124
Май 2021 10-қисм
Тошкент
ТАЛАБАЛАРДА ИЖТИМОИЙ ДАХЛДОРЛИК ФАЗИЛАТИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
Абдуллаев Собиржон Сохиб ўғли
ФарДУ педагогика кафедраси ўқитувчиси
e-mail: asobirjon429@gmail.com
Tel: +998(91) 678 77 66
Аннотация.
Мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар масаласига оид
давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлган талабаларда ижтимоий дахл-
дорлик фазилатини ривожлантиришнинг ижтимоий педагогик-психологик
хусусиятлари-
ни назарий, амалий аҳамияти тадқиқ қилинган. Ёшларга оид масалалар таълим-тарбия,
ахлоқ-одоб, маданият,
ижтимоий муносабатлар, сиёсат, ҳуқуқ, дин, бўш вақтни ташкил
қилиш, оила, меҳнат, спорт билан чамбарчас боғлиқ эканлигига эътибор қаратган.
Калит сўзлар
: сиёсий мустақилик, ижтимоий механизм, демографик гуруҳ, дахлдорлик
фазилати, субмаданият, фуқаролик, ёшлар психологияси.
Мустақил Республикамиз келажаги, равнақи ёшларимизнинг юқори маънавиятли, ижо-
дий фикрлаш қобилиятига ва мустақил ўрганиш кўникмаларига эга шахс сифатида шаклла-
ниб боришига боғлиқ. Бугунги кунда ёшларимизда ижодий, эркин фикрлаш қобилиятини,
мустақил ўрганиш эхтиёжини ва кўникмаларини ривожлантириш энг долзарб вазифалар-
дан биридир.
Шахснинг ҳар томонлама шаклланиши, ривожланиши
самарали ижтимоийлашуви
ва мослашуви учун психологик-педагогик шарт-шароитлар мавжудлилигига боғлиқ.
Барча даврларда талабалар жамият аъзоларининг интеллектуал жиҳатдан ривожлан ган,
тараққийпарвар, ижодкор, илғор қисми ҳисобланган. Ижтимоий, сиёсий мустақиллик ва
жамият ривожланишида маънавий-ахлоқий
тарбияга оид муайян билим, кўникмаларни
шакллантиришда, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳар доим алоҳида аҳамиятга
эга бўлган. Бундай ёндашув Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни
ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳам ўз ифодасини топган. Шундан келиб
чиққан ҳолда, бугунги кунда таълим тушунчаси остида ўқув-тарбия жараёни тушунилади.
Бу тизимда ўқувчи ҳамда талаба-ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига истиқболли
йўналиш сифатида қаралмоқда. “Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам
муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала
ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда”, — деган эди президентимиз
Ш.М.Мирзиёев [1]. Ўқувчи ҳамда талаба-ёшларда маънавиятлилик, ҳуқуқий меъёрлар ва
қонунларга ҳурмат туйғусини шакллантириш ушбу жараённинг
асосий вазифаларидан
ҳисобланади.
Фарзандларимизни мустақил фикрли, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган
мустаҳкам ҳаётий позицияга эга чинакам ватанпарвар инсонлар сифатида тарбиялаш биз
учун долзарб аҳамиятга эга бўлган масала ҳисобланади[2.158.]. Ўқувчи-ёшларда дахлдорлик
фазилатини шакллантириш билан боғлиқ педагогик мақсадга эришиш, уларда ушбу фазилат
талаб этаётган кўникма ва малакаларини вужудга келтириш, тарбиялаш ва такомиллаштириш
узлуксиз, босқичма-босқичли, мураккаб жараёндир. Шу сабабли дахлдорлик тарбиясини
илмий асосда ташкил қилиш масаласи педагоглар малакасини ошириш тизими мазмунига
ҳам ўзгартиш ва янгиликлар киритишни тақозо қилади[3.44.].
Таълим-тарбияни тўғри, илмий асосда ташкил этиш учун бу жараённинг ўзига хос
психологик қонуниятларини, унинг механизмларини, турли ёш даврларидаги ривожланиш
қонуниятларини, шунингдек, фаол, мустақил ҳамда ижодий тафаккур жараёнини замонавий
билимлар асосида таркиб топтиришнинг самарали усулларини билиши лозим бўлади. Бу
борада, ёш даврлари психологияси ва педагогик психология муҳим ўрин эгаллайди.
Бугунги кунда жамият тараққиётида, бир
томондан, маданият моҳиятининг ўсиб бориши,
иккинчи томондан, маданий жараёнларнинг коммерциялашуви, оммавий маданиятнинг
кириб бориши, электрон оммавий ахборот воситаларининг таъсири ҳам кузатилмоқда. Улар
эса, ўз навбатида, ёшларнинг мақсадлари, маънавий-маданий идеаллари ва қизиқишларига