Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

135. Бир йилдан буён ўриндошлик асосида эстрада-цирк коллежида ишлайман. 
Айни пайтда таътил олишим мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 133-моддасига кўра, барча ходимларга, шу 
жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини 
тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат 
таътиллари берилади. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги
297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча 
касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 16-бандига кўра, 
ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар 
ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили 


67
7-БОБ
билан бир вақтда берилади. Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи йилида 
ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил 
учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.
136. Мен яқинда корхонага бошчилик қила бошладим ва ходимларнинг ҳаммаси 
қўшимча таътилга чиққанлигини аниқладим. Холбуки, ходимлар меҳнат 
шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлмаганлар ҳамда оғир 
ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишламаганлар. Уларга олдинги 
раҳбарият томонидан берилган қўшимча таътиллар қонунийми?
Меҳнат кодексининг 136-моддаси 3-чи қисмига кўра, қўшимча таътиллар 
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шарт-
номасининг шартларида назарда тутилган бўлиши мумкин.
137. Мен меҳнат шароити ноқулай бўлган корхонада ишлайман ва шу сабабли 
бизга қўшимча таътиллар берилади. Бериладиган таътилнинг давомийлиги 
бўйича чекловлар борми?
Ха, бор. Меҳнат кодексининг 140-моддасига мувофиқ йиллик таътилнинг 
умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий 
таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади.
Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда 
уларнинг умумий муддати қирқ саккиз иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас.
138. Мен 10 ой ишладим ва меҳнат таътилига чиқиш жадвалига кўра мен 
таътилга чиқишим керак. Айтингчи, таътилнинг муддати ишланган вақт 
миқдорига боғлиқми?
Ҳа, боғлиқ. Меҳнат кодексининг 141-моддасига мувофиқ таътиллар муддатини 
ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир 
тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш 
йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар 
бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.
139. Мен бу йил икки ой иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқдим. Йиллик 
асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқишда 
иш берувчи ушбу даврни ҳисобга оладими?
Бу жамоа шартномаси ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд 
меҳнат шартномасида кўрсатилганлигига боғлиқ. Хусусан, Меҳнат кодексининг 


68
7-БОБ
142-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жамоа шартномасида, корхонанинг 
бошқа локал ҳужжатида, меҳнат шартномасида хусусан иш ҳақи сақланмаган 
ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кўп бўлган таътил вақтини ҳам 
йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажига қўшиш 
назарда тутилиши мумкин.
140. Ўтган йилнинг охирида бизнинг корхонада таътилга чиқиш жадвали 
тузилган эди. Бироқ, мен уйланишга қарор қилдим ва белгиланган муддатдан 
олдинроқ таътилга чиқмоқчиман. Таътилнинг муддатини ўзгартиришни 
сўраб иш берувчига мурожаат қилсам бўладими? Иш берувчи таътилни янги 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish