лк маротаба кредит кооперативини
ташкил этиш контсепсияси
1850-йилда Германияда, аҳолининг кам таъминланган қатламларининг
молиявий эҳтиёжларини қондириш мақсадида пайдо бўлган. Тегирмончи ва
новвойларнинг дастлабки кооператив кредит жамиятини тузган Герман
Шултсе-Делич ва кредит уюшмалари фаолиятининг асосий қоидаларини
биринчи бўлиб баён этган ҳамда кейинроқ кредит
уюшмалари федерацияси
(ассоциацияси)ни шакллантиришга кўмак берган Фредерик Райфайзен
кооператив ҳаракатига асос солганлар. Фредерик Райфайзенг бу инсон
биринчи бўлиб кредит уюшмалар учун фаолият принципларини ёзади ва
кейинчалик Кредит Уюшмалари Ассоциациясини ташкил этади. Бу
ассоциацияни
ташкил этиб, янги очилган кредит уюшмаларни қонун,
мижозлар билан таъминлаш билан шуғулланган.
Кредит уюшмалари – кооператив молия ташкилоти бўлиб, у уюшма
аъзоларига тегишли ва уларга демократик принциплар асосида хизмат
кўрсатади. Кредит уюшмасининг мақсади жамғармаларни жалб қилиш,
умумий маблағлардан аъзоларга кредитлар беришда фойдаланиш ва уюшма
аъзоларининг молиявий аҳволини яхшиловчи бошқа
молия хизматларини
кўрсатишдан иборат.
Бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб фаолият юритадиган кредит уюшмаси
ўз иштирокчиларига молиявий маҳсулот ва хизматлар тақдим этади – яъни, у
сиёсат ёки ҳукуматга эмас, балки иштирокчиларга мўлжалланган. Кредит
уюшмасининг фаолияти молиявий субсидияларга боғлиқ эмас. Кредитлаш
ушун мўлжалланган маблағларнинг асосий манбаи жамғарма депозитлари
ҳисобланади. Ушбу маблағларнинг ўсиши жамғармаларни
сафарбар
қилишнинг ўсишига, кредит уюшмасининг ишида эса – капиталлаштириш
(тақсимланмаган фойда) орқали ўсишга боғлиқдир.
Кредит уюшмалари билан банклар ўртасидаги асосий фарқ шундан
иборатки, кредит уюшмаси кишиларнинг бирор-бир гуруҳига уларга тегишли
бўлган маблағларни сақлаш ва бир-бирларига
кредит бериш имконини
берадиган молиявий кооператив ҳисобланади, унга акциядорлар эмас, балки
иштирокчиларнинг ўзлари демократик тамойиллар асосида эгалик ва
раҳбарлик қиладилар. Бундан ташқари, кредит уюшмаларининг банклардан
фарқи шундаки, кредит уюшмаси асосий мақсади жамғармаларни сафарбар
қилиш бўлган институт ҳисобланади, бунда фойда олиш асосий мақсад
ҳисобланмайди. Аксарият ҳолларда банклар бир аҳоли пунктида жойлашган
аҳоли ва корхоналардан депозитларни қабўл қилади, ва ушбу маблағларни
бошқа бир жойда сармоя қилади. Бундан фарқли улароқ,
кредит
уюшмасининг барча кредитлари улар тақдим этилган ҳамжамият доирасида
қолиши, кредит уюшмасининг барча фойдаси эса (операцион харажатлар
қопланиб, капиталлаштириш бўйиша талаблар бажарилиб, кредитлар бўйиша
зарарларни қоплашга захиралар барпо этилганидан сўнг) ҳамжамиятга пай
бадаллари бқйиша дивидендлар шаклида қайтарилиши керак ёки унинг
ишончлилиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш ушун зарур бўлган
капиталлаштиришни амалга ошириш учун қолдирилади.
Банкда назорат
жамланган, овоз ҳуқуқи эса акциядорлик капиталида эгалик қилиш улушидан
келиб чиқиб белгиланади. Бу назоратни бир нечта йирик акциядорнинг
амалга оширишига йўл қўяди. Кредит уюшмасида назорат бир ерда
жамланмаган. Пай бадали миқдоридан қатъий назар,
бир иштирокчи бир
овозга эгадир.
Кредит уюшмаси (КУ) кооператив бўлиб, унга аъзо бўлган ҳар бир киши
унинг шерик эгасига айланади. Сизнинг уюшмадаги пай ҳисоб варағингиз
И
сизнинг “улушингиз”ни билдиради. Бироқ пай бадаллари биржадаги курси и
ёки тушиб кетиши мумкинбўлган акциялардан фарқ қилади.
Пай бадаллари ҳисобварақлари бўйиша дивидендлар тўланади. Кредит
уюшмаси кооператив бўлганлиги сабабли у амалда ишлаб топилган ортиқча
фойданигина
тақсимлай
олади.
Фақат
иштирокчилар
томонидан
сайланадиган КУ директорлар кенгаши дивидендлар миқдорини КУ
даромадларидан келиб чиқиб белгилайди. Фоизлар (дивидендлар) миқдори
кредит уюшмасининг молиявий ҳолати қанчалик мақбўл эканлигига боғлиқ.
Кредит уюшмасидан унинг аъзоси чиққанда ёки чиқарилганда пай
бадали кредит уюшмасининг аъзосига, унинг
кредит уюшмаси олдидаги
барча қарзи узилганидан кейин, қайтарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: