текшириш йули билангина аниқлаш мумкин, холос. Бундай бе-
морлар купинча касалхонага ётқизилмайди, -шунга кура улар
инфекцияни тарқатиб юраверади. Бурун, ҳалқум, томоқ шиллиқ
пардасининг сурункали яллирланиши бактерия ташиб юрувчилик
хўодисаси пайдо булишига қулайлик турдиради.
Менингококк ин-
фекқиясининг эпидемияси вақтида бактерия ташувчилик инфекция
учоқларида 20—30 фоизгача купаяди, яъни уша ердаги соглом
кишиларнинг 20—30 фоизи инфекция манбаи булади. Эпидемия-дан
боища вақтларда, касаллик спорадик
тарзда учраб турадн-ган
маҳалларда бактерия ташувчилар инфекция у'чогида 1—3 фоизгача
камаяди. Менингококк инфекцияси 14 ёшгача булган болаларда ва
ёш одамларда купроқ учрайди. Менингококк инфекцияси билан
касалланиш урта ҳисобда ҳар 10—15—25 йил оралаб купайиб туради.
Бу инфекция эпидемияси купинча мактаб ва бог-ча болалари
орасида бошланади.' Бундай шароитларда
аввало назофарингит ва
бактерия ташиб юрувчилик купаяди, кейин менингококк менингити
ва инфекциянинг умумийлашган, таркоқ хиллари учрай бошлайди.
Менингококк инфекцияси киш ва куклам фаслида (февраль-май
ойларида) купаяди.
Инфекция хаво-томчи йул билан юқади. Бемор йуталганида,
аксирганида ва гапирганида тупук заррачалари билан менингококк-
ларни ташқарига чиқаради. Бу менингококклар идиш-товоқ, сочиқ ва
бошка буюмларга тушади ва шу буюмларни тутган
одамга инфекция
осонгина юқади.
Патогенези. Менингококк бурун, ҳалқум шиллиқ пардаси орка-ли
организмга киради. Менингококк юққанларнйнг 20—30 фоизида
рийофарингит бошланиб, у симптомсиз утади. Баъзан менинго-
кокклар шиллиқ пардадаги маҳаллий тусиқлардан
осонгина утиб,
лимфа ва қон орқали бутун организмга тарқалади ва шундай қилиб
умумийлашган, таркок иифекқион жараён, яъни менингококк
бактериемияси (септиқемия) бошланишига сабаб булади.
Менингококк септиқемиясида беморнинг ахволи огир булади,-
тери, кул-оёқ буримлари ва кузнинг қон томир пардасига қон
қуйилади. Касалликнинг бундай хилини менингококкқемия (ме-
нингококк инфекцияеининг менингитсиз утадиган хили) деб юри-
тилади.
Купинча менингококклар гемато-ликвор тусиқни енгиб утиб,
бош миянинг юмшоқ
пардасини зарарлайди, бунда менингит бош-
ланади.
Демақ менингококк менингити бу касалликнинг бир курини-
шидир.
Яллигланиш жараёни бошқа қушни туқималарга (бош мия, орқа
мия, эпендимага) ҳам утадиган булса, касалликнинг бошқа
клиник
формалари (менингоэнцефалит, миелит, эпендиматит симп-томлари)
пайдо булади.
Патоморфологияси. Менингококк менннгитида асосий наголо-
гик узгаришлар бош миянинг юмшоқ пардасида юз беради. Яллиг-
180
ланиш жараёни натижасида бош миянинг асос қисмк йиринг билан
қопланади. Кейиичалик бу йиринг инфильтрати бош мияга ва орқа
мияга тарқалади. Яллигланиш мия қон
томирларига утиши нати-
жасида эндоартрит ва панфлебит бошланади. Бу эса уз навбатида қон
ҳаракатини қийинлаштиради.
Бош мия қонга~тулиб, шишади ва куп жойига қон қуйилади. Мия
к/эринчаларида йиринг тупланади.
Бош ва орқа мия зараряаниши натижасида энцефалит, миелит
симптомокомплекслари пайдо булади (фалажлар, тутқаноқ ту-тиш'и,
психика бузилиши).
Яллигланиш жараёни суна бошлагач (касалликнинг 2—3-ҳаф-
таларида), фибрин ва йирингли экссудат камайиб бориб,
кейин
йуқолади. Касаллик узоқ чузилган баъзи ҳолларда йирингли экссудат
урнида бириктирувчи туқима пайдо булади. Бу тукдма орка мия
суюқлигининг нормал ўаракатига тусқинлик қилади, нати-жада мия
қоринчасида суюқлик куп йирилиб қолишига сабаб булади.
Do'stlaringiz bilan baham: