ЭНТЕРОБИОЗ
Энтеробиозни майда думалоў гижжалар қузратадн. Бу гижжа
уррочисининг узунлиги 9—12 мм, эркагиники 3—4 мм келади. Улар
одам ингичка ичагининг пастки қисми ва йурон ичагида яшайди.
Энтеробиоз
перорал*.
контагиоз
гельминтоздир.
Етарли
ривожланган ургочи гижжа ичакдан ташўарига чиқиб, анус атро-
фида тухум қуяди ва ҳалок булади. Уррочи гижжалар асосан ке-часи
ичакдан чиқадилар, бу анус атрофини қаттиқ қичитади. Ту-хумдан
2—4—5 соат утгач етук личинка чиқади. Бу
личинкалар-нинг
ривожланиши учун 36° ҳарорат, 90—100% намлик қулай шароит
ҳисобланади. Бемор қашинганда қулига, тирноқ орасига етук
тухумлар урнашиб қолади. кулига гижжа тухумини ёпишти-риб
олган одам аввало гижжани қайтадан узига юқтиради. Шу билан
бирга ундаги етук тухумлар бошка
СОРЛОМ
одамларга ҳам юқади. Бу
гижжа бошқаларга ҳар турли буюмлар, масалан идиш-товоқлар,
ринчокугар орқали юқиши мумкин.
Патогенези ва патанатомияси. Бу гижжанинг личинкаси ингичка
ичакнинг пастки қисми ва йугон ичакда 12—14 кун даво-мида
балогатга етади, улар 3—4 ҳафта яшайди. Доимо аутосупе-ринвазия
қайталаниб туради. Одам ичагида юзлаб гижжалар яшаши мумкин.
Ича'к шиллиқ
пардаларида некроз, яллигланиш ва қон ўуйилишига
хос белгилар кўринади. Бу гижжалар урма-лаб, аёллар жинсий
органига кириши ва вульвит, вагинит, эндо-метритга сабаб булиши
мумкин. Булардан ташқари бемор орга-низмида аллергия ҳолати юз
беради.
Клиникаси. Энтеробиозда анус атрофи, оралиқ соҳа (промеж-
ность) ва жинсий аъзолар қаттиқ қичийди. Болалар инжиқ
булиб
қолади. Уйк_уси бузилади, иштаҳаси ёмон булади, баъзан қорни
огрийди. Қаттиқ қичиш катта ёшдаги одамларни ҳам анча та-жанг
қилиб қуяди. ўичиш шу даражада буладики, катта одам бошқалар
олдида уялмай қашинишга одатланиб қолади.
Доимий қичинқш оқибатида оралик соҳада, анус атрофида
пиодермия ривожланиши мумкин. Беморнинг уйқуси бузилади, тажанг
булиб қолади, иш қобилияти камаяди. Баъзи болаларда тутқаноқ
тутиши мумкин. Касаллик орир утганда беморларнинг кунгли айнаб
қайт қилади, баъзан шилимшиқ ва қон аралаш
ичи кетади, метеоризм
аниқланади. Баъзан
1
бу гижжалар чувал-чаигсимон ичакка ўрмалаб
кириши ва аппендиқит ривожланиши мумкин, бошқа ҳолларда
нккиламчи инфекция қушилади.
к
Диагностикам. Бу гижжа баъзан
бемор ахлатига аралашган
1
ҳолда кўринади.
Уларни топиш учун
ёпишқоқ полиэтилен лента-ни анус атрофи терисига суйкаб сунгра
микроскоп остида кўри-лади.
Давоси. Ванкин яхши натижа беради. У эрталаб нонуштадан сўнг
5 мг/кг ҳисобидан бир марта берилади. Комбантрин бемор
овқатланаётган вақтда катта ёшдаги беморга 10 мг/кг ҳисобидан бир
марта берилади. 6 ойдан 2 ёшгача болаларга 125 мг, 2—6
24В
\
ёшгача — 250 мг, 6—12 ёшгача 500 мгдан бир марта берилади.
Вермакс ҳам яхши таъсир қилади. У болаларга бир кунда 2,5— 3
мг/кг ҳисобидан берилади. Катта ёшдаги беморларга 100 мг дан бир
кунда 2 маҳал ичирилади. Лидамин 10 мг/кг ҳисобидан бир марта
берилади. Зарурият булганда 2 ҳафтадан сунг шу даволаш курсини
қайтариш мумкин. Пиперазин бир ёшгача болаларга — 0,4 грамм,
2—3 ёшли болаларга — 0,6 грамм, 4—6 ёшдаги болаларга— 1
грамм, 7—9 ёшдаги болаларга— 1,5 грамм, 10—14 ёш-дагиларга —2
грамм ва 15 ёшдан катталарга — 3 грамм берилади. Ана шу дозадаги
дорини бир кунда 2—3 булиб овқатланишдан 30 минут олдин
берилади. Даволаш курси 5 кун давом этади. 7—10
кун оралаб
даволаш курсини қайтариш мумкин.
Аутосуперинвазияга йул қуймаслик жуда муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: