ҳам иқтисодий ва молиявий инқироз тушунчаларини билиш, уларни фарқлай
олиш муҳим саналади.
Иқтисодий инқироз (ретсессия)
иқтисодиётнинг шундай ҳолатики,
мамлакат ялпи ички маҳсулотининг мутлоқ ҳажми камида икки чорак
мобайнида кетмакет қисқаради. Иқтисодий инқироз бозор иқтисодиётига хос
ҳодиса бўлиб, маълум даврийлик билан такрорланиб туради.
Умуман олганда, иқтисодий назарияда иқтисодий инқироз деганда
мамлакат иқтисодий ҳолатининг бирданига ёмонлашуви тушунилиб, у ишлаб
чиқаришнинг кескин пасайиши, ишлаб чиқариш алоқаларининг бузилиши,
корхоналарнинг банкротлиги, ёппа ишсизлик, миллий валютанинг
девалвацияланиши, капиталнинг қочиши, аҳоли турмуш тарзининг пасайиши
кабиларда намоён бўлади.
Молиявий инқироз нима?
Молиявий инқирозмаълум бир молиявий инструментнинг қиймати
кутилмаганда кескин пасайиши, шунингдек, пулнинг этишмаслиги ҳолатини
ифодалашда қўлланиладиган тушунчадир. Бундан ташқари, мазкур тушунча
молия бозорида, хусусан, фонд бозорида молиявий активлар баҳосининг
нохолис шаклланиши натижасида юзага келган «совун кўпиклари»нинг
«ёрилиши» ҳолатини ифодалашда ҳам қўлланилади.
Молиявий инқироз бу давлат молия механизмининг тизимли бузилиши
бўлиб, бунда инфлясия кўрсаткичининг сезиларли даражада ўсиши,
қимматли қоғозлар баҳосининг беқарорлиги, бюджет даромадларининг унинг
харажатларига нисбатан кескин номувофиқлиги, миллий пул бирлиги
алмашув курсининг беқарорлиги ва пасайиши, иқтисодий субъектлар
ўртасида тўловсизлик муаммосининг кучайиши, капиталнинг мамлакатдан
тез суръатларда чиқиб кетиши, муомаладаги пул массасининг пул муомаласи
қонуни талабларига мос келмаслиги кабилар кузатилади.
Молиявий инқироз фонд бозори ҳажмининг 20 % дан ортиқ камайиши,
банклараро қредит бозорида фоиз ставкаларининг икки марта ошиши,
миллий валюта курсининг 10 % дан ортиқ пасайиши ҳолатидир.
ХХ асрда иқтисодий сиклларни аниқ далиллар билан даврларга
ажратишга бўлган илмий жамоатчиликнинг қизиқиши ортди. Иқтисодчи
олим Й. Шумпетер Иккинчи жаҳон урушидан аввал иқтисодий сиклларга
бағишланган икки томли тадқиқотларини чоп этди. У илмий изланишларида
капиталистик иқтисодиётдаги узоқ муддатли тебранишларни инновациялар
билан боғлашга муваффақ бўлди. Й.Шумпетер узун сиклларнм иқтисодий
мувозанатнинг бузилиши ва кейинчалик қайта тикланиши жараёни сифатида
эътироф этди. Й.Шумпетер ҳар бир сикл ривожланишинингтўрт фазасини
ажратиб кўрсатади: юксалиш (гуркираб яшнаш), ретсессия, депрессия ва
жонланиш.
Унинг фикрича, юксалиш фазаси ташаббускор тадбиркорлар томонидан
янги товарлар ва техникалар ишлаб чиқаришнинг жорий этилиши, янги
бозорлар ва хом ашё манбаларининг очилиши, хўжалик юритишнинг янги
усул лари жорий этилиши ва натижада юқори даромад олиш кабилар билан
Do'stlaringiz bilan baham: