Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Кимга  бирон яхшилик қилинганида



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Кимга 
бирон яхшилик қилинганида 
(яхшилик)
қилувчига: “Жазакаллоҳу хойро” 
(яъни, Аллоҳ сизни 
мукофотласин)
, деса, мукаммал мақтов йўллабди”
(Термизий, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривояти. Ҳадис 
санади саҳиҳ). 
Неъматлар асли Аллоҳдан. Бироқ айрим кишилар воситасида бизга неъмат етиб келади. Шунинг 
учун Аллоҳга ҳамд айтиш билан бирга яхшилик қилган, мурувват кўрсатган инсонларга миннатдорчилик 
изҳор этилади, “Раҳмат! Барака топинг! Аллоҳ сизни беҳисоб ажр-мукофотлар билан сийласин, қилган 
эҳсонларингизни ҳусни қабул этсин!” деб дуо қилинса, саховатпеша кишининг яхшиликка иштиёқи 
янада ортади, дуо сабабидан хайр-барака зиёда бўлади. 
ТАФАККУР НИМА? 
Бирон нарса ҳақида чуқур фикр юритиш “тафаккур” дейилади. Қуръони каримнинг ўн етти оятида 
тафаккур қилишга чақирилган. Зеро, инсон борлиқ ҳақида, Қудратли Аллоҳ яратган нарсалар ҳақида 
фикр юритса, имони мустаҳкамланади, Аллоҳга муҳаббати ортади. Комил имонлилар Аллоҳни доим 
эслайди, У Зот жорий этган нарсалар ҳақида тафаккур қилади. 
Аллоҳ таоло ақл эгалари ҳақида шундай деган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Албатта, осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл 
эгалари учун оят-аломатлар бор. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни 
эслайдилар, осмонлар ва Ер яратилиши ҳақида тафаккур қилиб 
(дейдилар)
: “Парвардигоро, бу 
(борлиқ)
ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен 
(беҳуда бирон иш қилишдан)
 Поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам 
азобидан асра!..”
(“Оли Имрон” сураси, 190-191-оятлар). 
Осмоннинг яратилишида, унда улкан юлдузлар, сайёралар учиб юришида, ерда дарёлар оқизиб, 
тоғлар тиклаб, дарахтлар, ўсимликлар ундириб қўйилганида, кеча ва кундуз алмашиниб туришида
навбатма-навбат бири қисқариб, иккинчиси узайишида ақлли кишилар учун Аллоҳнинг ягоналигидан, 
қудрати чексизлигидан дарак берувчи аломатлар бор. Ҳақиқий мўминлар Аллоҳни доим: турганда ҳам, 
ўтирганда ҳам, ётган ҳолларида ҳам эслашади, осмонлар ва Ер яратилиши ҳақида фикр юритишади, “Ё 
Аллоҳ, борлиқни бекорга яратмагансан. Сен бефойда иш қилишдан Поксан! Жумладан, инсонни 
беҳикмат яратмадинг. Қиёматда уларни ҳисоб қиласан: яхши амаллари учун мукофот берасан, гуноҳлари 
учун жазолайсан. Шундай экан, бизни дўзах азобидан сақла!” деб дуо-илтижо қилишади. 
Одам боласи Буюк Аллоҳни зикр қилса, фикр юритса, Аллоҳга яқин бўлади, ўз-ўзидан У Зотга дуо-
илтижо қилгиси келади. Аллоҳни эслаб, махлуқотлар ҳақида тафаккур қилганидан кейин қалб очилади, 
кўнгилга хотиржамлик инади. Ана шу пайтда қилинган дуолар илоҳий даргоҳга кўтарилади, тилаклар 
мустажоб бўлади. 
Тафаккур фақат мўминларга фойда беради. Бошқалар эса фикр юритиш, эслатмалардан 
таъсирланиш неъматидан маҳрумдирлар. Қуръонда шундай дейилган: 


146 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish