Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Органоген чўкиндилар.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ранг-баранг 
бўлган шельфда органоген чўкиндилар кенг тарқалган бўлади. 
Оҳакли скелетга эга бўлган маржонлар туфайли шельфда маржон 
рифлари ва уларнинг нураш маҳсулотларидан таркиб топган органоген 
карбонатли чўкиндилар ривожланади. 
176-расм. Соҳил гравийлари. 
177-расм. Соҳил қумлари. 


437 
Маржон рифлари
.
Сув ҳавзаларининг тубига ёпишган колониал 
организмлар скелет ҳосил қилиш учун кальций карбонат ажратиб 
чиқаради ва маржонли, мшанкали, сувўтли ва бошқа турдаги рифларни 
қуради. Улар қуруқликдан шельфга терриген материал кам 
келтириладиган шароитларда ривожланади. 
Маржон рифлари Дунё океанининг тропик минтақасидаги 
шельфларда тарқалган. Уларнинг ҳосил бўлиши қуйидаги асосий 
шароитлар билан чекланган. 
- 100 м дан чуқур бўлмаган саёзлик, одатда 50-60 м. 
- 18°С дан паст ва 36°С дан ортиқ бўлмаган ҳарорат. 
- Нормал шўрлик (30-35 ‰). 
- Яхши ёритилганлик. 
- Зоопланктон учун етарли миқдорда озуқа. 
- Ёпишиб яшаш учун қаттиқ субстрат.
Маржонлар совуқ сув оқимлари ўтадиган соҳилбўйида ҳамда 
лойқаси кўп бўлган ва чучук сувли йирик дарёлар куюладиган жойларда 
учрамайди. Турли маржонлардан ҳосил бўлган рифлар турли тезликда, 
йилига 5-7 мм дан 20 см гача ўсади. Риф қурилмаларининг қалинлиги 
бир неча юз метрдан минглаб метргача бориши мумкин. Риф қурувчи 
организмлар саёз ҳавзаларда яшаганлиги туфайли рифлар устига 
маржонларнинг янги колониялари ўсиши учун денгиз туби муттасил 
чўкиши лозим.
Маржон рифларининг қуйида учта асосий турлари ажратилади: 
- соҳилбўйи; 
- тўсиқ (барьер); 
- атолл. 
Соҳилбўйи рифлари
бевосита соҳилдан ёки унга яқин жойдан 
бошланади, материк соҳили бўйлаб чўзилиб кетган бўлади ва океанга 


438 
қараб аста-секин пасайиб боради (178-расм). Уларнинг кенглиги бир 
неча юз метрни ташкил этади.
Рифнинг ташқи четида ўсаётган маржонлар ва оҳакли сувўтлари 
жойлашган бўлади. Унининг соҳилга қараган ички томони ўлган 
маржонлардан иборат бўлиб, уларнинг орасида игнатанлилар, 
моллюскалар, фораминифералар ва б. яшайди.Маржон рифларининг 
ҳайвонот ва ўсимлик дунёси жуда хилма-хил бўлади. Отлив пайтида 
рифлар сув сатҳидан кўтарилиб, қуриб қолади. Соҳилбўйи рифлари 
Гавай оролларида ва Тинч океанининг кўпчилик оролларида 
ривожланган (179-расм). 
Тўсиқ рифлари
соҳилдан узоқда чўзиқ қаторлар сингари 
кўринишга эга бўлади. Соҳилдан маржон рифларининг абразияси 
қумлар ва иллар тўпланган кенг текис саёз аккумул-ятив лагуна билан 
ажралган бўлади. Тўсиқ рифларининг ташқи 45-60° га борадиган катта 
нишаблига билан фарқ қилади, 1000-1100 м чуқурликкача етиб боради; 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish