Диссертация Тошкент молия институти «Банк хисоби ва аудит» кафедрасида бажарилган. Илмий раҳбар и ф. н доц в. б. И. Сайфиддинов



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/34
Sana26.02.2022
Hajmi1 Mb.
#471654
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34
Bog'liq
tijorat banklari daromadlari va ularni soliqqa tortishning hisobi

 
 
2.2.1-расм. Тижорат банкларини маҳаллий бюджетга тўлайдиган 
маҳаллий солиқлари
25
 
25
Муаллиф томонидан тузилди. 
Тижорат банкларини бюджетга тўлайдиган 
маҳаллий солиқлари 
Ер солиғи 
Ободонлаштириш ва ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш солиғи 
Мол – мулк 
солиғи 


53 
Тижорат банкларининг мол-мулк солиғи учун солиққа тортиш объекти 
бўлиб асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати, жумладан, лизинг 
шартномаси бўйича сотиб олиниб, банк балансига кирим қилинган асосий 
воситалар ва бундан кейин мулк деб аталадиган, эскириши чегирилмай банк 
балансида турган номоддий активлар ҳисобланади.
Солиқ солиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача 
йиллик қиймат) ҳисобот давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга 
кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик 
қийматларини) қўшишдан олинган сумманинг ўн иккидан бир қисми 
сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади. 
Тижорат банкларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш назарда 
тутилмаган фаолият турлари амалга оширилган тақдирда, солиқ солинадиган 
база солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган мол-мулк бўйича алоҳида-
алоҳида ҳисоб юритиш асосида аниқланади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш 
имконияти бўлмаган тақдирда, солиқ солинадиган база фаолиятдан 
олинадиган соф тушумнинг умумий ҳажмида юридик шахсларнинг мол-
мулкига солинадиган солиқни тўлаш назарда тутилган соф тушумнинг 
солиштирма салмоғидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқ солиш базасини аниқлаш учун ҳар ойнинг биринчи санасидаги 
дебет қолдиқлари тижорат банкларининг қуйидаги баланс ҳисобварақларида 
ҳисобга олинади: 
16505-тугалланмаган қурилиш (белгиланган муддатларда қуриб 
битказилмаган қурилиш объектлари қисмига); 
16509-банк иморатлари (бинолар ва бошқа иморатлар); 
16515-объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи; 
16529-транспорт воситалари; 
16535-мебель, мослама ва жиҳозлар; 
16549 бошқаларга операцион ижарага берилган асосий воситалар; 
16561-омбордаги асосий воситалар бўйича (меъёрий муддатларда 
ўрнатилмаган асбоб-ускуналар қисмига);


54 
16601-номоддий активлар; 
16617-гудвилл; 
16700-банкнинг бошқа хусусий мулклари (16713 ҳисобварағидан 
ташқари). 
Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобига банк мулки ўртача қийматининг 
ҳисоб-китоби ҳамда мулк қиймати ва имтиёзлар бериш муддати кўрсатилган 
ҳолда қонунчилик билан белгиланган имтиёзларга мувофиқ солиқ 
ундирилмайдиган мулклар рўйхати мажбурий равишда илова қилинади. 
Мулк солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар қилишнинг 
бухгалтерлик ҳисоби 56714 – “Солиқлар (фойда солиғидан бошқа) ва 
лицензиялар” баланс ҳисоб рақамида “Мулк солиғи” алоҳида шахсий ҳисоб 
рақамида юритилади. 
Солиқ ҳисоб-китоби бўйича тижорат банклари қуйидаги ўтказмани 
амалга оширади: 
Дебет 56714 - “Солиқлар (фойда солиғидан бошқа)ва лицензиялар” 
Кредит 29806 – “Тўланадиган ҳисоб рақамлар”;
Амалдаги тўловда банк қуйидаги ўтказмани бажаради: 
Дебет 29806 - “Тўланадиган ҳисоб рақамлар”;
Кредит 16103 – “Бош банк/ филиаллардан филиаллар ва банклараро 
ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар
-
Ностро” ёки ДСИ ҳисоб 
рақами. 
Тижорат банкларида барча солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловлар 
тўланганидан кейин тижорат банклари тасарруфида қоладиган соф фойда 
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини 
ҳисоблаб чиқариш чоғида солиқ солиш объекти ҳисобланади.


55 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish