Иктисодиёт ишлаб чикаришни ташкил этиш


I БОБ. “ИҚТИСОД ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ “



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/85
Sana26.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#472767
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
iqtisod va ishlab chiqarishni tashkil qilish

I БОБ. “ИҚТИСОД ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ “ 
ФАНИНИНГ МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. 
 
1.1. “Иқтисод ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш “ фанининг предмети ва 
мазмуни.
―Иқтисод ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш‖ фанининг объекти бу ҳозирги 
замон саноати бўлиб, моддий ишлаб чиқаришнинг энг йирик етакчи тармоқларидандир.
Ҳозирги замон саноати бир нечта тармоқларнинг мажмуасидан иборат. Ҳар бир 
тармоқ эса ишлаб чиқариш корхоналар, бирлашмалари, илмий-ишлаб чиқариш 
бирлашмалари ва турли мулкчилик шаклига эга бўлган корхоналар ва уларнинг 
шуъбаларини ўз ичига олади.
Ҳозирги замон саноати ишлаб чиқаришнинг алоҳида тармоғи бўлиб вужудга 
келиши ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожи билан 
азалий боғлиқдир.
Ҳозирги замон саноати барча объектив иқтисодий қонунлар асосида 
ривожланиб, ўзи ва ижтимоий ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқлари учун моддий-
техника воситаларини узлуксиз тайѐрлаб беради.
Шу сабабли, саноатнинг тараққиѐти даражаси ва унинг самарадорлик даражаси 
қанча юқори бўлса, жамият тараққиѐти шунча кучли ва ҳалқнинг турмуш тарзи 
чиройли юқори даражада бўлади. Бизга маълумки, барча тармоқларини ишлаб чиқариш 
воситалари, меҳнат қуроллари билан таъминоти бу саноат тараққиѐтининг даражасига 
боғлиқ.
Саноат тараққиѐтининг муҳим қонуниятларидан бири ходимларнинг маданий-
илмий–техникавий даражасини ўсиши, ишлаб чиқариш малакасини оширишда тинмай 
иш олиб боришидир.
Жамият ривожланиб борган сари кўпгина янгифанлар пайдо бўла бошлади. Бир 
қараганда «Иқтисодиѐт ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш» фани бизга танишдек, аммо 
бозор иқтисодиѐти шароитида ҳар бир жамиятнинг ўз ривожланиш қонуниятлари амал 
қилади. Шундан хулоса қилиш керакки бу фан ҳам бозор иқтисодиѐтининг объектив 
қонунлари мажмуасини таҳлил қилиш орқали уни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг 
замонавий йўл-йўриқларини ўрганади. Бозор 
иқтисодиѐтининг 
объектив 
қонунларини яъни талаб-таклиф, қиймат қонуни, пул муомаласига оид қонунларни 
таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш ва натижада ишлаб чиқарувчи ва 
истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиѐжларини қондиришга боғлиқ бўлган қонун 
қоидаларнинг мажмуасини ҳам ўрганди.
Бозор иқтисодиѐтининг объектив қонунлари яъни талаб-таклиф, қиймат қонуни, 
пул муомаласига оид қонунларни таҳлил қилиб, уни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш ва 
натижада ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиѐжларини қондиришга 
боғлиқ бўлган қонун қоидаларнинг мажмуасини ҳам ўрганади.



Бозор иқтисодиѐти шароитида хўжаликни оқилона юритиш учун, мавжуд ички 
ва ташқи имкониятлардан оқилона, самарали фойдаланиб, бозор талаби даражасидаги, 
сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бозор 
қонуниятларини чуқур билиш ва ҳаѐтга тадбиқ қила олиш, ишлаб чиқаришни бозор 
қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилиш жараѐнида замонавий услублардан 
самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришга замонавий янги техника технологияларни 
жорий қилиш, чет эл инвестицияларда оқилона фойдаланиш йўлларини излаш ва 
мавжуд меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни мунтазам равишда 
такомиллаштириб бориш зарур. Бунинг учун эса мамлакатимизда олиб борилаѐтган 
иқтисодий ислоҳотларни мунтазам равишда чуқур ўрганиб, иқтисодий ислоҳотларни 
амалдаги тадбиғини таҳлил қила билиш зарур.
Мамлакатимиз иқтисодидаги чуқур ўзгаришларни ишлаб чиқаришга жалб 
қилишдан кўзланган мақсад ҳалқнинг истеъмол товарларига бўлган эҳтиѐжини 
қондиришдир. 
Иқтисод ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш фанининг предмети-бозор 
иқтисодиѐтининг объектив қонунларини ишлаб чиқаришда намоѐн бўлиш шаклларини, 
турли мулкчилик шаклига асосланган ишлаб чиқаришни самарали ташкил қилиш 
йўлларини, ишлаб чиқариш жараѐнида бозор, унинг тузилиши ва ўрнини ўрганади.
Иқтисод ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш фани турли иқтисодий фанлар 
билан боғлиқ. Буларга «Тармоқ иқтисоди», «Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва 
бошқариш», «Соҳа иқтисоди», «Микроиқтисод», «Макроиқтисод», «Хўжалик фаолияти 
таҳлили» каби бир қатор фанлар киради.
Бундан ташқари ―Иқтисод ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш‖ фани бир қатор 
ижтимоий гуманитар фанлар, табиий ва аниқ фанлар билан алоқада бўлади. Бу фанлар 
билан алоқада бўлмай туриб, ҳар қандай корхона ва хизмат кўрсатиш соҳасини 
ривожлантириб бўлмайди. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish