13.2. МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ. ......................................... 130
13.3.ФОЙДА ВА РЕНТАБЕЛЛИК - КОРХОНА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ
САМАРАДОРЛОИГИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ. .................................................. 134
13.4.КОРХОНА МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ ИФОДАЛОВЧИ МОЛИЯВИЙ ........ 141
КОЭФФИЦИЕНТЛАР. ................................................................................................. 141
А Д А Б И Ё Т Л А Р. ...................................................................................................... 144
5
КИРИШ
Мамлакатимиз бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор
иқтисодиѐтининг амал қилиш механизми, турли мулкчиликка асосланган
корхоналарнинг хўжалик юритиш фаолияти, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракати,
мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона тежамкорона фойдаланиш йўлларини
ва уларнинг самарали фаолият юритишни ўргатувчи билимларга эга бўлишни талаб
қилинмокда.
Ҳозирги кунда ҳар бир жамият аъзосининг олдида бозор иқтисодиѐти
қонуниятларини чуқур ўрганиш ва уларни Ўзбекистон Республикасида қандай амалга
ошираѐтганлиги, бу қонуниятларни қай йўсинда ишлаб чиқаришга тадбиқ
этилаѐтганлиги, пировард натижасида замон талаби даражасида хизмат кўрсатиш ва
товар ишлаб чиқаришни билиб олиш каби бир қатор вазифалар қўйилмокда.
Жамиятнинг равнақи кўп жиҳатдан етук кадрларга боғлиқ Ҳозирги кунда
мамлакатимиз бир иқтисодий тизимдан иккинчи бир иқтисодий тизимга ўтаѐтган
вақтида ѐш тарбияланувчи кадрлардан пухта билимга эга бўлиш, бозор
қонуниятларини чуқур таҳлил қилиш ва уни ишлаб чиқаришга жорий қилиш орқали
замон талаби даражасида сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариб, уни истеъмолчиларга
етказиш ва истеъмолчи эҳтиѐжини замон талаби даражасида қондириўшни талаб
қилмокда. Бундан ташқари корхоналарнинг самарали фаолият турини белгиловчи
замонавий савдо-сотиқ усули-маркетинг тизими, бошқаришнинг янги усули-
менежмент, рақобатбоп товарларни ишлаб чиқариш ва фан техника ютуқларини ишлаб
чиқаришга тадбиқ этиш орқали жахон бозорига мос товар ишлаб чиқариш
масалаларига чуқур ѐндашилаѐтган бир вақтда ѐш кадрлар чуқур иқтисодий
билимларга эга бўлишига алоҳида эътибор қаратилмокда.
Биз ушбу қўлланмада ҳозирги кундаги турли мулкчилик шаклларига асосланган
корхоналар фаолиятини реал ишлаб чиқариш жараѐнини, янги хўжалик механизмини
ҳозирги кундаги замон талаби даражасидаги иқтисодий қонунлари ва иқтисодий
ислоҳотларни жойлардаги амалий аҳамиятини ѐритиб беришга ҳаракат қилдик. Мазкур
қўлланмада иқтисодий ислоҳотлар даврида корхоналар, уларнинг ташкилий ва ишлаб
чиқариш тузилмаси, ташкил қилиш шакллари, илмий техника тараққиѐти, корхонага
инвестицияларни жалб қилиш йўллари, нархни шакллантириш, корхона фондларидан
самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш жараѐнини ташкил этиш, меҳнатни ташкил
қилиш, корхона харажатлари ва унинг фойдаси тўғрисида кенг фикрлар мушоҳада
қилинган.
Мамлакатимиз бир иқтисодий тизимдан иккинчи бир иқтисодий тизимга ўтиши
муносабати билан илм-фан соҳасида ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлмокда. Бир қатор
янги фанлар пайдо бўла бошлади. ―Иқтисодиѐт ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш‖
фани ҳам шундай фанлар жумласидандир. Бир қараганда бу фанни илгари ҳам биз
ўрганар эдик деб талкин қилиш мумкин, аммо бу фаннинг таркибий тузилишига
эътиборни қаратсак, бу янги мулкчилик шаклига асосланган жамиятда унинг иқтисодий
6
қонуниятлари ҳам олдинги иқтисодий қонуниятлардан тубдан фарқ қилади. Айниқса
маҳсулотни етиштиришда ва истеъмолчига етказишда дилерлар, маклерлар, брокерлар,
даллоллар ва шунга ўхшаш бир қатор қиѐфаларни кўриш мумкин. Мамлакат
иқтисодиѐтидаги бундай қонун-қоидаларни ўрганиш ва ҳаѐтимизга тадбиқ этиш
орқали турмуш фаровонлигига эришиш, натижада жамият равнақига эришиш мумкин.
Бунда эса ―Иқтисод ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш‖ фанининг аҳамияти каттадир.
7
Do'stlaringiz bilan baham: |