Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
340
Узлуксиз маънавий тарбия Консепсиясида белгиланганидек, “Ўзбекистон
“Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” тамойили асосида тараққиётнинг
янги босқичига қадам қўйди. Янги давр шиддати таълим-тарбия тизимига ҳам
ўзининг аниқ, қатъий талабларини қўймоқда.
Ушбу талаблар доирасида таълим соҳасида педагогларнинг моддий-маънавий
шароити тубдан
яхшиланиб, таълим сифатини
оширишнинг замонавий
технологиялари жорий қилинмоқда.
Тарбия ва таълимни бир-биридан алоҳида ажратиб бўлмайди, бу икки жараён
ўзаро уйғун, узлуксиз асосда ташкил этилгандагина одобли, ахлоқий фазилатларга
эга, юксак маънавиятли, шу билан бирга билимдон, зукко, руҳан ва жисмонан соғлом,
кенг дунёқараш ва тафаккурга эга, замонавий касб-ҳунар эгаси бўлган ватанпарвар
ёшларни етиштириб беради” .
Мамлакатимиз таълим тизимида юз бераётган ислоҳотлар, компетентли
кадрларга бўлган талаблар таълим компетенцияларини ҳар бир ўқув предмети,
жумладан, тарбия фанини ўқитиш жараёнида шакллантириб бориш заруратини юзага
келтиради. Ўзбекистон Республикаси Халқтаълими тизимини 2030-йилгача
ривожлантириш консепциясида “узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат
жиҳатидан янгилаш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш, тарбия фанини чуқур
ўрганишга эътиборни қаратиш, давлат таълим стандартларида кўзда тутилган
компетенцияларга асосланган педагогик фаолиятни баҳолаш мезонларини ишлаб
чиқиш”каби вазифалар белгиланган. Бу эса тарбия фани мисолида ўқитиш
методикасини
такомиллаштиришга
йўналтирилган
таълим
мазмуни
ва
ўқутувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришдаги зарурий таянч ва
фанга оид компетенциялар таркибини аниқлаштириш, илмий асосланган таянч ва
тарбия фанига оид умумий компетенциявий ёндашувлар асосида ўқутувчиларнинг
касбий компетентлигини ривожлантириш ва методларини такомиллаштириш
заруратини асослайди.
Ўзбекистонда ёшлар тарбиясини замонавий ёндашув асосида илмий-методик
ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар уни бугунги кун эҳтиёжларидан
келиб чиққан ҳолда илмий асосланган таянч компетенциялар, фазилатлар асосида
шакллантиришни талаб этмоқда.
Тарбия фанига янгича, тизимли ёндашув, болада таянч фазилатларни кафолатли
шакллантиришда оила, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-
ҳунар ва олий таълим муассасалари, маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик
имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришни ва улар орасида илмий-методик узвийликни
янги даражага кўтаришни тақозо этади.
Таълим олувчиларни умуминсоний қадриятлар, ватанпарварлик, халқимизнинг
бой маданияти билан таништириш, уларда билимларни эгаллаш кўникма ва
малакаларини оширишга бўлган талабларни шакллантириш, эстетик тушунчаларни
камол топтириш, таълим олувчиларнинг ижодкорлиги, иқтидорини юзага чиқариш,
уларни қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароит яратишда таълимий технологияларнинг
ўрни беқиёс. Шу сабабли, бугунги тез ўзгарувчан шароит умумий ўртатаълим
ўқитувчиларида фанга оид таянч ва касбий компетентлик, ташаббускорлик,
эгилувчанлик, динамиклик ва конструктивлик, янгиликка интилувчанлик каби
сифатларни шакллантиришни тақозо этади. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш
муассасалари тингловчилари, шу жумладан тарбия фани ўқитувчиси бутун ҳаёти
давомида мустақилтаълим олишга интилувчан, янги технологияларни эгаллаган ва
улардан фойдаланишни тушуниши, мустақил қарор қабул қила оладиган ижтимоий ва
Do'stlaringiz bilan baham: |