операцияларини бажаришга ихтисослашган кредит ташкилотлари пайдо
бўлди .
Нобанк молия ташкилотлари асосан қуйидагиларга кўмаклашади:
-
кам таъминланган аҳолини тадбиркорликка жалб этишга;
-
камбағалликни қисқартиришга, инсонларни ижтимой-иқтисодий
ривожланишига;
-
аёлларни иқтисодий жараёнларга жалб этиб,
гендер муаамосини
эчишга:
-
янги иш ўринлари яратишга;
-
молия бозорида янги сегментни яратилишига ва ҳ.к.
Нобанк молия ташкилотлари функциясини иқтисодий ва ижтимоий
функцияларга бўлиш мумкин:
Иқтисодий функцияси - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожланишига, аҳолини ушбу жараёнга жалб қилинишига,
шунингдек,
кичик бизнесни йириклашишига ва мулкдорлар қатламини яратилиши
кўмаклашишдир.
Янги молия тузилмаси сифатида - молия тизимини кенгайиши ва
мустахкамлашига,
жамғармалар
ва
кредитларни
бозорини
диверсификациялашга кўмаклашади.
Шунингдек, кейинчалик банклардан
кредит олиш учун кредит тарихини яратиш воситаси ҳам ҳисобланади.
Дунё тажрибасига кўра молия ташкилотлари учта гуруҳга бўлинади:
-
расмий институтлар;
-
ярим расмий институтлар;
-
норасмий институтлар.
Расмий молия институтлари микромолия хизматлари кўрсатиб, уларнинг
фаолияти умумий қонунчилик билан бирга банкларнинг регулятив қоидалари
билан тартибга солинади. Шунинг учун бундай молия институтлари
банклар
сингари назорат килинади.
Ярим расмий молия институтлари умумий қонунчиликка бўйсунадилар,
лекин уларнинг фаолияти банкларнинг регулятив қоидалари билан тартибга
солинмайди.
Норасмий институтларга эса умумий тижорат ҳамда банклар
қонунчилиги кўлланилмайди.
Халқаро амалиётда нобанк кредит ташкилотларига қуйидаглар киради:
1.
Кредит уюшмалари. Улар фақат ўз-ўзларига депозит қабўл қилади ва
ўз-ўзларига кредит беради.
2.
Микрокредит ташкилотлари. Микрокредит ташкилотлар аҳолининг
иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан актив аммо кам таъминланган қатламларига
кредит беради. Улар депозит ва омонатлар қабўл қилиш ҳуқуқига эмас.
3.
Ломбардлар олтин ва тилла тақинчоқларни гаровга олиш йўли билан
кредит беради.
4.
Лизинг компаниялари
5.
Факторинг компаниялари.
Лизинг компаниялари баҳоси юқори ва муддатли фойдаланиладиган
товарларни тўла қийматда сотиб олиб уларни лизингга беради.
a)
Молиявий лизинг
b)
Оператив лизинг
Факторинг компаниялари товарлар билан боғлиқ ҳужжатларни сотиб
олиш, уларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида
юритиш билан
шуғулланади.
Клиринг муассасалари. Клиринг палаталари банклар ўртасида тўлов
инструментлари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширади.
•
Кредит кооперативлари маълум бир соҳада фаолият юритаётган
субъектларни кредитлаш мақсадида ташкил этилган.
•
Пенция фонди
•
Инкассация ташкилотлари. Бу ташкилотлар нақд пуллардан ва тўлов
ҳужжатларини инкассация қилиш билан шуғулланади. Лекин Ўзбекистонда
бундай ташкилотлар йўқ. Республикамизда нақд пулларни инкассация
“Республикамиз инкассация бирлашмалари” томонидан амалга оширади.
•
Суғурта компаниялари.
Нобанк
кредит
ташкилотлари
фаолиятидаги
қуйидаги
хос
хусусиятларига эга: Нобанк кредит ташкилотлари фақат алоҳида олинган
банк операцияларини амалга оширади.
Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти
тор доирада ихтисослашган
бўлади. Бу уларни рақобатбардошлигини таъминлаш имкониятини беради.
Чунки нобанк кредит ташкилотлари битта соҳада сифатли ва арзон битта
маҳсулот ярата олади.
Do'stlaringiz bilan baham: