311
элемент
юза
шароитида
кечадиган
оксидланиш-тикланиш
реакцияларида фаолдир. Улардан биринчиси – кислород кўплаб
оксидланиш жараёнларида қатнашади. Бошқа элемент – темир нураш
маҳсулотларига ранг берувчи бирикмалар ҳосил қилади.
Сульфидларга бой бўлган чўкинди жинсларда темир ва олтин-
гугуртнинг оксидланиши ва гидратацияси кузатилади. Темир, шу-
нингдек бошқа металларнинг сувли ва сувсиз сульфатларга ўтиши
амалга ошади. Икки валентли металларнинг сульфатлари кислород, сув
ва сульфат кислотали муҳитда оксидланади ва уч валентли метал
сульфатларига айланади. Бунда бир қатор минераллар ҳосил бўлади.
Сульфатли бирикмалар ҳосил бўлиш жараёнида
сульфат кислота
ҳам пайдо бўлади. Унинг бир қисми икки валентли метал
сульфатларининг уч валентли сульфатларгача оксидланишига сарф
бўлади. Кўп ҳолларда сульфатлар осон эрийдиган бирикмалар бўлиб,
грунт сувлари билан эритмалар шаклида олиб кетилади. Фақат саҳро ва
яримсаҳродаги қуруқ иқлим шароитидагина метал сульфатлари нураш
қобиғида сақланиб қолади ва тўпланади.
Уч валентли темир сульфатлари юқори
эрувчанликка эга
бўлишидан ташқари турғун бўлмаган (беқарор) бирикмалардир. Улар
асосан гидролизланади ва эритмалардан темир гидрооксидлари тарзида
чўкмага ўтади.
Сульфидларнинг оксидланишидан ҳосил бўлган сульфат кислота
бошқа бирикмалар, хусусан карбонатлар ҳамда калий, кальций, натрий,
магний, алюминий ва темирли эритмалар билан реакцияга киришиб,
камроқ эрувчанликка эга бўлган сульфатлар: гипс, аччиқтошлар, ярозит,
алунит, алюминит ва бошқалар ҳосил бўлади.
Шундай қилиб, сульфидли тоғ жинсларининг нураш жараёнида
қуйидаги минераллар: темир гидрооксидлари, мелантерит, гипс,
312
аччиқтошлар, ярозит, алунит ва бошқа оғир металларнинг сульфатлари
вужудга келади.
Сульфатларнинг ҳосил бўлиши нордон муҳитда (рН < 7) кечади.
Бунда карбонатлар ва фосфатлар тўла эриш даражасигача парчаланади
ва сульфатлар, баъзан кремнезём билан ўрин алмашиниши кузатилади.
Оксидланиш реакциясида қатнашувчи бешинчи элемент – углерод
органик моддалар ҳисобига вужудга келади ва карбонат ангидрид ҳосил
қилади:
С
6
Н
12
О
6
+ 6О
2
=6СО
2
+ 6Н
2
О
Ушбу реакция натижасида ҳосил бўлган СО
2
кейинчалик эриш ва
гидролиз жараёнларида қатнашади.
Органик углероднинг оксидланиши микроорганизмлар (бакте-
риялар) таъсирида кечади ва реакция натижасида ажралиб чиққан
энергиядан фойдаланади.
Микроорганизмлар темир, марганец ва
олтингугуртнинг оксидланишида қатнашади. Улар нураш билан боғлиқ
бўлган бошқа реакцияларнинг кўпчилигида ҳам бевосита ёки билвосита
иштирок этади. Лишайниклар, сувўтлари ва мохлар нурашнинг фаол
омиллари ҳисобланадилар. Улар силикатли минераллардан катионларни
ўзлаштириб олиши мумкин ҳамда эриган ва аморф кремнезёмни сиқиб
чиқаради. Минералларнинг парчаланиши қисман ўсимлик илдизларида
ҳосил бўладиган органик кислоталар таъсирида кечади.
Органик
кислоталар чириётган органик материалларда бактериялар фаолияти
туфайли ҳосил бўлади.
Нураш муҳитининг нордон шароити дала шпатлари, слюдалар ва
гидрослюданинг каолинитлашишига ва баъзи ҳолларда
эркин
кремнезём гидратларининг ҳосил бўлишига олиб келади.
313
Хусусий ҳолда гидратация жараёни ангидриднинг гипсга ай-
ланишида кузатилади. Темир минералларининг (гематит, гётит, ле-
пидокрокит ва б.) гидратациясида темир гидрооксидлари вужудга
келади.
Гипергенез зонасида моддаларнинг эриши ва эритма тарзида юза
ва ерости сувлари билан олиб чиқиб кетилиши ҳам муҳим аҳамиятга
эга.
Галогенлар, сульфатлар, нитратлар осон эрувчи, карбонатлар ва
фосфатлар кам эрувчи бирикмалар саналади.
Бунга органик ва
анорганик кислотали сувлар айниқса фаол таъсир кўрсатади.
Кимёвий нураш бўшоқ вулкан туфларида жадал кечади. Бунда
уларнинг орасига агресссив сув кириб бориши учун юқори даражадаги
ғоваклиги ва киритувчанлиги муҳим аҳамиятга эга (112-расм).
Кимёвий нураш маҳсулотларини 4 гуруҳга бўлиш мумкин: 1)
нураш қобиғидан чиқиб кетадиган эрувчи компонентлар (Na
+
Ca²
+
, K
+
,
Do'stlaringiz bilan baham: