Oyina uz kutubxonasi УЎК



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/47
Sana01.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#475919
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47
Bog'liq
Юрак бўронлари. Роман-эссе

21 АВГУСТ:
«Кундузги концерт яхши бўлди. Мени 
жуда зўр ºабул ºилишди. Концертдан сўнг 
Oyina.uz kutubxonasi


67
Франция эстрада юлдузи Лина Рено ўз та-
ассуротлари ва ³аяжонларини сўзлаб берди. 
Менга «Гранд артист» («Катта артист») деб 
ба³о берди.
Оºшомги концертда циркчилар бўлмади. 
Ёмон ўтди. Концертдан сўнг Марина Вла-
ди келди. Жуда оддий кийинган, камтарин, 
хушмуомала. Самимий фикрлар айтди».
22 АВГУСТ:
«Кун ёмон бошланмади. Импрессарио 
Хеллер билан учрашув бўлди. У «Олимпия» 
са³насида якка ўзимни концерт беришга 
таклиф ºилди. Сўнг ўзим ва репертуарим 
³аºида кўп сўраб-суриштирди. Мен фаºат 
концертнинг бир бўлимига рози бўлдим.
У мени кўп маºтади. «Сизнинг парвозин-
гиз юксак. Сиз – ³одисасиз. Са³нада чи-
накам ³аёт яратасиз. Сизни бошºа маш³ур 
санъаткорлар билан тенглаштириб бўлмайди. 
Демак, Сиз са³нага чиººанда са³на яшайди. 
Ра³мат! Ра³мат! Ра³мат!» деди у ³аяжонла-
ниб.
О, на³отки яна Парижга келсам! Ахир 
шунча санъаткорлар орасидан ёл¾из менинг 
таклиф ºилинишим бахт эмасми?!
О, мен наºадар бахтлиман!»
24 АВГУСТ:
«Мепано сюиз» машинасозлик заводида 
учинчи смена ишчилари билан учрашдик. 
Концерт бердик. Сўнг су³бат бўлди...
Парижда фаºат сайё³ бўлиб яшаш яхши».
28 АВГУСТ:
«Парижда охирги кун! Охирги концерт. 
Алвидо, тунги Париж! Алвидо! Ёки хайр».
Oyina.uz kutubxonasi


68
Париж сафари унинг ³аёт ва ижод 
йўлидаги ёрºин са³ифаларидан бири бўлиб 
ºолди. У дилрабо ºўшиºларини нозиктаъб 
французлар ºалбига му³рлаганда, унинг 
халºи пахта ишºи билан яшар, туну кун 
пахтани ўйлар, бир фарзанди халº номини 
ўзга элларда маш³ур ºилиб юрганидан бе-
хабар эди. Эй, ¾офил халº, эгатлардан бо-
шингни бир нафас кўтар, ºаддингни рост ту-
тиб атрофга боº. Бир жигарбандинг сенинг 
номингни тарих са³ифаларига ºайд этаёт-
ганидан ого³ бўл. Ва бунингдек со³иби ис-
теъдодларинг ºадрига ет! На³от умринг да-
лаларда завол топса!.. Орадан йигирма йил 
ўтиб, ўзбекистонлик адиблардан бири Фран-
циядаги сафари чо¾ида бўлган учрашувда: 
«Ўзбеклардан кимларни биласизлар?» деб 
сўраганида, «Шоир Алишер Навоийни, хо-
нанда Ботир Зокировни», деб жавоб бериш-
ди французлар.
Ўз халºининг номини ўзга ºитъаларда, 
ўзга мамлакат халºлари хотирасида ºолдириш 
фаºат чинакам истеъдод со³ибларигагина 
насиб этади. Ботир Зокиров ана шундай 
бахтга муяссар бўлган буюк санъаткор эди.
У ижодий сафарда французларни фаºат 
ўзбек, араб, рус, эрон халº ºўшиºлари би-
лан эмас, балки французча ºўшиºлари билан 
³ам лол ºолдирди. Жа³он эстрада юлдузла-
ри Эдит Пиаф, Шарль Азнавур, Жак Брель, 
Мирей Матье куйлаган «Олимпия» са³насига 
фаºат угина икки марта кўтарилди. Маш³ур 
француз композитори ва ºўшиºчиси Эн-
рико Массиаснинг ўзи ёзиб, куй бастала-
Oyina.uz kutubxonasi


69
ган «Дўст ³аºида ºўшиº», «Ўлкам ºизлари» 
ºўшиºларини айни француз тилида ºойил 
ºилиб куйлади. Бири шўх, бири дардли 
о³англар билан йў¾рилган бу ºўшиºларни 
тинг лаган бир ºария концертдан сўнг уни 
тўхтатиб: «Сиз ³аºингизда фильм олишган-
ми?.. Афсус! Сизни кечиктирмасдан фильм-
га олиш керак. Чунки сиз ³ам ўзбек, ³ам 
араб, ³ам француз бўлиб куйладингиз. ²ам-
мани лол ºолдирдингиз. Талантингиз олдида 
таъзим ºиламан. Катта ра³мат!» – деди. Бу 
маш³ур санъаткор Эдит Пиафнинг устози 
экан.
Орадан узоº йиллар ўтгач, Жак Брелнинг 
«Мени ташлаб кетма» ºўши¾ини куйлади. Бу 
³аºда у Россиянинг «Труд» газетасида (1976 
йил 13 июнь) босилган су³батида шундай 
дейди: «Нега мен шундай ºилдим? Ахир Жак 
Брелни такрорлаш мумкин эмас, бунга ури-
ниш эса бемаънилик. Мен унинг ºўши¾ини 
бир материал сифатида ºабул ºилдим, хо-
лос. Брель ўз ма³бубаси билан ºа³рли, ³атто 
ситамли о³англарда сўйлашади. Мен Шарº 
куйчисиман. Бизнинг ºўшиº ва шеърларда 
аёлларга мурожаат ºилиш анъаналари ўзгача. 
Яъни мени француз ºўши¾ини ўзгартирган 
деб тушунмаслик керак. Энг му³ими – бу 
ºўшиº новеллани шахсий драмамдек ºабул 
ºилиб, бегонанинг кўзёшлари ва дардлари 
эмас – ўз дардим каби куйладим. Гарчи бу 
ºўшиºни франциялик маш³ур хонанда ўзи 
ёзиб, ўзи куйлаган бўлса ³ам, барибир бу – 
менинг ºўши¾им».
Oyina.uz kutubxonasi


70
Бошºа ºатор ºўшиºлари каби бу ºўшиº 
³ам унга шу³рат келтирди. «Мени ташлаб 
кетма» унинг ижросида Москвадаги Эстра-
да театрида, «Россия» концерт залида, Луж-
ники ва Сокольникида янграганда одамлар 
ºўшиºни тинглаб йи¾лашарди. Франциялик 
сайё
і
лар кўп ³олларда айнан шу ºўшиº учун 
унинг концертига киришар ва ºайта-ºайта 
шу ºўшиºни куйлашини илтимос ºилишарди.
Ботир Зокиров номига келган хатлардан 
бирида шундай дейилади: «Мени ташлаб кет-
ма» ºўши¾ини Жак Брель ёзган. Лекин Бо-
тир Зокиров куйлаган. Сиз се³ргарсиз. Сиз-
ни тинглагач, кўз ўнгимда ³аºиºий мўъжиза 
рўй берди» (А.Белова. Москва ша³ри,
1973 й.).
У бошºа халºлар ºўшиºларини куйлаш-
дан олдин ўша халºнинг тарихи, турмуш 
тарзи, маданияти ва санъатига оид ³ар хил 
адабиётларни ³ам ўºиб, ўрганарди. Шунинг 
учун ³ам кўпгина хорижий тилларда айт-
ган ºўшиºлари унга катта шу³рат олиб кел-
ди. Уни ³индлар – «³инд», руслар – «рус», 
араблар – «араб», французлар – «француз» 
деб аташарди. Ва³оланки, у ўзбек хонандаси 
эди.
Бир гал чет эл сафарида кечки концертдан 
олдин олий ўºув юртларидан бирининг мада-
ният саройида бўлган учрашувда унга шун-
дай савол беришди: «Сиз Ўзбекистондансиз, 
шундайми?.. Лекин Ўзбекистонни ºолоº, ма-
даниятдан анча орºада ºолган, ³алиям фео-
дал республика деб эшитамиз. Бунинг сабаб-
лари нимада?»
Oyina.uz kutubxonasi


71
У саволни ўºиб, узоº жим бўлиб ºолди.
– ²озир саволларингизга жавоб бер-
майман! Яхшиси, концертимизга киринглар. 
Э³тимол, жавоб топарсизлар, – деди ³еч 
бир мубола¾асиз.
Концерт узоº давом этди. Уни ºайта-ºайта 
са³нага таклиф ºилишди. У ўша оºшом асосан 
репертуаридаги миллий ºўшиºлардан куйла-
ди. ªарсаклар, гуллар, давомли олºишлар...
Концертдан сўнг эшик олдида уни ўрта 
ёшлардаги хижолатда турган эр-хотин 
ºарши олдилар.
– Савол учун узр. Сизни тинглаб Ўзбе-
кистонни, ўзбекларнинг ºанчалар юксак ма-
даниятга кўтарил ганлигини тасаввур ºилдик. 
Энди юртингизни, албатта, ўз кўзимиз билан 
бориб кўрамиз. Агар мумкин бўлса, дастхат 
ºолдирсангиз, – деди улар бироз хижолат 
бўлиб, ºўлларидаги блокнотининг оппоº 
са³ифасини хонандага тутиб.
– Илтимос, уни саволи учун, албатта, ке-
чиринг, – деди хотини ало³ида майин овоз-
да.
«Кечирдим. Бошºа халºнинг камчилиги-
ни айтишдан олдин, ўз халºининг камчилик-
ларини билиб олиш ³ам маданият белгиси», – 
деб дастхатига имзо ºўйди хонанда.
Шундай кезларда ºўшиºчи бўлганидан, 
таºди ридан мингдан-минг бора рози эди. 
Халºини, юртини дунёга танитишда озги-
на хизмати сингаётганидан кўнгли то¾дай 
кўтариларди. Касаллигини мутлаºо унутиб 
янги ºўшиº яратишга киришарди. Касал-
лик эса соя каби доим изма-из эргашиб, ³ар 
ºадамда, ³ар даºиºада таъºиб ºилиб унга 
Oyina.uz kutubxonasi


72
панд бермоºчи бўларди. У эса касалликнинг 
барча ³ийла-найрангларигача чап берар, 
куйлаётганида хасталигини батамом унутар-
ди. У хасталик ва ажални ирода ва ºўшиº 
билан енгиб яшади.
У кундаликларидан бирида хасталик ум-
рига, ижодига ³амиша тўсиº бўлиб келгани-
ни шундай ифодалайди: «Лаънати хасталик! 
ªанчалар кеча ва кундузларим елга сову-
рилгандек изсиз кетди. ªилинмаган ºанча 
бе³исоб ишлар ºалашиб ётибди. Улгуриш 
керак!..
Истардимки, граната янгли¾ ўчсинлар сўзлар,
Бомбалардек портласинлар юракларнинг тубида
парчаларин сачратиб ³ар ён.
Истардимки, наº авжида узилган Гарсиа Лорка
ªўши¾ин,
Гитара жўрлигида давом эттирсам.
Чилилик жувонмарг жигарим умрини 
 
 
 
 
яшасам дейман,
Яшасам унинг ёру¾ тушларини!
Бахтли ва озод ²иротда – куйласам,
Аф¾он хонандаси билан жўрликда
²азрати Навоий ¾азалларини!..»

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish