Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

3. Имон заифлиги давоси: 
– Қуръон ўқиб, маъноларини қалбга сингдириш. 
– Аллоҳни кўп зикр қилиш. Зеро, зикр қалблар ҳаётидир. Қалб Аллоҳни эслаш билан хотиржам ва 
бахтли бўлади. 
– Аллоҳ таолонинг буюклигини ҳис этиш, илоҳий мўъжизалар ҳақида фикр юритиш. 
– Аллоҳнинг гўзал исмларини, олий сифатларини ўқиб-ўрганиш, асмоул ҳусна маъноларини қалбга 
сингдириш. 
– Аллоҳ таоло банданинг ҳар бир ҳаракатини кўриб-кузатиб турганини чуқур ҳис этиш. 
– динда собитқадамликни Аллоҳдан сўраш. 
– шаръий илмлар ўрганиш. 
– Қуръонни кўп тиловат қилиш, оятларини тадаббур қилиш, маъноларини тушуниб етиш. 
– илм мажлисларида иштирок этиш, уламолар, солиҳлар даврасида ўтириш, уларнинг суҳбатидан 
баҳраманд бўлиш. 


173 
– солиҳ амаллар қилишга шошилиш, умрнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиш. Зеро, солиҳ 
амаллар қалб ойнасини ювади, имонни мустаҳкамлайди. 
– эзгу ишларда бардавом бўлиш. 
– тоат-ибодатлари Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишини умид қилиш билан бирга қабул бўлмай 
қолишидан қўрқиш. 
– ўзини ҳисоб қилиш, нафсини тергаш, хато-камчиликларини тўғрилаш. 
– хунук оқибатдан, имонсиз кетишдан қўрқиш (Аллоҳ асрасин). 
– ўлимни, қабрдаги ҳолатни, қиёмат даҳшатларини, Аллоҳ олдида туриб ҳисоб беришни, амаллар 
мезонда тортилишини, сирот кўпригини кўп эслаш. 
– орзу-ҳавасни камайтириш, охират ободлигини ўйлаш. 
– дунёдаги лаззатлар ўткинчилигини, бир кун келиб йўқ бўлиб кетишини ёдда тутиш. 
– Аллоҳга тавба-тазарру қилиш, қалбини очишини, имонини мустаҳкам қилишини ёлвориб сўраш. 
– мўминларни ўзига дўст тутиш, ҳақларига муттасил дуо қилиш... 
ИСЛОМ ДИНИ МАРТАБАЛАРИ: ИСЛОМ, ИМОН, ЭҲСОН 
“Жаброил ҳадиси” деб айтиладиган машҳур ривоятда Ислом, имон, эҳсон ҳақида сўралган. Ислом 
ҳақидаги саволга: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг 
расулидир, деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис ўқиш, закот бериш, рамазон рўзасини тутиш, йўлга қодир 
бўлса, Байтуллоҳни ҳаж қилиш”, деб жавоб берилган. Имон ҳақидаги саволга: “Аллоҳга, У Зотнинг 
фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, тақдирнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам (Аллоҳ 
таолодан эканига) имон келтиришинг”, деб жавоб берилган. Эҳсон нима, деб савол берилганида, жавоб 
шундай бўлган: “Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмаётган бўлсанг, У Зот сени 
кўриб туради”. 
Бу ривоятни Бухорий, Муслим “Саҳиҳайн” китобида келтиришган. Унда Ислом динининг учта 
мартабаи баён этилган. Улар: Ислом, имон, эҳсон. 
1. “Ислом” сўзининг маъноси Аллоҳни Яккаю Ягона Илоҳ деб тан олиш, У Зотга тўлиқ таслим 
бўлиш, буйруқларига бўйсуниш, ширкдан йироқ юришдир. 
“Ислом” сўзи алоҳида келганида Аллоҳ наздидаги энг ҳақ Дин маъносини билдиради. Агар “имон” 
сўзи билан бирга келса, унда ислом тил билан шаҳодат калимасини айтиш, тана аъзолари билан солиҳ 
амаллар қилишни англатади. Имон эса эътиқод, тасдиқлаш маъносида келади. 
2. Юқорида айтганимиздек, “имон” сўзи “ишониш”, “тасдиқлаш” мазмунини ифодалайди. Мазкур 
сўз ўзи ёлғиз келганида Ислом дини маъносини ҳам англатади. Масалан, мўмин-мусулмон, дейилади. 
“Эй, имон келтирганлар!” деганда барча мусулмонлар назарда тутилади. Агар “имон” сўзи “ислом” билан 
бирга келса, имон ботиний (ички, қалб билан боғлиқ) ақидаларни, ислом эса зоҳирий (ташқи) қавлларни, 
амалларни билдиради. 
3. “Эҳсон” сўзи луғатда яхшиликни, истилоҳда эса Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишни 
билдиради. Эҳсон Диндаги энг юқори мартабадир. Эҳсон даражасига эришганлар солиҳ амалларда 
пешқадам, Аллоҳга яқин бандалар ҳисобланишади. Эҳсоннинг иккита рукни бор. Биринчиси ихлос, 
иккинчиси мушоҳада. 
Ислом, имон, эҳсон рукнлари Диннинг барча рукнларини қамраб олади. Биз юқорида Ислом, имон 
рукнларини бирма-бир кўриб чиқдик. Қуйида эҳсон рукнлари ҳақида қисқача тўхталамиз. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish