Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари



Download 6,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/467
Sana02.03.2022
Hajmi6,5 Mb.
#479031
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   467
Bog'liq
2021 23 04 конференция тўплами

инструментал 
компентенциялари, комуникатив компентентлиги, тизимли компентентлик 
қобилятига эга ўқитувчи-педагоглар талаб этилмоқда. 
Қадим замонларданоқ жамиятнинг етук кишилари ўқитиш ишини ташкил 
қилишнинг ижтимоий тараққиёт эҳтиёжларига жавоб берадиган шаклларини топишга 
уринганлар. Ҳозирги вақтда Республика таълим муассасаларида ўқитишнинг 
қуйидаги шаклларидан фойдаланилмоқда. Дарс-ўқув ишларининг асосий ташкилий 
шакли ҳисобланади. Синф-дарс тизими қуйидаги мазмунга эгадир:
1. Ҳар қайси синф ёши ва билим даражасига кўра бир хил бўлган ўқувчиларнинг 
доимий гуруҳига эга бўлади.
2. Дарс жараёни асосан 45 дақиқа (ёки бир академик соат 80 дақиқа) давом этиб, 
қатъий жадвал асосида олиб борилади.
3. Дарс ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолият бирлигига асосланган бўлиб, бевосита 
ўқитувчи раҳбарлигида жамоа, гуруҳли ва якка тартибда олиб борилади.
4. Дарс машғулоти ўтилаётган ва ўзлаштирилаётган материалнинг мазмунига қараб 
турли хил методлар ёрдамида олиб борилади ҳамда умумий таълим тизимининг бир 
қисми сифатида, албатта, тугалланган билим беради ва навбатдаги билимларни 
ўзлаштириш учун замин яратишга хизмат қилади.
Биз юқорида ўқитишнинг шаклларини келтириб ўтдик. Нега? Чунки айни дамда 
бутун дунёда юз бераётган жараёнлар шу бирга техника ривожланиши сабабли 
таълим жараёнига кириб келаётган инновацион ривожланиш тамойиллари сабаб, 
республикамизда ҳам таълим шаклининг масофавий турини жорий қилиш, дастурлар 
орқали ўқитиш тизими олиб борилмоқда. 
XXI аср компьютерлари ва Интернет масофавий ўқитишнинг тезкорлик ва 
соддалаштирилган тартибда кенг тарқалишига имкон берди. Интернет радио ва 


Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish

2021-yil
 
23-aprel 
147 
телевидениега нисбатан жуда катта силжишларга олиб келди. Ҳар қандай ўқувчи 
билан у қаерда жойлашганлигидан қатъи назар мулоқотга киришиш ва қайтарув 
алоқага киришиш имкониятлари пайдо бўлди. Тезкор интернетнинг тарқалиши ўқиш 
учун “онлайн” семинар тизимига ўтиш имконини берди ва натижада масофавий 
ўқитиш тизими вужудга келди. Масофавий ўқитиш жараёнида тингловчиларнинг 
ҳамма вақт аудиторияда бўлиши талаб қилинмайди. Масофавий ўқитишни амалга 
оширувчи кўпчилик ўқув муассасаларида умумий машғулотлар ўтказиб келинмоқда, 
айрим ҳолатларда улар кечки вақт ёки дам олиш кунлари ўтказилади. Бундай 
машғулотларда тингловчиларнинг қатнашиши шарт эмас, бироқ тингловчиларнинг 
амалий кўникмаларини шакллантириш учун уларнинг бундай машғулотларда 
иштирок этиши жуда фойдали ҳисобланади.
Масофавий ўқиш таълим беришда икки асосий ёндашишни изоҳлаб беради – 
булар кенгайтириш ва трансформация моделларидир. Кенгайтириш моделида ўқитиш 
технологияси ҳозирги анъанавий усулдан деярли фарқ қилмайди. Трансформация 
модели ўқитувчи ва тингловчи ҳамкорлиги учун ахборот-коммуникация 
технологиялари воситаларини ўзида мужассам қилади. Бугун масафавий таълимнинг 
яна бир тури «
webinar
» (1998 йилда бу термин мулоқатга киритилди) технология 
вужудга келди. Вебинар технология ўқитишни wеб –технология асосида интерактив 
ҳолда ташкил этишни назарда тутади. Бу технология нафақат тингловчиларга 
ахборотни етказади балки, улар билан мулоқатга киришиш (оғзаки, ёзма) имконини 
яратади, яъни семинар кўринишида фикрларни алмашиш, ўз фикрини баён этиш 
мумкин. Бошқача қилиб айтганда интернет тармоғи асосида ташкил этилувчи таълим 
ҳам субъект-субъект парадигмасига ўтмоқда. 

Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   467




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish