давомида шу лавозимни эгаллайди. янги Раис тайинланиши билан, эски Раис
фаолияти тугаш муддати келмаган бўлса ҳам, кенгашдан кетиши зарур.
Бошқарув Кенгаши давлатдаги монетар сиёсатни олиб боришда фаол
иштирок этади. барча 7та бошқарувчи ФОМC иштирокчилари ва овоз бериш
ҳуқуқига эга. ФОМCда 12тагина иштирокини овози инобатга олингани учун,
Бошқарув Кенгаши кўпроқ овоз бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек бошқарув
Кенгаши, захира бўйича талабларни белгилайди(қонун доирасида),дисконт
ставкани самарадорлигини бошқаради, ва федерал захира банклари
белгилаган дисконт ставкани текшириб, тасдиқлайди. Бошқарма Кенгашини
Раиси иқтисодий сиёсат бўйича АҚШ президенти котиби бўлиб, оммавий
ахборот воситаларида ФЗТномидан чиқиб, Конгрессга маълумот беради.
Раис ва бошқа бошқарувчилар халқаро музокараларни олиб боришда
иқтисодий саволлар бўйича, АҚШни тақдим қилишлари мумкин.
Кенгаш
профессионал иқтисодчилар штатига эга бўлиб, улар Кенгаш қарорларини
тўғрилигини исботлаб, аналитик тадқиқотларни олиб боришади.
ФЗТ бошқарув Кенгаши тадқиқот бўлимини роли.
ФЗТ нафақат АҚШда балки бутун дунё бўйича энг катта иқтисодчилар
штатига эга. Тадқиқотчи - иқтисодчи штати 1000га яқин одамдан иборат
бўлиб, ярмидан кўпи иқтисодчилар. Улардан 500таси иқтисодчи бўлиб,
250таси бошқарув Кенгашида, 100таси Нью-Йорк ФЗБда, қолганлари бошқа
ФЗБларида ишлайдилар. уларнинг илари нимадан иборат?
ФЗТ иқтисодчиларининг асосий вазифаси-давлат ва хусусий
ташкилотларни маълумотларини тахлил қилиб, сиёсий арбобларга иқтисодий
сиёсатни қандай бошқариши ҳақида ва ҳаракатларнинг эҳтимолий
оқибатлари нималарга олиб келиши ҳақида тавсиялар тақдим этиш,
ФОМCнинг хар бир кенгаши олдидан хар
бир ФЗБ экспертлари банк
бошқарувчиларини батафсил миллий иқтисодиётни ривожланишини
башорати тўғрисида, кенгашда қурилиши мумкин бўлган саволларни
муҳокама қилиш ҳақида маълумотларни тақдим қилиши керак.
Шунингдек вилоят банкининг тадқиқот маркази ФОМC мажлисига банк
президенти учун ўз вилояти бўйича иқтисодий сиёсат ва миллий
иқтисодиётни башоратлари ҳақида маълумот берадилар. Бошқарма
Кенгашининг иқтисодчилари, миллий иқтисодни башорат қилишга ёрдам
берадиган катта эконометрик моделдан фойдаланиб, унинг барча жихатлари
бўйича бошқарувчиларга кўрсатмалар берадилар.
Бундан ташқари ФЗТ экспертлари банк назорати гурухига ёрдам
сифатида банкларнинг ривожланиш тенденциясини ва бошка молия
муассасалари ва бозорларни ўрганиб чиқишади. Бошқарма Кенгаши
банкларнинг бирикмаси ҳақида қарор қабул қилиши керак бўлгани сабабли,
бошқарма Кенгаши каби тадқиқот марказлари ва шу вилоят банклари
бирикиш бўлиши керак бўлган жойда, рақобатли мухитга таъсир қилувчи
бирикиш ҳақидаги маълумотларни йигишади.
АҚШ иқтисодиётига таъсир қилувчи бошка мамлакатларнинг
иқтисодиётини назарга олиб, ФЗТ экспертлари бошка мамлакатлар
иқтисодий рривожланиши маълумотини, ва монетар сиёсатга таъсир қилувчи
валюта бозорларини тенденцияларини урганиб чикадилар. Бундан ташқари,
экспертлар захира даражаси ва монетар
агрегатларни даражасини
башоратлаб, очиқ бозордаги операцияларни олиб боришда ёрдам берадилар.
ФЗТ экспертлари шунингдек асосий тадкикотларни яъни монетар
сиёсатни Инфлация даражаси ва ишлаб чикаришга таъсири, мехнат бозори
ривожи, халкаро савдо,
халкаро фонд бозорлари, банклар ва бошка молия
муассасалари, вилоят иқтисодиётини тадкикоти билан шугуланишади. Бу
тадкикотларнинг натижалари академик журналларда ва ФЗТ нашриётларида
кенг курсатилади. (охиргиси талабалар учун яхши маълумот негизи бўлиб
хизмат қилади.)
Экспертларнинг яна бир мухим фаолият тури бу вилоят банкларининг
таълими. Иқтисодчилар кўпинча ахолии учун эки банк бошқарув кенгаши
учун такдимотлар утказиб беришади.
Қонунчилик бўйича бошқарма кенгаши кўпинча монетар сиёсат билан
боглик бўлмаган масалаларни хал қилишига тўгри келади. Масалан,
олдин
Кенгаш Қ курсатмалари бўйича кайсидир депозитлар га фоиз ставкани
максимал хажмини белгиларди. (1986йилдан сўнг муддатли депозитлар
бўйича максимум фоиз ставка бекор қилинди аммо, талаб қилиб олгунча
бўлган депозитлар фоизлар туланиши меъёри колдирилди). Қонун бўйича
1982йилгача фаолият қилган, 1969 йил кредит берилиши назорати бўйича,
Кенгаш президент томонидан санкцияланган кредитларни назорат ва
бошқариш ҳуқуқига эга бўлган. Шунингдек Кенгаш қимматли когозларнинг
нархини
ярмини белгилаб, заэм маблаглардан хисобидан эмас балким нақд
пул билан туланиши лозим. Бундан ташқари президент ва федерал захира
банкларининг барча маъмуриятларининг окладини белгилайди ва барча
банкларнинг бюджет даромадини назорат қилади. Нихоят Кенгаш банк
бошқаруви билан шугулланади: яъни янги банкларнинг тузилмаси ва ўзаро
қўшилишини,
банк
холдинг
компанияларининг
мажбуриятларини
белгилайди, АҚШдаги чет эл банкларини назорат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: