23-aprel
339
нашрлар кўп ҳолларда айрим бузғунчи кучлар қўлида турли сохта, зарарли ғоя ва
мафкураларни тарғиб этишнинг қулай ва тезкор воситасига айланиб қолаётганлигини
кўрсатмоқда.
Бу каби таҳдидлар миллий ва умуминсоний қадриятлар емирилишига,
зўравонлик, инсон тақдири, жамият ҳаётига беписандлик, масъулиятсизлик,
лоқайдлик, андишасизлик, беҳаёлик каби иллатлар илдиз отишига, одамзотнинг ўз
тарихий, диний, миллий-маънавий илдизларидан узилиб қолишига сабаб бўлмоқда ва
жаҳондаги кўплаб давлатларда умумий тенденцияга айланиб бормоқда.
Бу ўз навбатида, иқтисодий ривожланган давлатларда таълимнинг ташкилий
тузилмалари, унинг мақсадли ривожланиш йўналишлари ва мазмунига муҳим
аҳамият қаратишга олиб келмоқда.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да жамият такомилининг янги
истиқбол мақсади – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни
модернизация ва ислоҳ қилиш сифатида белгилаб берилди.Шунингдек, миллий
тикланишдан миллий юксалиш сари интилиш даврида ўта муҳим бўлган ижтимоий-
сиёсий йўналиш - ёшлар тарбиясида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган мақсадлар
белгиланди. Бу мақсад – таълим тизимини ислоҳ қилиш, уни қайта қуриш, дунё
таълим тизимига интеграция қилиш, унинг мазмунини асосида давом эттириш,
демократлаштириш, янгилаш, модернизация қилиш ва либераллаштириш, шунингдек
таълим жараёнини ахборот-коммуникация тизимлари, рақамли таълим ресурслари ва
инновацион педагогик технологиялар билан бойитиш тушунчаларида ўз ифодасини
топди.
БМТнинг“Минг йиллик декларацияси” (2000 й.), “ таълим – 2030: умр бўйи
умумий эксклюзив ва адолатли сифатли таълим бериш ва ўқитишни таъминлаш”
Инчхон декларацияси (2015 й.), шунингдек, Болонғя декларацияси ғоялари, бўлажак
чет тиллари мутахассисларини тайёрлашда устувор бўлган CЕFR (Cоммон Эуропеан
Фрамеwорк оф Референcе фор Лангуаге) малака талаблари таълим жараёнларини
лойиҳалаштиришда устувор аҳамият касб этади. БМТнинг“Минг йиллик
декларацияси” доирасида 2017-2021 йиллар учун мўлжалланган “Ўртача тезлик
стратегияси” (“Медиум-Терм Стратегй фор 2017-2021”)да эса мазкур даврда ўқитиш
жараёнини фаоллаштириш, таълим сифатини ошириш, мутахассисларни касбий
тайёрлашнинг ягона малака талабларини ишлаб чиқиш асосида бўлажак
мутахассисларнинг
касбий
компетентлик
даражасини
динамик
ошириш
кўрсаткичларига эришилган.
Бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга, эзгу ниятларимизга
эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи
амалга оширалиётган ислоҳотларимиз, режаларимизнинг самараси – авваламбор,
замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар
тайёрлаш таълим-тарбия тизимига чамбарчас боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019-йил
23-август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва
жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод ма’навиятини юксалтириш масалаларига
бағишланган видеоселектор йиғилишида, мактаблардаги маънавий-тарбиявий
ишларни янгича асосда ташкил этиш, “Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”,
“Ватан туйғуси” каби фанларни бирлаштирган ҳолда, ягона “Тарбия” фанини жорий
қилиш зарурлигини қайд этдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |