Олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналиши таълим дастурида талабаларга миллий қадриятларимиздан бўлган ўзбек шевалари тўғрисида илмий-амалий билимларни бериш кўзда тутилган


Ўзбекистон Республикасида ареал лингвистиканинг вужудга



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/135
Sana28.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#475199
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   135
Bog'liq
Ozbek dialektologiyasi. Nigora Murodova (5)

 
 Ўзбекистон Республикасида ареал лингвистиканинг вужудга 
келиши, ривожлантирилиши 
Ўзбек халқ шеваларини ҳам лисоний-жуғрофий йўналишда таҳлил 
қилиш ўзбек шевашунослиги ва ўзбек тили тарихи учун қимматли илмий-
назарий хулосалар беришига шубҳа йўқ. Умуман, ҳар қандай диалектологик 
иш ҳам айни замонда лисоний-жуғрофийдир, зероки, шева ҳамиша 
ҳудудийдир. Шу боис 1950-1980-йиллардаги барча диалектологик 
тавсифлар жуғрофийликдан холи эмас. Дарҳақиқат, ўзбек диалектологияси 
соҳасида 50-60 йилларда минтақавий, ҳудудий шева хусусиятларининг 
тавсифи – ҳодисалар табиати ва вокализацияси масалаларига асосий 
эътибор қаратилиб, академиклар Виктор Васильевич Решетов, Шоназар 
Шоабдураҳмонов, профессорлар Улуғ Турсунов, Фаттоҳ Абдуллаев, 
Собиржон Иброҳимов, Мустақим Мирзаев, Аъзам Шерматов, Қ. 
Муҳаммаджонов, Худойберди Дониёров каби мумтозларимизнинг
уларнинг кўп сонли шогирдлари, издошлари шижоати, машаққатли меҳнати 
самараси ўлароқ, ўзбек ҳудудий шеваларининг мукаммал тавсифи ва ўзбек 
диалектологиясининг лингвогеографик ва ареал тадқиқоти учун жуда катта 
манба яратилди. Аммо ареал лингвистиканинг лингвоареал тадқиқ усули 
билан ўзбек тили лаҳжа ва шеваларининг барча ҳудудий кўринишларр 


130 
атласини яратишнинг назарий қоидаларини ишлаб чиқди. Шуни алоҳида 
таъкидлаш жоизки, тилшунос олим А. Жўраев томонидан макон ва замон, 
ареал лингвистиканинг назарий асослари, уни ўзбек тил майдонини 
минтақалаштириш, диалектал минтақа (диалектная зона) ва номинтақавий 
(азонал) қисмлар ривожида тадбиқ этиш усуллари кенг таҳлил қилинган. 
Шунингдек, Қ. Муҳаммаджонов томонидан шимолий ўзбек шевалари, Й. 
Иброҳимов Жанубий Оролбўйи ўзбек шеваларини, Н.Муродова Навоий 
вилояти шеваларини хариталаштирдилар. Ҳозиргача диалектлогия соҳасида 
яратилган хариталар, жуда катта илмий тадқиқотлар “Ўзбек тилининг 
диалектологик атласи”ни яратилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Лингво-жуғрофий харита материаллари ўзбек шеваларининг мавжуд 
таснифларини тўлдириш, мукаммаллаштиришга, уларга аниқлик киритишга 
ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек шеваларининг пайдо бўлишида қатнашган 
туркий ва туркий бўлмаган этник гуруҳларнинг ўзаро алоқалари натижасида 
рўй берган жуда мураккаб этнолингвистик тараққиёт жараёнини ҳам 
белгилаб беради. Шунингдек, хаританинг лисоний материаллари тадқиқ 
этилаётган ҳудуддаги ўзбек шевалари тизимининг ташқи диалектал 
чегараси ва ўзбек тилининг бошқа диалектал зонаси билан алоқасини 
аниқлаш имконини беради.
Шуни алоҳида айтиш лозимки, ўзбек тилшунослигининг ажралмас 
қисми ҳисобланган ўзбек диалектологияси соҳасида ҳозирги кунга қадар 
катта илмий тадқиқот ишлари амалга оширилган. Кўпгина ўзбек шевалари 
яхлит ҳолда ўрганилиб, луғатлар тузилган. Шунингдек, йирик монографик 
асарларнинг яратилганлиги эндиликда шеваларни қиёсий-тарихий ва 
типологик тадқиқотнинг ҳозирги замон аниқ ва изчил методи билан, тил 
ҳодисаларининг тарқалиш чегараларини аниқлаб берувчи ареал йўналишда 
илмий ўрганишни тақоза қилади ҳамда ўзбек халқ шевалари атласини 
яратиш масаласини галдаги вазифа қилиб қўйди. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish