Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

ва қандай шартларга эга?
Тўлиқсиз иш вақти — бу, Меҳнат кодексининг 119-моддасига мувофиқ, ходим 
билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида 
ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб 
қўйилишидир.
Бунда иш берувчи Меҳнат кодексида (229-модда), шунингдек меҳнат тўғрисидаги 
қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходимнинг 
илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақтини белгилаб қўйиши шарт. Меҳнат Кодексининг 
229-моддасида ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга 
тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи 
бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган 
шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз 
иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.
Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таъти-
лининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини 


62
6-БОБ
бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган 
маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.
120. Айрим одамлар ҳафтасига 5 кун ишлашади, бошқаларда эса, шанба иш 
куни ҳисобланади. Қонунга мувофиқ қайси график тўғри ҳисобланади?
Ҳар иккала графикка Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида йўл қўйилади. 
Меҳнат кодексининг 120-моддасига мувофиқ, иш ҳафтаси икки кун дам оли-
надиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган олти кунлик иш 
ҳафтаси бўлиши мумкин. Иш ҳафтасининг тури ва иш вақти режими (кундалик 
иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги 
танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда 
ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан 
сменага ўтиш тартиби) корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал 
норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, — ходим билан иш 
берувчининг келишувига биноан белгиланади.
121. Менинг эрим ҳафтасига икки марта тунги сменада ишлайди. Иш берувчи 
уни бир неча маротаба тунги ишдан сўнг, яна кейинги тўлиқ кунга ишга 
қолдирди. Қонунда ходимни қарийб бир сутка кетма-кет ишлашга мажбур 
қилишга рухсат этиладими?
Йўқ, рухсат этилмайди. Ходимни ишга икки смена кетма-кет жалб қилиш 
тақиқланади.
Ходимни тунги вақтда ишга жалб қилиш Меҳнат кодексида белгиланган 
чекловларга амал қилинган ҳолдагина амалга оширилади.
Бундан ташқари, сменали иш меҳнат кодексининг 123-моддасига асосан жамлаб 
ҳисобга олинади. Бунда ҳисобга олинадиган давр 1 йилдан, кундалик иш вақти 
12 соатдан ортиб кетмаслиги керак. Иш сменасининг муддати 12 соатдан иборат 
бўлганда, шунингдек, меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ва ўта зарарли 
ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.
122. Байрам кунлари арафасида совғаларни ўз вақтида тайёрлаш ва озиқ-овқат 
маҳсулотларини сотиб олиш қийин бўлади. Мен иш берувчидан байрам кунлари 
арафасида бир оз олдинроқ руҳсат сўрашим мумкинми?
Албатта мумкин. Меҳнат кодексининг 121-моддасига мувофиқ бу иш берувчи-
нинг мажбурияти ҳисобланади: «Байрам (ишланмайдиган) кунлари (131-модда) 
арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир 
соатга қисқартирилади».


63
6-БОБ
123. Қайси иш вақти тунги иш вақти деб ҳисобланади?
Меҳнат кодексининг122-моддасига мувофиқ, соат 22-00 дан 6-00 гача бўлган вақт 
тунги иш вақти ҳисобланади. Агар ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) 
муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир 
соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish