Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


ОДАМ ЗУРРИЁТЛАРИДАН ОЛИНГАН МИЙСОҚ



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ОДАМ ЗУРРИЁТЛАРИДАН ОЛИНГАН МИЙСОҚ 
“Ал-мийсоқ” аҳднома дегани. Аллоҳ таоло қадимда руҳ оламида Одам алайҳиссалом 
зурриётларидан аҳд-паймон олган. Ана шунга кўра, барча одамлар Аллоҳни Ягона Раб деб билишлари, 
фақат Унга ибодат қилишлари, Аллоҳга бирон нарсани ширк келтирмасликлари лозим. 
Аллоҳ таоло айтади: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Парвардигорингиз Одам болалари белларидан 
(яъни, пушти камарларидан қиёмат кунигача 
дунёга келадиган барча)
зурриётларини олиб: “Мен Парвардигорингиз эмасманми?” деб ўзларига 
қарши гувоҳ қилганида улар: “Ҳақиқатан, Сен Парвардигоримизсан. Биз бунга шоҳидмиз”, 
деганларини эсланг! 
(Сизлардан бундай аҳд-паймон олишимиз)
 қиёмат куни: “Бизлар бундан бехабар 
эдик”, демасликларингиз учундир”
(“Аъроф” сураси, 172-оят). 
Бу оятда ғаройиб бир ҳолат келтирилмоқда. Аллоҳ таоло Ўзига маълум пайтда қиёмат кунигача 
дунёга келадиган барча одамларни оталари сулбидан уруғлик ҳолатларида чиқариб олган. Уларга: 
“Раббингиз эмасманми?” деб савол берган. Одам зурриётлари бунга: “Ҳақиқатан, Сен 
Парвардигоримизсан”, деб жавоб беришган. Шунга кўра, инсон отаси сулбидан она қорнига ўтганида, 
инсон бўлиб яралганида Аллоҳнинг Ёлғиз Парвардигор эканини тан олувчи табиатга эга бўлади. Чунки у 
уруғлик ҳолидаёқ Аллоҳ таолога аҳд берган. Одамлар бу аҳдга содиқ қолиши ёки хиёнат қилиши кейинги 
омилларга боғлиқ. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай 
деганлар: “Ҳар бир гўдак фитратда (яъни, соф табиат билан) туғилади. Кейин ота-онаси уни яҳудий ёки 
насроний ёки мажусий қилади” (Бухорий ва Муслим ривояти). 
Аллоҳ таоло инсонни тавҳидга мос табиатда яратади. Кимда-ким ўзининг асл табиатини сақлаб 
қолса, мўмин-мусулмон бўлади. Ким ўз табиатини ўзгартирса, кофирга, мушрикка, динсизга айланади. 
Демак, куфр, ширк инсоннинг асл табиатига зиддир. 
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламдан юқоридаги оят ҳақида сўралганида шундай деганлар: “Аллоҳ Одам алайҳиссаломни яратди. 
Сўнг ўнг қўли билан орқасини силаб, ундан зурриётларини чиқариб олди. Кейин: “Анавиларни жаннат 
учун яратдим. Улар аҳли жаннат амалини қиладилар”, деди. Сўнг яна орқасини силаб, ундан 
зурриётларини чиқариб олди. Кейин: “Анавиларни дўзах учун яратдим. Улар аҳли жаҳаннам амалини 
қиладилар”, деди” (Аҳмад ибн Ҳанбал саҳиҳ лиғайриҳ санад билан ривоят қилган). 
Аллоҳ таоло ал-мийсоқни (яъни, гувоҳликни) Одам зурриётларидан олишининг сабабларидан бири 
бандалар қиёмат куни: “Биз бундан ғофил эдик”, демасликларидир. 


142 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло қиёмат куни азоби энг енгил 
бўлган дўзах аҳлига: “Айт-чи, агар ер юзидаги ҳамма нарса сеники бўлса, (азобдан) қутулиш учун уни 
фидо қилармидинг?” деб сўрайди. У: “Ҳа”, деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ: “Мен сендан бундан ҳам 
осон нарсани истагандим. Одамнинг сулбида турганингда Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслигингга 
аҳд-паймон олгандим. Сен эса ширк келтиришнигина истадинг”, дейди” (Бухорий ва Муслим ривояти). 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish