27
асрларида ўз манавий куч-қудратини эзгуликка қаратган кишиларгнина буюк зотлар
тарзида гавдаландилар.
Шекспир ўз асарларида табиий гўзалликни мадҳ этади, ҳаётни
дил-дилидан
севишга қодир, ўзи ва ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқи, бахт-саодати дея ёвузлик ва тубанликка
қарши кураша олувчи ва тубанликка варши кураша олувчи комил ва мард инсон образини
улуғлайди. Ҳамлет, Отелло, Лир шундай қаҳрамонлардир. Шекспир ўз даврининг
фожеона оламини ҳар тарафлама теран ва мукаммал ифода этган бўлсада, лекин ҳур
фикрли ва олийҳиммат инсонларнинг одил жамият ҳақидаги эзгу ниятларини ҳам
эътиборан қочирмайди. Зеро, Шекспир қачон бўлмасин ҳақиқат ва адолатнинг тантана
қилишига камоли ишонч билан қараган мардонавор курашчи ва файласуф,
инсонпарвар
драматург эди.
Шекспир ижодий табиатан халқчилдир. Бу ижод илдизлари халқ даври
театри
тарихига бориб тақалади. Шекспир кўпдан-кўп образлар ва сюжетларни халқ
ривоятларида, афсона ва диний эътиқодлар хазинасидан олди. У ўз асарларининг
“Глобус” театрини гавжум тўлдириб ўтирувчи томошабинлар оломони учун ёзилган эди.
Шекспир асарларида халқ овози бетиним эшитилиб туради; у юрт тарихи ҳақидаги ёзгани
йўқ, унинг кенг халқ ҳаётий манзарасини, халқнинг дард-аламлари тараннум қилди.
Шекспирнинг дунёқараши, иймон ва эътиқодни халқининг иймон-эътиқодининг униб
чиққанлиги учун ҳам унинг ижодида инглиз жамияти тараққийпарвар табақаларининг эзгу
интилишлари тўлалигича мужассам эттрилган.
Шикспир драмалари жаҳон санъати ютуқларининг энг нодир намуналарини ташкил
этган. Лекин даврнинг реал борлиғини акс эттирувчи бу асарлар кундалиу кундалик
турмушнинг руҳсиз изоҳи бўлиб қолмади. Улар юксак
шоирона умумлашма асрлар
даражасига кўтарилди. Шу ҳол драматургга шаддатли тўқнашув ва зиддиятларни очиб
ташлаш, даврининг машаққатли муаммоларини олға суриш имконини берди. Шекспир
инсон характерини чизишда беназир ижодкор эди. У турли туиан инсоний хулқ атвор
кўринишларини , янъний инсоннинг юксакка кўтарилиши ҳам , тубанликка юз тутиш
холатлари ҳам чизиб берилди. Инсон ва Уйғониш даври ҳақидаги ҳақиқатқ қанчалик
аччиқ ва ўкинчли бўлмасин, шекспир бу ҳақиқатни бутун борлиғи билан тўла тўкис баён
қилиб берди. Улуғ мутафаккир ва даҳо сўз устаси Шекспир номининг жаҳон театри
тарихида абадий боқийлиги у яратган санъатнинг инсонпарварлиги, халқчиллиги,
шоирона теран ва ҳаққонийлиги билан белгиланади.
Вильям Шекспир 1564 йилнинг 23 апрелида Англиянинг қоқ юрагига жойлашган
Эйвондаги Стратфорд деган кичин шаҳарчада таваллуд топган. Унинг отаси Жон
Шекспир ўзига тўқ савдогар ва тери олувчи ҳунарманд эди. Онаси Мэри Арден
камбағаллашиб қолган дворян оиласидан чиққан.
Вильям етти ёшида маҳаллий граматика мактабига ўқишга берилди. Бу ерда ўқувчилар
нотиқлик санъати, мантиқ илми, лотин,
юнон тиллари, антик адабиёт ва мифология
асосларидан воқиф этилар эди. Шу дамдан Шекспир юнон ва рим адибларининг
асарларини мутоалаа қила бошлади. Кейинчалик бу асарларнинг сюжет ва обраўлари
унинг пьесалари учун манбаа бўлиб хизмат қилди.
Шекспирнинг болалик ва ўсмирлик таасуротлари унинг ижодида чуқур из
қолдирган. “Виндзорлик масхарабоз аёллар” пьесасида ифода этилган турли фъел атворли
кишилар орқали унинг она шаҳри кишилари қиёфасини кўриш мумкин. “Сизга бу қандай
ҳуш келади” комедиясида воқеа содир бўлувчи шоирона Арден ўрмони манзараси
Шекспирнинг болалиги ўтган Стартфордга яқин Арден ўрмонини кўз-кўз қилиб туради.
1587 ёки 1588 йили Шекспир Стартфордни тарк этади. Сайёр труппа сафида у бир
мунча вақт вилоятларда гостролда бўлган, деб тахмин қилиш мумкин. 80-йилнинг
охирида у Лондонга келади ва лорд Стренж труппасига ишга киради.
Тез орада пойтахт саҳнасида Шекспирнинг дастлабки асарлари қўйила бошлайди.
Бу асарлар хақидаги турлича фикирлар билдирилган. Ёзувчи ва драматург Томас Неш
ўзининг “Сариқ чақасиз чўққи” ()01592 памфтелида “Генрих VI” солномаси ҳақида
28
ҳайратга тушиб, тўлқинланиб ёзган бўлса, айни пайтда Роберт Грин “Тиз чўкиб олиган
соҳта обрў” рисоласида Шекспирни “обрўпараст”, “бизнинг қанотимиз баланд кўтарилган
қарға”, “актё турқига кирган қоплонюрак” (“Генрих VI”дан
масхараш тарзида олинган
сатр) деб атайди.
Шекспир 1594 йилда Ричард Бербеж бошчилигида “Лорд Камергер хизматкори”
труппасига ишга киради. У кичик ролларни ўйнаган. Шекспир ўйнаган роллардан бизга
Ҳамлет отасининг арвоҳи ва “Бу бизга қандай хуш келади” комедиясидаги хизматкор
Адам роллари маълум. Лекин Шекспир труппада актёрлик билан эмас, балки
драматурглик фаолияти билан ҳам шухрат қозонди. У труппанниг
асосий драматургига
айланди.
Шекспир театр кишиси эди. У ўз асарларини “Глобус” театрининг серзавқ, шўх
томошабинлари учун ёзди. Унинг асарлари қурилмаси, тизимига кўра ўша замон
саҳнасининг талаб ва имконларига монанд тарзда яратилган. У пьесаларни китобхон учун
эмас, балки томошабин учун яратар эди. Шу сабабли ҳам Шекспирнинг айрим
асарларигина ўзи ҳаётлик чоғидагина чоп этилган.
Шекспир ўз ижодий фаолиятининг охирига қадар, яъни 11612 йилгача “Лорд
Кмеаргер” (1603 йилда “Қирол хизматкорлари труппаси”) да ишлайди. Унинг сўнги тўрт
йиллик умри Стратфордда ўтади. У 1616 йилнинг 23 апрелида, ўзи туғилган куни шу
шаҳарда дунёдан кўз юмади.
Шекспир 37 та пьеса ёзган. Инглиз олими Э.Чемберс унинг пьесалари бўйича қуцидаги
йилномалар жадвалини тузган:
1590-1591
“Генрих VI” 2-қисм
“Генрих VI” 3-қисм
1591-1592
“Генрих VI” 1-қисм
1592-1593
“Ричар III”
“Янглишлар комедияси”
1593-1594
“Тит Андроник”
“Ўжар қизнинг қуйилиши”
1594-1595 “Вероналик икки йигит”
“Севгининг беҳуда талвасаси”
“Ромео ва Жульетта”
1595-1596
“Ричар II”
“Ёз тунидаги туш”
1596-1597 “Қиро Жон”
“Венеция савдогари”
1597-1598 “Генрих IV” 1-қисм
1598-1599 “Буҳудага ғавғо”
“Генрих V”
1599-1600 “Юлий Цезарь”
“Бу бизга қандай хуш келади”
“Ўн иккинчи кеча”
1600-1601 “Ҳамлет”
“Виндзорлик мазхарабоз аёллар”
1601-1602 “Троил ва Крессида”
1603-1604 “Тожга зил кетди”
1604-1605 “Ҳар нарсанинг меъёри яхши”
“Отелло”
1605-1606 “Қирол Лир”
“Макбет”
1606-1607 “Антоний ва Клеопатра”
1607-1608 “Кориолан”
29
“Афиналик Тимон”
1608-1609 “Перикл”
1609-1610 “Цимбелин”
1610-1611 “Қиш эртаги”
1611-1612 “Бўрон”
1612-1613 “Генрих VIII”
Шекспир ижодини уч даврига бўлиш расм бўлган. Биринчи давр (1590-1600)
ҳаётбахш ижод давридир. Драмаутрг бу даврда инсоннинг табиатан саҳийлиги ва
шахс
сифатида эркин комол топишига ҳамда тез орада умумбашарий эзгуликнинг ғолиб
келишига мудом ишониб, шавқ-завқ билан ижод қилади. Биринчи даврда яратилган
асарлар орасида комедия ва солнома драмалар етакчи ўринни ишғол қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: