№ 586 СОНЛИ КРЕДИТ ШАРТНОМА
Қўнғирот тумани 17-апрел 2018 йил
АТБ «Кишлок курилиш банк» Кунгрот филиали бундан буён матнда «БАНК» деб аталувчи уз Низомига мувофик бошкарувчи С.Сапаров тимсолида бир томондан ва «КАРЗДОР» деб аталувчи жисмоний шахс NURJIGITOV NURLAN JADIGEROVICH иккинчи томондан мазкур шартномани куйидагилар хакида туздилар.
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1. Банк мазкур кредит шартномасида келишилган микдорда ва шартларда пул маблагларини ажратади, карздор олган маблагларини ва унга хисобланган фоизлари билан кушиб кайтаради
КРЕДИТ АЖРАТИШ ТАРТИБИ
2.1. Банк Карздорга кредит комиссиянинг карорига мувофик 10 000 000 (ун миллион) сум кредит маблагларини ажратади.
2.2. Кредит 36 (уттиз олти) ойга, яъни, 2018 йил 17-апрелдан 2021 йил 16-апрелгача ажратилади.
2.3. Кредит учун фоиз ставкаси йиллик 22 (йигирма икки) % килиб белгиланилади.
2.4. Ажратиладиган кредитнинг 10 000 000 (ун миллион) сум 2021 йилнинг 16-апрелгача кайтариш шарти билан ажратилади.
2.5. Кредитнинг максади: истъемол кредит олиш учун.
2.6. Берилган кредит маблагларини ажратиш ва олинган кредитни хамда унга хисобланган фоизларни кайтариш муддатлари мазкур Шартноманинг ажралмас кисми хисобланмиш 1-Иловага мувофик амалга оширилади.
2.7. Накд пулда берилган кредит унга хисобланган фоизлари билан факат накд пулда кайтарилади. Накдсиз шаклда ажратилган кредит накдсиз ёки накд холда кайтарилиши мумкин.
2.8. Кредит таъминоти: TLEUBAYEV GABIT MIRZABAYEVICH ва KALNIYAZOV NAZERBAY KALMURATOVICHларнинг кафиллиги.
ШАРТНОМА ТУЗИШ ХУКУКЛАРИНИ ТАСДИКЛАШ
3.1. АТБ «Кишлок курилиш банк» Қўнғирот филиали мазкур кредит шартномасини имзолаш ва кредит ажратиш хукукига эга эканлигини тасдиклайди.
3.2. Карздор корхонаси Узбекистон Республикаси конунлари буйича ташкил килинганлигини, мазкур кредит шартномасини имзолаш унинг таъсис хужжатларига зид эмаслигини, банкга такдим килган молиявий хисоботлари ва бошка хужжатлари хакикий эканлигини тасдиклайди ва уларнинг тугрилигини кафолатлайди.
3.3. Карздор мазкур кредит шартномаси бажарилишига таъсир курсатувчи барча омиллар жумладан, унга нисбатан ваколатли идоралар ва судлар томонидан иктисодий жарималар кулланилмаётганлиги, унинг мулклари ва активларига учинчи шахслар томонидан ундирув каратилppмаётганлиги, хисоботларда акс эттирилмаган кредиторлик карзлари мавжуд эмаслигини тасдиклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |