65
7-БОБ
Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 130-моддасига мувофиқ, дам олиш кунларида
ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш
кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган
бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа
вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Бундан ташқари, ходимларни улар дам оладиган кунлари ишга жалб этиш
Меҳнат кодексида белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Меҳнат кодексининг 228-моддасига мувофиқ, ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга
тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг
розилигисиз дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди.
131. Мен бешинчи синфда ўқийман. Бизнинг мамлакатимизда 14 январь Ватан
ҳимоячилари куни деб эълон қилинган. Ўша куни ўқишга чиқмаслигимиз
мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ, байрам
(ишланмайдиган) кунлари деб қуйидагилар ҳисобланади:
#
1 январь —
Янги йил;
#
8 март — Хотин-қизлар куни;
#
21 март — Наврўз байрами;
#
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
#
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
#
1 октябрь — Ўқитувчи
ва мураббийлар куни;
#
8 декабрь —
Конституция куни;
#
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр)
диний байрамининг биринчи куни;
#
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Кўриб турганингиздай, 14 январь бизнинг мамлакатимизда кенг миқёсда
нишонлансада, байрам куни ҳисобланмайди.
132. Мен ишлаётган лицейнинг директори янги ўқув йили бошланиши муно
-
сабати билан кўргазма қуролларини ўз вақтида тайёрламасак, 1 сентябрда
байрам бўлишига қарамасдан ишга чиқишимизга тўғри келишини айтди. У
бизни Мустақиллик куни ҳам ишга чиқариш ҳуқуқига эгами?
Йўқ, эга эмас. Меҳнат кодексининг 132-моддасига мувофиқ, байрам (ишлан-
майдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Ходимларни шу кунлари иш берувчининг
фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина ушбу Кодекснинг
130-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Хусусан, иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари
ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган
66
7-БОБ
бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа
вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Сизнинг ҳолатингизда директор сизни байрам куни ишга жалб қилиш ҳуқуқига
эга эмас. Лекин, ўқитувчилар томонидан ўзларига юклатилган вазифаларнинг ўз
вақтида бажарилмаслиги оқибатида раҳбарият сизларга нисбатан интизомий жазо
чораларини кўриши мумкин.
133. Мен офис-менежери сифатида ишга қабул қилинганимда, менинг меҳнат
таътилим қисқа эканлиги ҳақида хабар қилишди. Йиллик асосий меҳнат
таътилининг энг қисқа чегараси қанча?
Меҳнат кодексининг 134-моддасига мувофиқ, ходимларга ўн беш иш кунидан
кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади.
134. 5 йилдан буён фирмада ишлайман, лекин менга бериладиган йиллик асосий
таътил йигирма кундан ошмайди. Ўтган йили ишхонамизга қиз бола ишга
келди, унинг меҳнат таътили 30 кунни ташкил этади. Бу тўғрими, ахир у
жуда ҳам ёшку, у атиги 17 ёшга тўлган?
Ҳа, тўғри. Сизнинг ҳамкасбингиз узайтирилган меҳнат таътили олишга ҳақли. Меҳнат
кодексининг 135-моддасига кўра 18 ёшга тўлмаган ҳамда ишлаётган I ва II гуруҳ
ногиронларига йиллик узайтирилган асосий таътил берилади (ўттиз календарь кун).
Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос
жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун
ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланга-
нидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик
таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: