308
дан кичик бўлса, муҳитнинг нордонлигини, 7 дан катта бўлса, аксинча,
ишқорийлигини билдиради.
Эритманинг рН кўрсаткичи
ундаги барча кислота, тузлар ва
асосларнинг диссоциацияси ёки гидролизи туфайли ҳосил бўлган
водород ионларининг умумий концентрациясини ифодалайди.
Табиий сувларнинг рН кўрсаткичи унда эриган карбонат
ангидриднинг умумий миқдорига боғлиқ.
Сувда эриган СО
2
кучсиз ва
беқарор карбонат кислотани (Н
2
СО
3
) ҳосил қилади. Карбонат
кислотанинг диссоциацияси (Н
+
ва НСО
3
-
) муҳитнинг нордонлигини
оширади.
Ҳавода карбонат ангидриднинг миқдори 0,03% га тенг.
Сувда у
ўнлаб ва юзлаб марта кўп эриган бўлади. Карбонат кислота муҳитнинг
рН кўрсаткичини пасайтиради, яъни унинг нордонлигини оширади.
Нордон сувлар карбонатли бирикмаларни эритади ва силикат
асосларини сиқиб чиқаради.
Карбонат ангидриднинг манбаи бўлиб
тирик организмларнинг
ҳаёт-фаолияти, органик қолдиқлар ва карбонатли бирикмаларнинг
парчаланиши ва вулканизм жараёнлари ҳисобланади. Карбонат
кислотанинг миқдори ботқоқ сувлари ва торфяникларда юқори бўлади.
Кимёвий нурашда сульфидларнинг оксидланишидан ҳосил бўлган
сульфат кислота ва органик материалларнинг чириши туфайли вужудга
келган гумин кислоталари ҳам катта аҳамиятга моликдир.
Оксидловчи-тикловчи муҳит.
Муҳитнинг оксидлаш ёки
тиклаш
хусусиятлари оксидловчи–тикловчи имконияти (Еh) билан белгиланади.
Оксидланган моддалар кам электронларга эга ва шунинг учун ҳам улар
тикланган моддаларга нисбатан юқорироқ электр потенциалига
(имкониятига) эга бўлади. Муҳитнинг Еh кўрсаткичи милливольтларда
(мв) ўлчанади.
309
Табиий сувларнинг Еh кўрсаткичи
газ режими билан тартибга
солинади. Юза сувларининг Еh кўрсаткичи -300 мв дан +500 мв гача
ўзгаради. Водородсульфидли ил чўкиндиларида у 0 дан паст бўлиб, -
300 мв гача камаяди.
Бирикманинг Еh кўрсаткичи қанча паст бўлса, унинг бошқа
моддаларни тиклашда фаоллиги шунча юқори бўлади ва ўзи
оксидланиш хусусиятига эга бўлган кучли тикловчидир. Аксинча, Еh
кўрсаткичи қанча юқори бўлса, у шунча кучли оксидловчидир. Шу
ўринда тикланган моддалар оксидловчилар бўлиб саналади. Бинобарин,
улар оксидлаш жараёнида бошқа моддалардан кислородни бириктириб
олиш хусусиятига эгадир.
Нефтли сувларда тикловчи бўлиб водородсульфид, икки валентли
темир ионлари ва углеводородлар (нефт, газ) ҳисобланади. Нефтли
сувларда Еh кўрсаткичи паст, манфий бўлади.
Кимёвий нураш кимёвий жараёнларнинг 5 турини: 1) эриш, 2)
гидролиз, 3) ион алмашув, 4) оксидланиш ва 5) органик реакцияларни ўз
ичига олади.
Эриш
минералларнинг ион ёки коллоид эритмага ўтишидан
иборат. Кўплаб минералларнинг эрувчанлиги жуда паст. Жинс ҳосил
қилувчи минералларнинг катта қисми кам миқдорда эрийди. Кенг
тарқалган минераллар галит (NaCl) энг юқори
эрувчанлик даражасига
эга. Гипснинг эрувчанлиги галитникига қараганда 40 марта кам.
Кальцит тоза сувда ёмон эрийди. Аммо кальцитнинг эриши сувда
эриган карбонат ангидрид, яъни карбонат
кислота эвазига амалга
ошади:
СаСО
3
+ Н
2
СО
3
= 2НСО
3
-
+Са
2+
.
310
Карбонат ангидрид табиий сувларга атмосферадан ва органик
моддаларнинг парчаланишидан ўтади. Сувда карбонат ангидрид қанча
кўп бўлса, унда шунча кўп кальцит эрийди. Кальцит, арагонит, магнезит
ва доломитнинг сувда эриши ўхшаш ҳолда кечсада, магнезит ва
доломит кальцит ва арагонитга нисбатан секин эрийди.
Do'stlaringiz bilan baham: