149
Амалиѐтда стратегик, узоқ
муддатли, қисқа муддатли, шу жумладан, жорий
режалар кенг қўлланилади.
Режалаштиришнинг юқоридаги барча турлари ўзининг услуби, шакли, усуллари
ва кўрсаткичларни ҳисоблаш тартибига эга. Бу эса "Истиқболни белгилаш ва иқтисодий
фаолиятни режалаштириш" фанининг мавзусини ташкил этади.
Режалаштириш жараѐни товар ва хизмалларга эҳтиѐжни аниқлаш, ишлаб
чиқарувчиларга топшириқларни
етказиб бериш, бажарилишини таьминлашга қулай
имкониятлар яратиш, бажарилишини таьминлашни назорат қилишни ўз ичига олади.
Топшириқлар бажарилишини таьминлаш ва назорат қилиш режалаштиришнинг асосий
ва ҳал қилувчи босқичидир.
Стратегик режалаштириш - корхонанинг мамлакат иқтисодий-ижтимоий
қурилишида ва иқтисодиѐтида, келгусидаги ўрни ҳамда ролини белгилаб бериш
ҳисобланади. У атрофлича ѐритилган кўрсаткичларда ва ҳар хил истиқболни
белгиловчи прогнозларда ифодаланади.
Стратегик режалар 10-15 йилларга тузилади. Бу корхонанинг олий бошқарув
органи қуроли ҳисобланади.
Стратегик режалар асосида корхона тараққиѐти фаолиятини 3-5 йилларга
характерловчи узоқ муддатли режалар тузиб чиқилади.
Бунда стратегик режа кўрсаткичлари шароитни ҳисобга олган ҳолда
аниқлаштирилиб кўрсатилади. Узоқ муддатли режалаштириш натижаси барча фаолият
турлари бўйича 3-5 йиллик режа тузиб чиқиш ҳисобланади (сотиш, ишлаб чиқариш,
харажат молия ва ҳк. Узоқ муддатли режалаштириш асосида қисқа муддатли рcжалар
ишлаб чиқилади. Улар муддатига кўра 1-3 йилга мўлжалланган бўлади. Уларнинг
алоҳида томонлари шундаки, топшириқлар яқин йиллар,
ойлар ва кварталларга
бўлинган ҳолда акс эттирилади, иккинчи ва учинчи йилларида кўрсаткичиар йил
охирида кўрсатилади.
Бундан ташқари жорий режалар ҳам ишлаб чиқилади, одатда, улар 1 йилга
тузилади. Унинг асоси бўлиб, талаб ва таклиф хизмат қилади. Бу режаларда йиллик
кўрсаткичиар кварталларга тақсимланган ҳолда кўрсатилади. Ушбу рcжаларнинг
биринчи уч ойлик кўрсаткичлари ўзгармас ва қатьий ҳисобланади, қолган 9
ойлик
топшириқлар тузатма қилиниши мумкин.
Ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқариш
Ишлаб чиқаришни
Ишлаб чиқаришни Хомашѐ захира режалаштириш
бошқариш
ларини бошқариш
150
Узоқ муддатли Қиска муддатли Оператив режа Диспетчерлик
Режали
Доимий
режалаштириш режалаштириш
хизмати назорат
бошқарув
Узоқ муддатли Жорий режа
Мажбуриятлаш
Календар
Қўллаб
Омборга
режа
режа
топшириқ-
қувватлаш сақлаш-
Истеъмолчилар Ишлаб чиқариш ларини қайта
га топ-
Қисқа муддатли
буюртмаси буюртмалари
кўриш
шириқ
режа
таҳлили таҳлили
Захира таҳ-
Ахборот бериш лили
Ўғирлик
Ишлаб чиқаришга Ишлаб чикаришга Режали
ни огоҳ
янги маҳсулотни буюртма бериш
бошқариш
Маҳсулот тайѐр -Сотиб олиш-
лантириш
жорий этиш
лашни назорат га талабнома
Бош календар қилиш
режа
Ҳисоб
Доимий
Жисмоний ҳара- ҳужжатла-
ҳисоб
Қурилмаларни
катланиш ларини
назо олиб
таъминлаш
рат қилиш
бориш
Туриб қолишни
бартараф этиш
11- схема. АҚШ битта фирмасининг ишлаб чиқаришни бошқариш
режаси бўлимлари.
151
Корхонанинг бошқа бўлимлари фаолиятини бир бирига узвий равишда
боғлашда оператив ѐки календар режалар роли беқиѐсдир. Ушбу режалар қисқа вақтга
тузилади. Энг кенг тарқалгани 10 кунлик режалар ҳисобланади.
Кўрсаткичларни белгилашда ҳар томонлама ѐндошиш мумкин. Юқоридаги 11-
схемада АҚШнинг битта фирмасини ишлаб чиқаришни бошқариш режаси
бўлимларини кўрсатдик.
Ҳозирда республикамизда фаолият кўрсатаѐтган ҳар қандай тадбиркорлик
фаолияти ўзларининг режаларига эгадир. Уларнинг кенг тарқалган шакли бизнес-режа
ҳисобланиб, у 3-бандда кенгроқ ѐритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: