Диссертация Тошкент молия институти «Банк хисоби ва аудит» кафедрасида бажарилган. Илмий раҳбар и ф. н доц в. б. И. Сайфиддинов



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/34
Sana26.02.2022
Hajmi1 Mb.
#471654
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34
Bog'liq
tijorat banklari daromadlari va ularni soliqqa tortishning hisobi

Тижорат банкларининг давлатнинг 
мақсадли жамғармаларига 
ажратмалари 
Йўл 
жамғармасига 
йиғимлар 
Мактаб таълимини 
ривожлатириш 
жамғармаси 
ажратмалари 
Пенсия 
жамғармасига 
ажратмалар 
Аҳоли бандлигини 
таъминлашга кўмак-
лашувчи бандлик 
жамғармасига ажратма 


60 
турларига ҳисобланади. Тижорат банклари ялпи даромадидан пенсия 
жамғармасига 0,7 фоиз ставкада ажратмалар ажратиб борилади
28
.
Пенсия жамғармасига ажратмалар тижорат банклари томонидан 
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича, бола 
туғилиши муносабати билан, дафнга нафақалар тўланиши, уй-жой коммунал 
хизматлари бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига тўланадиган компенсация 
пул тўловлари, ишловчи нафақахўрларга пенсиялар, 16 ёшгача бўлган 
ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунларига ҳақ 
тўлашга бирор-бир чегиришларсиз ҳисобланган сумманинг тўлиқ ҳажмида 
ўтказилади. 
Ҳисоб-китобларда керакли суммаларни атайлаб бузиб кўрсатишга ва 
улардан мақсадга номувофиқ фойдаланишга йўл қўйган мансабдор шахслар 
меҳнат, маъмурий ва жиноий жавобгарликка қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган тартибда тўлов интизомига риоя қилмаганлик учун шахсан 
жавобгар бўладилар. 
Тижорат банклари ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик 
тўланган суммаларни бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари 
ҳисобидан қоплаш эвазига пенсиялар, компенсациялар ва нафақаларни иш 
ҳақини тўлаш кунида ўз маблағлари ҳисобидан тўлашни амалга ошириш 
ҳуқуқига эгалар. Тижорат банклари томонидан тўланган суммаларнинг 
қопланиши 
бюджетдан 
ташқари 
пенсия 
жамғармасидан 
олинган 
маблағларнинг иккиламчи депозит ҳисобварағидан харажатлар тўлаб 
юборилган уларнинг асосий ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга 
оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл 
жамғармасига маблағларни йиғиш ва тушумларнинг тўлиқлигини назорат 
қилиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ ва Давлат 
божхона қўмиталари зиммасига юклатилди. 
28
Қаранг: “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси, 2007. № 1-2. - Б. 4. 


61 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл 
жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш 
тартиби амалдаги Солиқ Кодексига мувофиқ ушбу жамғармага тижорат 
банкларининг даромадидан - 1,5 фоиз миқдорида тўлаб борилади. 
Тижорат банклар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан 
кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот 
топшириладиган муддатда тақдим этилади. Республика йўл жамғармасига 
мажбурий ажратмаларни тўлаш ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-
кунидан кечиктирмай амалга оширилади. 
Мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси солиқ 
органларининг ортиқча тўлаганлик тўғрисидаги хулосаси бўйича банкнинг 
ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда бўлажак тўловлар 
ҳисобига ўтказилади ёки Республика йўл жамғармаси томонидан банкга 
қайтарилади. 
Тўлов тижорат банкларининг молия-хўжалик фаолияти натижаларидан 
қатьий назар амалга оширилади. Муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун 
учун тўланмаган сумманинг 0,05 фоизи миқдорида пеня тўланади. 
Тижорат банклар томонидан жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ўз 
вақтида ва тўлиқ тушиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ 
қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари жавоб беради. 
Мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз 
вақтида тўланиши учун жавобгарлик тижорат банклари зиммасига юкланади 
ва улар: 

белгиланган тартибда ва муддатларда йиғимлар ва тўловларнинг тўғри 
ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланишини таъминлашга; 

тўлов ҳужжатларида йиғим ва ажратма турини кўрсатишга; 

тўланган йиғимлар ва мажбурий ажратмалар суммаси ҳисобини 
юритишга; 

жамғармага йиғимлар ва мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб 
чиқариилиши ва тўланишини текшириш учун давлат солиқ хизмати


62 
ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат 
қилинишига. 
Уларнинг талабига кўра ушбу йиғимлар ва мажбурий ажратмаларни 
ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни 
такдим этишга мажбурдирлар. 
Ушбу тўловдан ташқари, тижорат банкларида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2004 йил 21 майдаги Фармонига мувофиқ “Мактаб 
таълимини 2004-2009 йиллар давомида ривожлантириш мақсадида 
бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармаси” ташкил этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабр 610-
сонли қарорига мувофиқ барча тижорат банклари 2005 йил 1 январдан 
бошлаб даромадининг 1 фоиз миқдорида мактаб таълимини ривожлантириш 
учун мажбурий ажратмаларни тўлашлари лозимлиги кўрсатилган. Ушбу 
мажбурий тўлови мактаб таълимини ривожлантириш 2004-2009 йиллар 
Давлат умуммиллий дастурига киритилди ва улар давлат солиқлари ва 
йиғимларига тенглаштирилди. 
Ушбу бобда умумий фикрлардан келиб чиқиб, биз тижорат банкларида 
юқори улушга эга бўлган фойда солиғини такомиллаштириш борасида 
умумий тўхтамга келдик. Бундан ташқари ресурс солиқларини 
ривожлантириш ва такомиллаштириш принципиал аҳамиятга эгадир. 
Учинчи 
бобни 
тижорат 
банкларини 
солиққа 
тортишни 
такомиллаштириш йўлларининг асосий йўналишлари билан боғлиқ бўлган 
масалаларига бағишлаймиз. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish