57-расм. Қизил денгиз рифтининг ривожланиши
.
200
маълумотлар билан тасдиқланди. Материклар дрейфи ҳақидаги гипотеза
кейинчалик литосфера плиталари тектоникаси назарияси даражасигача
кўтарилди ва у энди Ер ҳақидаги фанларда умумий қабул қилинган
концепция бўлиб қолди.
Литосфера плиталари тектоникаси назариясида геодинамик
вазиятлар тушунчаси - литосфера плиталари билан муайян муносабатда
бўлган характерли геологик структуралар муҳим аҳамиятга эга. Муайян
бир геодинамик вазиятда бир хил тектоник, магматик, сейсмик ва
геокимёвий жараёнлар кечади.
XX аср бошларида назарий геологиянинг асоси сифатида
контракцион гипотеза ҳукмрон бўлган. Ер пиширилган олма каби
совийди ва унинг сиртида ажинлар сингари тоғ тизмалари вужудга
келади. Бу ғояни бурмали минтақаларни ўрганиш асосида яратилган
геосинклиналлар назарияси ривожлантирган. Дастлаб ушбу назария
Джеймс Дан томонидан таърифланган бўлиб, у контракцион гипотезани
изостазия тамойили билан бойитган. Ушбу тамойилга биноан Ер пўсти
гранит (континентлар) ва базальт
қатламларидан (океанлар) таркиб
топган. Ер пўстининг сиқилганида океанларда - ботиқликларда
тангенциал
кучлар
вужудга
келиб,
континентларни
сиққан.
Континентлар кўтарилиб, тоғ тизмаларини ҳосил қилган ва кейинчалик
нурашга учраган. Нураш туфайли ҳосил бўлган материаллар ташиб
келтирилиб, ботиқликларда ётқизилган.
Бу схемага немис метеоролог - олими Альфред Вегенер қарши
чиққан. У 1912 йилнинг 6 январида Немис геологлари жамиятининг
мажлисида материклар дрейфи тўғрисида маъруза қилган. Ушбу
назарияга туртки берган нарса Африканинг ғарбий ва Жанубий
Американинг шарқий соҳиллари кўринишининг ўзаро мос келиши
бўлган. Агар ягона материкнинг парчаланишидан ҳосил бўлган бу
201
континентларни ўзаро яқинлаштирилса, улар ўзаро жипс ҳолда
туташади. Унинг тахминича ҳозир Атлантика океанининг ҳар иккала
томонида
жойлашган
континентлар
қачондир
Пангей
суперконтинентининг таркибида бўлган.
Вегенер ушбу материклар соҳилларининг мос келиши билангина
чекланиб қолмасдан, бошқа далилларни ҳам қидирган. Бунинг учун у
ҳар иккала континент соҳилларининг геологиясини ҳам ўрганган ва
соҳиллар туташтирилганидагидек мос келувчи кўпчилик мураккаб
геологик мажмуаларни топган. Ушбу назариянинг исботи бўлиб
палеоиқлимий қайта тиклаш, палеонтологик ва биогеографик
аргументлар олдинга чиқди. Кўплаб ҳайвонлар ва ўсимликлар
Атлантика океанининг ҳар иккала томонлари бўйлаб чегараланган
ҳудудларда тарқалган бўлиб чиқди. Улар бир-бирига жуда ўхшаш, аммо
минглаб километрли океан суви билан ажратилган. Уларнинг океан
акваторияси орқали ўтганлигини тасаввур қилиб ҳам бўлмайди.
1915 йилда Альфред Вегенер континентлар дрейфи ҳақидаги
гипотезасини чоп эттирган. Вегенернинг гипотезаси чоп этилганда
бутун геологлар жамияти унинг устидан кулишган. Аммо 50 йил ўтиб
геологларнинг кўпчилиги Вегенер гипотезасидаги асосий ҳолатларнинг
тўғрилигига ишонч ҳосил қилишган.
Бундан ташқари, Вегенер геофизик ва геодезик далиллар қидирган.
Аммо ўша вақтда фан континентларнинг ҳозирги ҳаракатларини қайд
қилиш даражасида юқори бўлмаган. 1930 йили Вегенер Гренландияда
экспедиция вақтида ҳалок бўлган, аммо у ўлимидан олдин назариясини
илмий жамият қабул қилмаганини эшитган.
Бошида Вегенернинг
материклар
дрейфи назарияси
олимлар
томонидан яхши қабул қилинган, аммо 1922 йили у бир неча машҳур
мутахассислар томонидан қаттиқ танқидга учраган. Ушбу назарияга
202
қарши бўлган бош аргумент литосфера плиталарини ҳаракатга
келтирувчи куч муаммоси бўлган. Вегенер континентлар океан тубидаги
базальт қатлами юзаси бўйича ҳаракатга келади деб ўйлаган, аммо бу
жараён учун манба - ҳали номаълум бўлган улкан куч керак эди.
Литосфера плиталари ҳаракатининг манбаси сифатида Кориолис кучи,
прилив оқимлар ва бошқа сабаблар тахмин қилинган. Аммо оддий
ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, уларнинг барчаси биргаликда улкан
континентал блокларни суриш учун етарли бўлмаган.
Иккинчи
Жаҳон
Урушидан
сўнг
океан
туби
фаол
ўрганилабошланди
ва
Вегенер
ғояларини
тасдиқловчи
янги
маълумотлар олинди. Бу маълумотлар океан тубининг топографияси,
океан пўстининг ёши ва магнит майдони аномалияси билан боғлиқ
бўлган. Зилзилалар ва вулканларнинг тақсимланиши ҳам Вегенернинг
дунёқарашига мос келган. Зилзилаларнинг ва вулканларнинг кўпчилиги
литосфера плиталари орасидаги чегара бўйлаб содир бўлади.
Вегенер назариясини танқид остига олган олимлар фақат
континентларни ҳаракатга
келтирувчи кучларга эътибор беришган ва
назарияни тасдиқловчи кўпчилик далилларни эътиборга олишмаган.
Альфред Вегенернинг ўлимидан сўнг материклар дрейфи назарияси
нотўғри деб амалда четлаштирилган, олимларнинг аксарият қисми
тадқиқотларини геосинклиналлар назарияси доирасида олиб борган.
Аммо улар ҳам турли континентлардаги ҳайвон ва ўсимликларнинг бир
хил тарқалишини тушунтириши лозим эди. Шунинг учун кейинчалик
сув остидаги қолиб кетган материклар орасидаги туташтирувчи
қуруқлик кўприкларини ўйлаб топишган. Бу Атлантиданинг келиб
чиқиши ҳақидагига ўхшаш яна бир афсона эди, холос. Шуни таъкидлаб
ўтиш лозимки, дунёда катта обрўга эга бўлган олимларнинг тайзиқига
қарамасдан
баъзи
олимлар
материклар
ҳаракати
соҳасидаги
203
тадқиқотларини давом эттиришган. Масалан, дю Туа (
Alexander du Toit
)
Ҳимолай тоғларининг ҳосил бўлишини Ҳиндистон ва Евросиё
литосфера плиталарининг тўқнашиши орқали тушунтирган.
Горизонтал ҳаракатларни истисно қилувчи
фиксистлар
ва
континентларнинг горизонтал ҳаракатларини қўллаб - қувватловчи
мобилистлар
орасида кечган
суст кураш 1960-йиллари жуда
кескинлашиб кетди.
1960-инчи йиллари шаклланган литосфера плиталари тектоникаси
назарияси ҳам континентлар дрейфини тасдиқлайди. Иккита океан
плиталари ёки океан ва континентал плиталари ўзаро яқинлашаётганда
субдукция зонаси шаклланади – океан плитаси континентал плита
остига шўнғиб, йўқолиб кетади.
1960-инчи йилларнинг бошларида Дунё океани туби рельефининг
харитаси тузилади. Унда океанларнинг ўртасида чўкиндилар билан
қопланган абиссал текисликларга нисбатан 1,5-2 км баланд кўтарилган
ўртаокеан тизмаларининг жойлашганлиги кўрсатилган (қаранг: 157-
расм). Бу маълумотлар Р. Диц ва Гарри Хесс томонидан 1962-1963
йиллари спрединг гипотезасининг яратилишига сабабчи бўлган. Бу
гипотезага мувофиқ мантияда 1см/йил тезликдаги конвекция
жараёнлари кечади. Юқорига ҳаракатланувчи конвекция оқимларининг
тармоқлари ўртаокеан тизмалари ўқ қисмининг тагида ҳар 300-400
йилда бир марта океан тубини янгиловчи мантия материалини чиқаради.
Континентлар, Альфред Вегенер ўйлагандек, океан пўсти юзасида эмас,
балки литосфера плиталари мантия юзасида сурилади. Спрединг
концепсиясига мувофиқ, океан ҳавзаси структуралари доимий, барқарор
эмас, континентлар эса барқарордир.
1963 йили спрединг гипотезаси океан тубида йўл-йўлли магнит
аномалияларининг кашф этилиши туфайли бақувват таянчга эга бўлди.
204
Улар океан тубидаги базальтларда магнитланишни қайд этувчи Ер
магнит майдони инверсияси ёзуви сифатида талқин қилинди. Шундан
сўнг литосфера плиталари тектоникаси Ер ҳақидаги билимлар соҳасида
ўзининг салб юришини бошлайди. Бу ғоянинг тарафдорлари кескин
ошиб борди.
Ҳозирги вақтда литосфера плиталари тектоникаси назарияси
литосфера плиталари ҳаракат тезлигини бевосита ўлчовчи аниқ
асбоблар ва сунъий йўлдошларнинг навигация тизимлари (GPS)
ёрдамида тасдиқланди. Шундай қилиб, олиб борилган кўп йиллик
тадқиқот натижалари литосфера плиталари тектоникаси назариясининг
асосий ҳолатларини тасдиқлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |