гоҳ тогдек, гоҳ чу-
молидек бўлиб кўринади (О. Мухтор. Майдон).
Нега у бунчалик
ўзига бино кўйган. Тогдек таянчи бор учунми? (X. Султонов.
Ажойиб кунларнинг бирида). Ботир бўл. Олға югур. Қўркма ҳар
хил котилдан. Ахир, тогдек суянчинг - Ўзбекистон ортингда
(У. Азим. Юравер...).
2.
Do'stlaringiz bilan baham: