1.
Ломбардлар фуқароларга шахсий истеъмол учун мўлжалланган
кўчар мулк гаров остида қисқа, лекин, 3 ойдан кўп бўлмаган, муддатли
кредитлар берадилар.
2.
Ломбардлар амалда шакллантирилган устав фондининг 50% идан
ошмайдиган миқдорида банк кредитлари ва бошқа қарз маблағларини жалб
қилиш ҳуқуқига эга.
3.
Ломбард, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим
этилганда, фуқаролар билан шартномалар тузади.
4.
Ломбард гаровга ёки сақлаш учун топширилган мулкдан
фойдаланиш ва тасарруф этишга ҳақли эмас.
Кредитларни расмийлаштириш ва бериш тартиби:
•
Гаров остида кредитнинг берилиши ломбард билан фуқаро ўртасида
тузиладиган кредит шартномаси ва гаров шартномаси асосида амалга
оширилади;
•
Ломбард ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мулкни қабўл килиш
ҳуқуқига эга эмас;
•
Кредит олиш учун ломбардга гаровга топшириладиган мулк томонлар
келишувига асосан баҳоланади;
•
Ломбардга ашё гарови билан таъминланган кредитнинг суммаси
белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолда, ломбард гаровга қўйилган
ашёни сотиш учун белгиланган тартибда, имтиёзли 1 ойлик муддатдан сўнг
нотариуснинг ёзма ижро варақаси асосида ушбу мулкни сотиш ҳуқуқига эга;
•
Агар гаровга қўйилган мулкнинг сотилишидан тушган сумма
ломбарднинг талаблари миқдоридан ошиб кетса, тафовути гаровга қўювчига
тўланади.
Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби:
•
Ломбард фаолиятини амалга оширишга махсус лицензияга эга бўлган
ҳолда ломбардлар фаолияти фақат ихтисослаштирилган юридик шахслар
томонидан амалга оширилади
•
Ломбардлар фаолиятини лицензиялашни Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки амалга оширади.
•
Ломбардлар фаолиятини амалга ошириш учун лицензия белгиланмаган
муддатга берилади.
•
Лицензияни бошка юридик шахсга бериш тақиқланади.
•
Ломбардлар фаолиятини амалга оширишга лицензия қонунчиликда
тегишли ташкилий – ҳуқуқий шакл учун белгиланган энг кам устав фонди
миқдори шакллантирилган ҳолда, ломбард сифатида қонунчиликда
белгиланган тартибда рўйхатга олинган юридик шахсга берилиши мумкин.
•
Ломбарднинг устав фонди ломбард муассислари тўлаган пул
маблағларидан шакллантирилади.
•
Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб қилинган
маблағлардан
ломбарднинг
устав
фондини
шакллантириш
учун
фойдаланишга йўл қўйилмайди
•
Ломбард штатида баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини
берувчи тегишли лицензияга эга ва махсус касбий тайёргарлиги бўлган
малакали мутахассислар бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: